Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Қорахитойлар ва уларнинг Мовароуннаҳрдаги ҳукмронлиги

Қорахитойлар ва уларнинг Мовароуннаҳрдаги ҳукмронлиги
20 Haziran 2019 - 13:19 'да юкланди ва 630 марта ўқилди.

ҚОРАХИТОЙЛАР ВА УЛАРНИНГ МОВАРОУННАҲРДАГИ ҲУКМРОНЛИГИ

Ўрта Осиё ҳудудига турли тарихий даврларда шимолдан ва шарқдан кўплаб кўчманчи уруғ ва қабилалар кириб келган. Бу миграция жараёнларининг биринчи сабаби кўчманчиларнинг бой ўтроқ вилоятларга бўлган қизиқиши бўлса, иккинчи асосий сабаби кўчманчи қабилалар аҳолисининг кўпайиши ва чорва учун яйловларга бўлган талабнинг ортиши сабаб бўлган. Қабилалар ўртасидаги ўзаро урушларда мағлуб бўлганлари бошқа худудга кўчиб кетишга мажбур бўлган. Ана шундай қабилалардан бири дастлаб киданлар номи билан Муғулистон ва шимолий Хитой ерларида кўчиб юрган, ХII асрнинг I ярмида Шарқий Туркистон ва Мовароуннаҳрга кириб келиб ўз ҳукмронлигини ўрнатган қорахитойлардир.

Киданлар, қитанлар, қтайлар-муғул қабилаларидан бирининг номи (баъзи олимлар уларни тунгуслардан деб ҳисоблайдилар). Киданлар номи илк бор IV аср манбаларида учрайди. Киданлар базан турк хоқонлигига, базан Хитойнинг Тан империясига қарам бўлиб яшаганлар.

907 йили қабила бошлиғи Эла-Буға ўзини подшо деб эълон қилади, қўшни турк ва муғул қабилаларини бўйсундириб салтанатини ғарб ва шимолга қараб кенгайтиради. 926 йили шарқда Бохай подшолигини (унга шимолий-шарқий Манчжурия, шимолий Корея ва бошқа ҳудудлар кирган) бўйсундирган. 947 йили Киданлар давлати Буюк Ляо, 983 йили Киданларнинг Буюк давлати, 1066 йилдан яна Буюк Ляо деб аталган. Бу давлат Шарқий Осиёда Япон денгизидан Шарқий Туркистонгача чўзилган қудратли давлат бўлган. 1005 йили Буюк Ляо Хитой (Сун империяси)ни енгиб ҳар йили ўлпон тўлашга мажбур қилган.

ХI аср охиридан Буюк Ляо таназзулга учрай бошлайди ва 1125 йили чжурченлар томонидан тугатилган. Киданларнинг бир қисми Ғарбий Туркистонга қоракиданлар (қорахитойлар) номи билан кўчиб ўтган.Киданлар хони Элюй Даши (1124 -1142) бир гурух тарафдорлари билан Шимолга қочади. Сўнгра турли қабила жангчилари билан қўшинини тўлдириб, Ғарбга йўл олади ва илгарироқ бу ўлкаларга келиб жойлашган киданлар (16 минг оила) ёрдамида бутун Туркистонни эгаллайди.

Абулғозий Баходирхоннинг “Шажарайи турк” асарида қорахитойлар тўғрисида: “Хитой юрти икки бўлур. Бирисина қора Хитой дерлар. Қора хитойдин кўп жамоат бир сабаб бўлиб, подшоҳлари бирлан ёв бўлдилар.

Тақи кўчиб қочтилар-да қирғиз вилоятина келдилар. Анда ўлтурған эллар мусофир билиб, молларина дастдарозлик қила бошлади. Анда ҳам ўлтура билмай Имал теган ерга кўчиб келиб шаҳр солдилар-да, ўлтурдилар ва экин эктилар, ободон бўлди. Ҳар ерда молдин айрилған оч ва аруқ ва ютаған барчаси бу шаҳрга йиғилдилар. Қирқ минг эвлик эл бўлдилар. Шул вақтда Чурчит теган бир улуғ юрт бўлур. Анинг подшоҳи Қорахитой подшоҳи бирлан уруштилар. Тақи ғолиб келди. Юртини олди ва подшоҳини ўлтурди. Анинг бир улуғ беги бор эрди, Тўйситайфар отли. Ул кўп навкари, эли бирлан қочиб қирғиз вилоятина келди. Тарих /513/ беш юз ўн учда андин Имал шаҳринда ўлтурған хитойларға келди. Оқил ва донишманд киши эрди. Бир икки йил анда ўлтурғандин сўнг оти ва овозаси тўрт ёқға тушди. Ул вақтда Афросиёб наслиндин Баласағун теган шаҳрда бир хон бор эрди. Оти Илк, фақирроқ киши эрди. Ул шаҳрни мўғул Ғубалиқ дер. Ғунинг маъноси яхши балиқнинг маъноси шаҳр.Ул қалъанинг атрофинда турк халқи кўп эрди. Хусусан қиниқли эли вилоятини талар ва чопар ва экинин едирурлар эрди. Ул сабабдин Илкхон Хитойдин келган бекка киши юборди. Келсун, вилоят анға таалуқ теб. Ул келди. Тақи вилоятга эга бўлди. Илкни ўзина навкар қилди. Ҳукм этди ким, бу кундин сўнг ҳеч киши муни Илкхон темасун, Илк туркман тесунлар теб.Андин сўнг ўзина Гурхон теб лақаб қўйди. Гурнинг маъноси хитой тилинда улуғ подшоҳ темак бўлур” -деб маълумот беради.

ХII аср бошларида ўзаро урушлардан заифлашган Ўрта Осиёга қорахитойлар бостириб кира бошлайди. Уларнинг сони қирқ минг чодирга яқин яни 150-200 минг киши эди. Аввал улар Чуғучоқда жойлашишди, кейин эса Болосоғун ёки Хуси-Ўрда (Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳри яқинидаги Оқбешим номли кўҳна шаҳар)ни эгаллаб пойтахтга айлантирадилар.

Қорахитойлар Болосоғундан Шош, Фарғона, Зарафшон водийси ва Қашқадарёга юришлар қилишарди. Ана шундай оғир пайтда Хоразмшоҳ Отсиз қорахитойларга мурожаат қилиб, араб тарихчиси Ибн ал-Асирнинг ёзишича, уларни бойликка тўла, гуллаб-яшнаган Султон Санжар ерларига юришга ундаган.

Қорахитойларнинг Санжар ерларига биринчи марта хужуми 1128 йилда Қашғарга бостириб кириш билан бошланган эди. Ўшанда Салжуқий Султонининг вассали бўлган Қашғар хони қорахоний Аҳмад ибн ал-Ҳасан бу хужумни қайтарган эди. Аммо кейинчалик қорахитойлар қирғиз ва уйғурларни ўзларига бўйсундириб анча кучга тўлгач, 1137 йилда Мовароуннаҳрга бостириб кирдилар ва Самарқанд хони қорахоний Махмуд ибн Арслоншоҳни Хўжандда мағлуб этиб, катта миқдорда ўлпон олиб қайтиб кетадилар. Қорахитойларнинг 1141 йилги навбатдаги хужумида Махмуд Салжуқий Султони Санжардан ёрдам сўрайди. Санжар қорахитойларга қарши олти ой пухта тайёргарлик кўради ва ўзига тобе вилоятлардан юз минг қўшин тўплайди.

У аввало бу урушнинг асосий айбдори қорлуқларни жазоламоқчи эди, чунки қорлуқлар Самарқанд ҳокимига қарам бўлиб унга қарши бош кўтарган ва қорахитойлардан ёрдам сўраган эди. Бу хол қорахитойларнинг бу ерга кириб келишлари учун етарли баҳона бўлди. Санжар қорлуқларни жазолай олмади, чунки улар қорахитой гўрхони Элюй Та-ши (Элюй Даши) химоясига ўтиб кетадилар.

Гўрхон Султон Санжарга хат ёзиб қорлуқларнинг гуноҳини кечиришини сўрайди. Бунга жавобан Санжар Гўрхондан ислом динини қабул қилишини қатъий талаб қилади. Акс холда Гўрхонга юз минг кишилик Султон қўшини билан учрашишга тўғри келади деб дағдаға қилади. Султон қўшинларининг ҳар хил қуролларни моҳирона ишлатишга яхши ўргатилганлигини алоҳида таъкидлайди. Шу билан бирга Санжар шу нарсани ҳам ёздики “унинг қўшнилари ёй ўқи билан соч толасини икки қисмга бўлиб юборадилар” деган эди. Гўрхон хатни ўқигач, Санжар элчисининг соқолини қирдириб унинг қўлига нина тутқазди ва соқолидан бир толани олиб элчига нинани толага киритишга буюради. Элчи бу вазифани эплай олмагач Гўрхон элчига қараб: “сен элчи бўла туриб қўлингдаги нинани толага кирита олмасанг бошқалар қандай қилиб ёй ўқи билан соч толасини иккига бўлиб юбора олади” — деган. Қорахитойларда ҳам юз минг кишилик қўшин бўлган. Ҳар икки ўртадаги жанг 1141 йил 9 сентябрда Самарқандга яқин Қатвон даштида бўлди. Бу жангда Султон Санжар ва унинг вассали қорахоний Махмуд ибн-Арслоншоҳ қўшинлари батамом тор-мор этилди. Санжар қўшинларидан ўттиз минг жангчи ҳалок бўлди, унинг ўзи Маҳмудхон билан бирга Термизга қочди. Султоннинг барча мулклари, хон қароргоҳи, унинг хотини Туркон хотун қарахитойларга ўлжа бўлиб тушди. Улар Самарқанддан сўнг Бухорони ҳам босиб олишди.

1141 йилги муҳорабанинг довруғи олис Шом (Сурия) мамлакатига қадар етиб боради. У ердаги шаҳарларни қамал қилаётган салиб юриши қатнашчилари орасида шарқда Иоанн деган руҳоний чиққанмиш, у мусулмон оламининг энг буюк ҳукмдори Санжарни ер билан яксон қилган эмиш, деган овозалар тарқалди.

Қорахитойлар маҳаллий феодаллардан ўлпон йиға бошлашди. Гўрхонлар Бухорода қудратли садрларни қўллаб қувватлашар, уларда қорахонийларни заифлаштирадиган кучни кўришар эди. Хоразмшоҳ Отсиз кучли қорахитой қўшинига қарши курашишга тайёр эмаслигини сезиб, уларга йилига ўттиз минг олтин динор билан ўлпон тўлаб туриш мажбуриятини олди ва бу билан Хоразмни кўчманчилар хужумидан сақлаб қолди.

Шундай қилиб, Амударё ва Балхаш кўлидан Кунлун ва Бейшан тоғларига қадар ҳудудни эгаллаган Қорахитойлар (Ляо Си-Ғарбий Ляо) давлати вужудга келди.

ХII аср ўртаси ХIII аср бошларида 18 ёшга тўлган барча қорахитойлар Элюй уруғидан чиққан гўрхонлар қўшинида ҳарбий хизматни ўташган. Гўрхонлар киданларга тақлидан тангалар зарб эттирганлар, лекин тобе юртларнинг иқтисодиёти ва ички ишларига кам аралашганлар, улар фақат вассаллардан солиқ олиш билан кифояланган. Уларнинг асосий қисми Талос ва Чу дарёлари водийсида чорвачилик билан шуғулланган. Қорахитойларда патриархал-уруғчилик тузуми қолдиқлари билан уйғунлашиб кетган мулкчилик муносабатлари устувор бўлган, бироқ аёллар катта ҳуқуққа эга эдилар. Қорахитойлар буддавий бўлсада, осмон, ер ва аждодлар руҳига қурбонлик қилишган.

1171-1172 йилларда қорахитойларнинг катта қўшини Хоразмшоҳнинг ўлпонини ўз вақтида тўламаётганлигини баҳона қилиб Хоразмга юриш бошлайди. Эларслоннинг буйруғи билан дарё сувининг тўғони очдирилиб, пойтахт яқинидаги йўллар сувга бостирилади. Бу қорахитойлар қўшинининг юришини қийинлаштирди ва Гурганж талон-тарождан асраб қолинди.

Такаш 1172 йилнинг декабрида қорахитой маликаси Чэн Тиён (1164-1177) ёрдамида расман тахтга ўтиради, аммо қорахитой вакилларининг ўзбошимчалиги туфайли ўртада низо келиб чиқади. Такаш 1174 йилдан қорахитойларга ўлпон тўлашни тўхтатади ва бунга жавобан қорахитойлар Хоразмга юриш қилади, аммо муаффақиятсизликка учрайди. Такаш 1198 йил Хуросонда Ғиёсиддин ал-Ғурий билан урушда қорахитойлар ёрдамидан фойдаланади. Муҳаммад Хоразмшоҳ 1204 йилда қорахитойлар ёрдамида Хуросонда Шаҳобиддин ал-Ғурийни мағлуб этади. Муҳаммад Хоразмшоҳ Хуросонни (1206) эгаллагач қорахитойларга қарши уришга тайёргарлик кўра бошлайди. Хоразмшоҳнинг сабр косасини тўлдирган сўнги томчи, қорахитой гўрхони вакилларининг Хоразмда Отсиз давридан бошлаб, ҳар йили тўланиб келаётган навбатдаги ўлпонни ундириш вақтида қилган қўпол ҳаракатлари бўлди. 1209 йили ўлпон йиғиш учун Гурганжга келган гўрхон вакили Туғчи (Туши)нинг одобсизлик қилиб, сурбетларча Хоразмшоҳ тахти ёнига келиб, у билан бир қаторда ўтириши шоҳнинг сабр-тоқатини тамом қилди. У “Туғчининг танасини тилка-пора қилишни, ҳамроҳларини ҳам ўлдириб, жасадларини Жайҳунга ташлашни буюрди”.

Бу воқеадан сўнг Хоразмшоҳ вақтни қўлдан бой бермай, қорахитойлар асоратидан батамом озод бўлишга қарор қилади ва улар устига лашкар тортади. Бу пайтда Чингизхон тақибидан қочиб (1208) Еттисувга чекинган найманлар сардори Кучлук қорахитойларга қаттиқ зарба беради. Бундай қулай вазиятдан фойдаланган Муҳаммад ўз вассали Самарқанд ҳокими қорахоний Усмон билан бирга Еттисувга юриш бошлайди. Хоразмшоҳ билан қорахитойлар ўртасидаги дахшатли жанг Талос дарёси водийсида 1210 йил феврал ойида бўлди.

Жангда Хоразм аскарлари катта талофат кўрган бўлсада, қорахитойлар мағлубиятга учрайдилар, уларнинг қўмондони Таянгу асир олинади. Бу ғалабадан сўнг Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг “Искандари соний” (Иккинчи Искандар) лақабини олиши қорахитойларнинг минтақада тутган ўрни анча юқори бўлганлигидан далолат беради.

Бир қанча ўрта аср тарихчилари Хоразмшоҳнинг қорахитойлар давлатини йўқ қилиб юборишини катта хато деб ҳисоблайдилар, чунки, қорахитойлар ислом мамлакатлари билан муғуллар орасидаги тўсиқ вазифасини ўтар эди. Қорахитойлар давлатига хужум қилишга дастлаб ҳатто Чингизхон ҳам журъат эта олмаган, фақатгина Қурхон (Гўрхон) нинг вафотидан кейин тахтга Кучлук келиб, ўзининг ислом динига қарши ҳаракатлари билан мусулмонларнинг нафратини қўзғагач, яқинда Хитой сафаридан қайтган Чингиз ўзининг назарини ғарбга қаратишга фурсат етганини сезди. 1218 йилда Чингизхон томонидан Кучлукнинг тор-мор этилиши билан қорахитойлар давлати батамом тугатилган.

Қорахитойлар кейинчалик туркий халқлар таркибига хитой уруғи номи билан кирди. ХVI асрда хитойларнинг бир қисми Шайбонийхон қўшини таркибига кирган. ХVII асрда хитойларнинг катта гурухи қипчоқлар билан биргаликда хитой-қипчоқлар қабилавий иттифоқини тузган ва Ўрта Зарафшон воҳасига кўчиб ўтган. Бу қабилавий иттифоқ ХIХ аср ўраларигача давлатнинг сиёсий ҳаётида муҳим рол ўйнаган. Хозир бу атама Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятларида жой номлари сифатида сақланиб қолган. Қирғиз, қозоқ ва қорақалпоқлар таркибида ҳам қорахитой уруғлари бор.

Шундай қилиб, Мовароуннаҳрга ХII асрнинг I ярмида кириб келган қорахитойлар мусулмон Шарқининг энг буюк давлати бўлган Салжуқийларни тор-мор этиб, қарийиб бир аср давомида минтақада етакчилик қилдилар. Ҳатто қудратли Хоразмшоҳлар ҳам қорахитойларга ўлпон тўлаб, ички ва ташқи душманларга қарши курашда улардан ёрдам сўраб турганлар. Аммо қорахитойлар ҳукмронлиги даврида ўлкада катта маданий ўзгаришлар кўзга ташланмайди, чунки улар асосан ҳарбий соҳадаги ишлари билан тарих саҳифаларидан жой олган.

Шоҳистахон Ўлжаева

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube