Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Бир инсон қиссаси

Бир инсон қиссаси
17 Haziran 2019 - 9:00 'да юкланди ва 1003 марта ўқилди.

Гоҳида телевиденидаги ташвиқот кўрсатувларда суҳандон бироз ваҳимали, ўта жиддий овоз билан “Ёш авлодни ватанга муносиб қилиб тарбиялаш йўлида” деб қолади. Шундан келиб чиқиб ватанга муносиб бўлишини бир инсон умри билан тасвирлаб кўрдим.

Қаҳрамонимизнинг исми Мустақулбек. Ҳикоямиз Мустақулбек туғилишидан бир йил олдин отаси Октябржон ва онаси Коммунахонлар никоҳни қайд этиш учун ЗАГС бўлимига бориши билан бошланади. ЗАГС бўлими бошлиғи эркакшода кампирга никоҳни қайд этиши учун орасида уч-тўрт сўм қистирилган пешдастурхон бўлмаса иш битиши қийин. Орадан бирор йил ўтиб икки ёш зерикади, чақалоқ олмоқни мақсад қилишиб туғруқхонага боришади (Шу ерида тушунтириб ўтишим керак, туғруқхона аҳолига чақалоқ тарқатиладиган жой). Коммунахон уч кун туғруқхонада ётиб охири чақалоққа етишади. Октябрбек туғруқхонадаги чақалоқ сотувчиларни рози қилиб она-болани уйига олиб кетади. Мустақулбек икки ёшга тўлганида яслига беришади. Боғча опаларини ҳар байрамда, туғилган кунларда табриклаб туриш керак.

Боғча вақтиям ўтиб Мустақулбек мактабга боради. Ўн йил давомида бепул ўқув таълими таъминланган юртимизда ҳар ой пул йиғавериб ўқитувчилар ҳам зерикишмайди. Менимча улар Мустақулбекни бирор жойда ишласа керак деб ўйлашади шекилли. Мана қаҳрамонимиз мактабга қўшиб коллежниям битирди, энди олий таълим олиш учун ҳаракат. Репетиторга қатнаш бошланди. Октябрбек ҳайрон, агар репетиторсиз ўқишга кира олмаса нега мактабга қатнаб беҳуда умр ўтказиб юрди ўғли? Имтиҳонлардан муваффақитятли ўтиб Мустақулбек ўқишгаям кирди, энди кейинги беш йил давомида сессия ёпиш учун, баҳо олиш учун ота-онасининг топганини институт ўқитувчиларига ташишга мажбур.

Мана, қўлига диплом ҳам тегди, энди ўғлини ишга жойлаш учун Октябрбек яна бир марта чўнтак ковлашга мажбур. Мамлакатимизда мактабга оддий ўқитувчиликка жойлашиш икки юз доллардан бошланади, прокуратура, солиқ соҳаларига жойлашиш эса эллик минг долларгача. Ўзи “юридический”да ўқиш ҳар кимгаям эмас-да, эллик минг долларни шунчаки ўқишга кириш учун бериш керак, ўқиш давомидаги харажатлариям шунга яраша.

Мустақулбекнинг омади келиб ёғлироқ ишга жойлашиб олса бир-икки йилда машинага яраша пул топади, бир йил олдин машинага пул тўлаб навбати келганида “шапка” бериб машинали бўлади. Машинасига ёқилғи қуйиш учун ўзига ўхшаган ватанга муносиб авлод бўлмиш заправкачига узатиш керак, йўлда юргани учун ватанга ўта муносиб авлод вакили бўлмиш ГАИсига узатиш керак. Хуллас, бир умр узат-узат.

Мана шуми ёш авлодни ватанга муносиб қилиб ўстириш? Телевизордаги ваҳимали овоз соҳиби бўлган суҳандон шуни назарда тутдими “муносиб авлод” деганда? Инсон туғилмасдан олдин пора бериш биланган қўйилган қадам ўлгунча давом этяпти-ю?!

Хулоса ўрнида эслатиб ўтишим керак, Мустақулбекни ярим кечада уйғотиб сўрасангиз ҳам “Серқуёш”ни тутилмай айтиб беради…

Акмал Андижоний

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube