Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Блогер бўлмоқчиман…

Блогер бўлмоқчиман…
19 Haziran 2019 - 14:11 'да юкланди ва 555 марта ўқилди.

Блогер бўлиш учун нима қилиш керак экан деб ўйлаяпман.

Мен ҳам блогер бўлсаммикан!

Ўзимни блогер деб эълон қилишдан аввал бу сўзнинг маъносини билишим керак.

Блогерлик мендек деҳқоннинг қўлидан келармикан?!

Тўғри, мен ҳам бир пайтлар университетда ўқиганман, лекин ўқиб ўрганганларим эсимдан чиқиб кетган.

Билимсиз блогерлик қилиб бўлармикан.

Айрим блогерларнинг ёзганларини ўқиб билимларини чамалайман, қурғурларнинг билими менинг эсдан чиққан билимимдан ҳам паст!

Шундоқ! Блогер бўлмоқчиман! Ўз блогимни яратаман!

Озгина,чала-ярим билим, роса кўп истерика, чуқур билмаган нарсаларингиз ҳақида кўп гапириш, тамом, тайёр блогерсиз!

Ёки группа ташкил қилсаммикан?! Номини нима деб номлайман! “Деҳқон дала бағрида” деймикан!

Хуллас, блогерлик қилиб ҳеч йўқса тўртта одам орасида номим чиқсин дейман!

Сизни итам танимаса, алам қиларкан! Ит танимаганини қопади…

Ҳар кимларни безовта қиладиган блогер бўлмаслигим аниқ. Ҳапли бу иш! Безовта бўлганлар кейин мениям безовта қилади. Масалан, мендан озор чекканлар битта фоҳиша хотинни ёллайди, у эса устимдан: ” Р.Р. ёнимдан ўтаётиб, кутилмаганда ўн қўли билан чап кўкрагимни ғижимлаб ўтди. Қўли қаттиқ экан. Оғритди”, – деб арза ёзади. Тамом! Фоҳишанинг кўкрагига қўл узатмаганимни қандай исботлайман?! Иложи йўқ. Бизларни юзлаштиришгада туҳматчи фоҳишага: ” Туҳматингни тан оламан! Ростдан кўкрагингга тегиндим. Фақат битта илтимосим бор” – дейман. ” Қанақа илтимос?”- деб сўрайди у. ” Кел, кўкрагингни ростакамига битта ғижимлай”, – дейман. Балки бу таклифимга кўнар.

Шунақа ҳозил-киноявий гапларам ёзиб тураман. Зерикмайсиз.

Хуллас, блогер бўлиб сағал танилмасам, ҳамма машҳур бўлиб кетяпти!

Раҳимжон Раҳмат

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Раҳимжоннинг бу ёзгани қуйидаги ҳодисани ёдимга солди.
    1996 йилда катта мансабдор бўлиб ишлар эдим. Секретаримнинг эри Жумми-жилли Президентга: “Хоразмий хотинимни уйига обориб “манашу уйни сенга бераман”, деб жазман қилибди. Энди ўша уйни оберинглар бизга”, – деб ёзибди.
    Бу хат бўйича мени прократурага чақиришди. Мен прокурорга: “Агар секретарь ҳа шу гап рост деб айтса, мен бир мард эркак сифатида шу уйни бераман ўша хотинга”, – дедим.
    Зудлик билан секретарнида прократурага олиб келишди. Секретарь хатни ўқиб: “Бу гап бўлмаган, бу номусдан кўра ўзимни ўлдираман”, -деб дод солди ва шу ернинг ўзида ишдан бўшаб кетди.
    Секретарнинг эрини тухмат қилгани учун 15 суткага қамаб юборишди.

    19/06/2019 17:21
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano