Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сенатор: Таълимдан Исломни суғуриб олдик. Гётени ўргатдик, аммо Пайғамбаримиз ҳадисини келтиришдан чўчидик

Сенатор: Таълимдан Исломни суғуриб олдик. Гётени ўргатдик, аммо Пайғамбаримиз ҳадисини келтиришдан чўчидик
18 Haziran 2019 - 12:22 'да юкланди ва 603 марта ўқилди.

Олий таълим ва умуман таълим соҳасида коррупция ҳолатларининг урчишига бу жараёндан Ислом таълимотларини олиб қўйиш сабабдир. Термиз давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов Халқаро Пресс-клуб ташкил этган тадбирда олий таълим, халқ таълими соҳасидаги адолатсизлик ва коррупция ҳолатининг туб илдизларига доир фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Биз юз йил олий таълимдан ҳам таълимдан (халқ таълими-таҳр.) ҳам Исломни суғуриб олдик. Ислом маънавиятини суғуриб олдик. Ҳалол билан ҳаром, тўғри яшашни суғуриб олдик. Биз Гётени ўргатдик, лекин жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларини келтиришдан чўчидик.

Мана кеча, (Олий Мажлис) Юқори палата раиси ва Коррупцияга қарши республика идоралараро комиссия раиси мажлисда ҳадисдан иқтибос келтирдилар. Жиноят кодексининг 210 ва 211- моддалари санкциялари ҳам айни ҳадисдан олинган. Кодексда ҳам пора берган ва олган учун жазо тайинланган. Биз буларни ўрганмадик. Ислом маърифатини фақат имом гапирсин дедик. Дунёвий билим олганлар гапирса, унга бошқача қарадик. (Оқибатда) нима бўлди?

Коррупция ҳақида гапирадиган бўлсак, олий таълимда нафақат коррупцияга йўл қўйилди, балки ёш, келажак авлодга коррупция ўргатилди. Адолатсизлик ўргатилди. Олий таълимдаги муаммолар…

Мана ҳозир бинолар кўрсатилди. Мен кечирим сўрайман, аждодларимиз ярмигача шўр босиб ётган мадрасаларда Қуръонни 9 ёшгача ёдлаган. Буларни тузатса бўлади. Агар чиройли бинолар билан алломалар чиқадиган бўлса, биласизми, ҳозир қанча Термизийлар, Бухорийлар чиқар эди?!

Таълимнинг сифатига адолатсизлик сабаб. Биринчи курс талабаси биринчи семестрда яхши ўқийди, аммо семестр якунида адолатсизликни кўргач, 7 семестр ўқимайди. Нима учун, таниш-билиш, таъмагирлик», – дея таъкидлади Термиз Давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов.

Манба: kun.uz

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 4 Yorum )

  • Мирмухсин ;

    бу сенатор акамиз замонамизни Мухаммад Солихи
    ”яшанг“

    19/06/2019 15:33
  • озод ;

    ха одамларни исломдан узоклаштириб бопладиларинг хеч даврда булмаган нарса Узбекистондан хатто жинсини узгартирадиганлар хам чикди,жасмина дегани хозир россияда юрибди угил бола эди айрим жойларини переделка
    килдирди,иш килиб ланати каримов бу халкка
    кулидан келган ёмонликни килиб кетди,сизлар
    хам жаноб чиновниклар шериксизлар каримов
    отангизни килмишларига

    18/06/2019 21:35
  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Мана қаранг, ЭРК берилса чиқар экану ҳозир ҳам Муҳаммад Солиҳ, Жаҳонгир Муҳаммад, Нусрат акалар. Дуо қилинг азизлар, манашу сенатор ва шу кабиларни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин!

    18/06/2019 15:34
  • хакикат ;

    Исломни ургатиш керак болаларимизга,одамлар харом харишдан куркмайдиган булиб кетди сабаби Аллохни динини билмайди хаммаёгни фохиша босди,хамма булмагур ишларни асоси иймонсизлик бу дунёдаги килган ишларингга савол жавоб килинишини билмаслик,Пайгамбаримизни ва хадисларини мактабданок ургатиш керак шундагина ёшларимиз халол инсон булиб вояга етади порахур булмайди,давлатни халкни талаб Швецарияга ташимайди,Аллохдан куркади,хозирчи буни акси Узбекистон халиям анча бой давлат экан шунчалик кемириб ташашди шундаям парчаланиб кетмасдан
    турибди,бизда шунинг учун катта катта бизнесменлар йук чунки кийналиб бизнес килиб нима килади тайёргина давлатни кемириш талаш имконияти турганда,мухолифатниям кайтариш керак,тарозини икки палласи булганидек сиёсатда килган хатойингизни хеч ким айтмаса хамма карсак чалиб утираверса онасини бир нарса киб куйсангиз хам сизга хамду санолар айтиб утираверса узингиз хулоса килинг келажакимиз нима булади

    18/06/2019 12:45
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano