Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дунё

Дунё
17 Haziran 2019 - 8:00 'да юкланди ва 588 марта ўқилди.

 

 

ДУНЁ

Бу дунё бир ишратхона,
Раққосдир шайтон томида.
Унда соқий афсунгар қиз,
Олов ўйнайди жомида.
Гуруллайди қора ўчоқ,
Қалбларни ёқмоқдир иши.
Кул тагидан очар қучоқ –
Қучмай қолмас ҳеч бир киши.
Минг йиллик ақл боғини.
Кипригин қоқиб, тўзитар.
Кўтариб жаллод бошини,
Фалакда ойни қўзғатар.
Тул хотин, Доро беваси
Ишқида маст Румо, Фаранг.
Уйланганнинг йўқ чақаси.
Кетганда ҳам оёқ яланг.
Бу дунё бир ишратхона –
Яланғоч қизнинг сурати.
Сийратни қувлар танадан,
Кўзларга ўрнар ҳайрати.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano