Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кичик тушунмовчилик кетидан катта оворагарчилик ёки элчихона қачон ўз ватандошларининг оғирини енгил қилади?

Кичик тушунмовчилик кетидан катта оворагарчилик ёки элчихона қачон ўз ватандошларининг оғирини енгил қилади?
19 Haziran 2019 - 11:44 'да юкланди ва 687 марта ўқилди.

КИЧИК ТУШУНМОВЧИЛИК КЕТИДАН КАТТА ОВОРАГАРЧИЛИК ЁКИ ЭЛЧИХОНА ҚАЧОН ЎЗ ВАТАНДОШЛАРИНИНГ ОҒИРИНИ ЕНГИЛ ҚИЛАДИ?

2019 йил январ ойидан бошлаб Ўзбекистонда чет эл паспорти жорий қилинди. Яна шу йил эски биометрик бўлмаган паспортлар чет эл давлатларида йил охиригача муомалада бўлиши эълон қилинди.

Туркиядаги Ўзбекистон Элчихонаси, хабарларга қараганда, Туркиядаги чет эл фуқароларига иқомат изни берувчи Гўч идораси (Göç İdaresi)га бу ҳақда нота юборган. Фақат йил охиригача муомалада қоладиган паспортнинг эски, биометрик бўлмаган паспорт эканлиги билан бирга, биометрик паспортларнинг муддати тугагунгача амалда бўлишини билдирмаган. Мана шу кичик эътиборсизликни деб қанчадан қанча ўзбек овора. Туркия қонунларига кўра паспорт муддати тугашидан 2 ой олдин бўлган муддатгача иқомат изни берилади. Модомики паспорт йил охиригача ўтар экан, Туркиядаги мутасаддилар ноябргача иқомат беришга ўтди. Шу кунларда ҳамманинг иқомати ноябр ойигача бериляпти. У ёғига бориб, янги паспорт олиб келиш талаб қилиняпти. Биометрик паспортларнинг муддати ўтмаслигини тушунтириб бўлмаяпти. Бизга шу шаклда билдирилди, дейиляпти.

Бу ерда иқоматни чўзиш ишлари шундоқ ҳам осон эмас. Ҳар йил ҳали у, ҳали бу янгидан янги қоғоз исташади. Энди эса амал қилиб турган паспортимиз бўла туриб, Ўзбекистонга бориб янги загранпаспорт олишга тўғри келяпти. Овир тугаган бўлса-ку майли, овири ҳали тугамаганларга ҳам иқомат изнини шу йил ноябргача беришяпти. Ҳаммадан Ўзбекистондан пропискадан чиқиб, Туркияда ПМЖга ўтганларнинг аҳволи қизиқ. Элчихона ҳали ускуна келмаганини рўкач қилиб паспорт алмаштирмаяпти. Туркиядагилар паспорт алмаштир деяпти. Ўзбекистонга борган билан паспорт доимий прописка жойида алмаштирилади, яъни Туркияда.

Танишлар элчихонага телефон қилиб вазиятни билдиришса, элчихонадагилар вазиятдан хабардорлиги, ҳайитдан кейин тушунтириш хати юбориб, Гўч идорасига хабар бериб, тушунмовчиликни ҳал қилишларини айтишган, лекин ҳали ҳам хат юборилмаган. Ҳозиргина Гўч идорасига телефон қилиб, ҳали ҳам ноябргача иқомат беришаётгани ҳақида маълумот олдим.

Имкони бўлган ҳар қатламдан пул ундириш авж олаётган пайтда бу аҳвол ҳам атай қилиняптими деган фикр пайдо бўляпти. Қанча одам билетга мўмайгина пул сарфлаб ватанга боришга мажбур қилиняпти. Билет нархининг отнинг калласидай экани сир эмас. Қонуний йўл билан келиб, қонуний асосларда яшашга эътибор берган фуқароларга муддати ўтмаган паспорти қўлида бўлишига қарамай, йўқ жойдан шунча муаммо яратиш кимга керак? Биргина эътиборсизлик шунча муаммони келтириб чиқаряпти.

Феруза Шокирова

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano