Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Зор бўлар

Зор бўлар
20 Haziran 2019 - 13:23 'да юкланди ва 361 марта ўқилди.

 

 

ЗОР БЎЛАР

Яхшиликда элга ўзин танитган –
Олқиш олар, даражаси зўр бўлар.
Ёмон бўлиб, яхшиликни унутган –
Иззатин йўқотар, итдан хор бўлар.

Мунгли бўлар муродига етмаган,
Чиркин бўлар Ҳақ амрини тутмаган,
Ўз ризқига ҳеч қаноат этмаган,
Кўзин тикар, тўймас, ошга зор бўлар.

Ҳар ким ёмонласа, тенги-тўшини,
Ўзи мушкул этар осон ишини,
Ким ишлатмас ақли билан ҳушини,
Этган ишин билмас, шармисор бўлар.

Зеҳни ўтмас бўлар ёшдан чақилган,
Ихтиёрсиз бўлар қўли танғилган,
Курашда йиқилган, жангда енгилган,
Ичи тўла номус билан ор бўлар.

Ғайрати кам бўлар ҳар қаҳри ознинг,
Ҳовури паст бўлар мотамда сўзнинг,
Уйига борсангиз, бир бениёзнинг,
Юраги сиқилар, кўнгли тор бўлар.

Ким балони сотиб олса бошина,
Ўтин қалар ғанимлар оташина,
Эр бош урмас бошқаролмас ишина,
Бошқаролса, гулба-гулдир, эр бўлар.

Ҳаргиз тавба этмас йўлидан озган,
Ўт ёқсанг, қайнамас бир қуруқ қозон,
Азалда феълига шумлик ёзилган,
Ёвуз мусаллатга сазовор бўлар.

Хазона дўнибдир умрим тар гули,
Назари паст бўлар, элдан умидли,
Беиқбол, ёзиқли, ёмон кўргули,
Дучор бўлса, бир ёмонга ёр бўлар.

Йўлда-изда, кўрсанг ҳар кас ғуломни,
Ундан аямагин Тангри саломин,
Ким ўқиб унутса Ҳақнинг каломин,
Қиёмат кун икки кўзи кўр бўлар.

Ҳали, мушкул бўлар, куйиб-ёнганинг,
Кўнгли шикаст топар ҳаром еганнинг,
Қасддан рўза, намозини қўйганнинг,
Ўзи кофир, билинг, жойи нор бўлар.

Махдумқули, сўзла, ҳар не билганинг,
Ўзингга кам деб, бил, айтмай ўтганинг,
Тарашлаб, нақшла тилга келганинг,
Сендан сўнгиларга ёдигор бўлар!

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano