Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

20 июнь – Ўзбекистонда Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун

20 июнь – Ўзбекистонда Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
20 Haziran 2019 - 13:05 'да юкланди ва 440 марта ўқилди.

Бу санада Ўзбекистонда ҳақиқий маънода мустақил куни нишонланиши керак, чунки бундан 29 йил бурун, 1990 йили республика парламенти Мустақиллик декларациясини эълон қилди.

Мустақиллик декларацияси қабул қилинган сана дунёнинг аксарият мамлакатларида, жумладан, Америкада (1776 йил 4 июль), Россияда (1990 йил 12 июнь) мустақиллик куни сифатида нишонланади, бироқ ўзбек халқи учун бу қоида истисно қилинади.

Ўзбекистонда Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун байрам сифатида нишонланмайди. 26 йилдирки, ўзбек ҳукумати бу муҳим санани халқ хотирасидан ўчиришга интилиб келади.

Ҳукумат наздида мустақиллик Ўзбекистонга мазкур декларация қабул қилинганидан гўё бир йилу тўрт ой ўтиб етиб келгандай…

Аслида эса Каримов ҳукуматининг бу кунни эсламаслигига жиддий сабаблари бор.

Унутилган кун

Каримов ҳукумати наздида 1990 йилнинг 20 июнида имзоланган Ўзбекистон мустақиллиги декларацияси “арзимас бир оддий қоғоз”дир. Айни писанда мамлакат мустақиллиги декларацияси муҳокама этилаётган ўша куни ҳам Каримов ва Россия тарафдорлари томонидан Олий Кенгаш сессиясида бир неча бор такрорланган эди.

“Арзимас бир оддий қоғоз” калимасини Совет Ўзбекистони мулозимларидан бири, ҳозирда марҳум Шукрилла Мирсаидов саслантирган эди.

Бироқ айни «қоғоз»нинг имзоланмаслиги халқни яна ҳам жиддийроқ инқилобий ҳаракатларга етаклашини англаган иқтидордаги ҳукумат ўта эҳтиёткор сиёсат қўллай бошлайди.

Аслида ҳам тахтини ва ҳам бахтини куйдириши мумкин бўлган бу қоғознинг имзоланишида иштирок этмаслик учун Каримов Андижон вилоятига жўнаб кетади.

Декларация Олий Кенгаш сессиясидаги озчилик – “Эрк” демократик партияси фракцияси ва 40 нафар фаол депутат шижоати билан билан имзоланди.

Айни шу икки жиҳат – мамлакатда мустақилликнинг эълон қилинишида Ислом Каримовнинг иштирок этмагани ва мустақиллик ташаббускори мухолиф партия фаоллари бўлгани ҳукуматни 26 йилдирки “унутиш куйини” чалишга мажбур қилиб келади.

Мантиқсизликка айлантирилган мустақиллик

Бошқа томондан, ўзбек ҳукуматининг миллий мустақиллик куни сифатида 1991 йилнинг 1 сентябрини белгилашида катта бир сиёсий мантиқсизлик бор.

Иқтидордаги ҳукумат мустақиллик кунининг нишонланишига асос қилиб Ўзбекистон Олий Кенгаши томонидан 1991 йил 31 август куни қабул қилинган қарорни келтиради.

Мустақиллик декларацияси қабул қилинган пайтдан бир йилу тўрт ой ўтиб қабул қилинган айни ҳужжат – мамлакат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисидаги бу қарор, бир томондан, ҳукуматнинг узоқ вақт тараддудланганини кўрсатади.

Бошқа томондан эса бу давр аллақачон ортга элтувчи кўприклар ёндирилган, Россиянинг ўзи мустамлакаларидан воз кеча бошлаган давр эди.

Бу тараддудни тезлатган яна бир жиддий сабаб эса ўша йили Каримов ҳукумати қўллаб-қувватлаган 19 август путчининг мағлубиятга учрагани билан ҳам изоҳланади.

Тиш-тирноғи билан миллий мустақилликка қарши туриб келган Ислом Каримов бу сафар айни қарорга имзо чекишдан парламентдаги барча депутатлардан кўра кўпроқ манфаатдор бўлиб қолган эди.

Каримов тарафдорлари наздида мамлакатнинг империя истибдодидан холос бўлганини англатиши лозим бўлган 1991 йилда имзоланган бу ҳужжат негизида тағин бир жиддий мантиқсизлик бор.

Чунки унинг имзоланишидан бир йил аввал Россиянинг ўзи ўз мустамлакаларидан холос бўлган кун сифатида 1990 йилнинг 12 июнини нишонлай бошлаган эди.

Айни шу куни Россия Федерацияси халқ депутатларининг илк съезди томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинган ва у РСФСР Олий Кенгаши раиси Борис Ельцин томонидан имзоланган эди.

Эҳтимол айни шу ҳужжат Ўзбекистондаги россияпараст ҳукуматни қуролсизлантирган, орадан бир неча кун ўтиб, қаттиқ қаршиликлар остида, бунинг устига, Каримовнинг иштирокисиз мамлакат парламенти Мустақиллик декларациясини имзоланишига эришган эди.

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Şuanda хакикат adlı kişinin yorumuna cevap yazıyorsunuz. Cevabı iptal etmek için tıklayın.

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • хакикат ;

    Каримов мустакиллигимизга карши эди буни Мирзиёев хам бошкалариям билади,хакикат очикланса буларни купчилигини башараси очилади
    аслида бу ерда гап Мухаммад Солихда ёки бирор бир мухолифат азосида эмас,асосий нарса Ислом Каримовни кимлигини яшириш буляпди

    21/06/2019 10:56
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube