Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жамол Қошиқчи ўлими бўйича БМТ терговчиси: Саудия валиаҳд шаҳзодаси тергов қилинсин!

Жамол Қошиқчи ўлими бўйича БМТ терговчиси: Саудия валиаҳд шаҳзодаси тергов қилинсин!
20 Haziran 2019 - 0:40 'да юкланди ва 373 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, БМТ терговчисига кўра, журналист Жамол Қошиқчининг ўлимига Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва Саудия Арабистонининг энг олий даражадаги расмийларининг алоқаси борлиги ҳақида ишончли далиллар мавжуд.

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг маҳкамасиз қатллар бўйича махсус маърузачиси Аньес Каламар ўз текширувлари асосида ҳисобот эълон қилган.

БМТ махсус маърузачиси Туркияга сафар қилган.

Саудия Арабистонининг агентлари Истанбул шаҳридаги Саудия консуллиги биносида журналист, Саудиянинг кескин танқидчиси Жамол Қошиқчини 2018 йил 2 октябрида ўлдирганлар.

Бироқ Саудия расмийлари агентлар валиаҳд шаҳзода Муҳаммаднинг буйруғи билан иш кўрмаганини таъкидлаб келадилар.

Саудияда ёпиқ судда Қошиқчининг ўлими юзасидан 11 шахс устидан бўлиб ўтаётган маҳкамани Аньес Каламар тўхтатишга чақирган, чунки қотиллик халқаро жиноят ҳисобланиши, халқаро маҳкамада Туркия ва АҚШ иштироки таъминланиши лозимлигини айтган.

File photo showing security barriers outside the Saudi consulate in Istanbul, Turkey (12 October 2018)Истанбулдаги Саудия консуллиги 2018 йил 12 октябрида

Аньес Каламар ҳисоботида Жамол Қошиқчи консуллик биносининг ичида “шафқатсизларча ўлдирилгани” айтилади.

Жамол Қошиқчининг жасади топилмаган.

Саудия расмийларига кўра, журналистнинг жасади бўлакланган ва консуллик ташқарисида бўлган “маҳаллий шерик”ка бериб юборилган.

БМТ махсус маърузачиси Аньес Каламар етакчилигидаги мутахассисларга Туркия махсус хизматлари Саудия консуллиги биноси ичкарисида ёзиб олган овозли ёзувлар тақдим этилган.

Бунинг асосида ҳисоботда Жамло Қошиқчининг консуллик биносига киришидан олдин, бино ичкарисида қотиллик рўй берган пайти ва ундан кейинги хронология тузилган.

БМТ махсус маърузачиси ҳисоботида айтилишича, Саудия валиаҳд шаҳзодаси БМТга аъзо мамлакатларнинг айримлари томонидан жорий қилинган санкциялар нишонига олинмоғи лозим.

Муҳаммад бин Салмоннинг хориждаги шахсий мол-мулкига ҳам санкция киритилиши ва “у жаноб Қошиқчининг қатл этилишига масъул эмаслигини исоблатмагунча” кучда қолиши зарурлиги айтилган.

Ҳисоботда қотилликда айбланаётган 11 шахс ҳақида маълумот ҳам берилган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano