Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Адабий тил масаласи

Адабий тил масаласи
22 Haziran 2019 - 12:58 'да юкланди ва 475 марта ўқилди.

“Тилимиздан вотти-вотти
Аста-секин йўқолвотти…”
Эркин Воҳидов.

Мен Тошкент шеваси ёки бошқа биронта шевага қаршимасман. Ҳамма шеваларни яхши кўраман. Айниқса, Наманган шевасини)

Адабий тил, биламизки, бу – алоҳида тил деганимас. Балки ҳар қандай тилнинг адабий кўриниши.

Адабий тил билан адабиёт тили ҳам битта нарса эмас. Қисман шевада ёзилган асарларга, масалан, Тоғай Муроднинг қисса ва романлари яхши мисол бўла олади. Мен унинг “От кишнаган оқшом” қиссасини биринчи марта ўқиганимда, шевадаги кўп сўзларни тушунишга қийналганман. Аммо сўзларнинг оҳангидан, шеванинг мусиқасидан маза қилганман. Ҳали ҳам маза қилиб ўқийман. Яқинда аудио вариантини ҳам тингладим.

Адабий тил, бу – тилнинг нормага солинган кўриниши. Ўзбек адабий тили нормалари ўтган асрнинг 30-йилларида ишлаб чиқилган. Мукаммал эмас.Тилнинг бутун бойлигини акс эттирмайди, айниқса, шевалардан кўп нарса йўқотилган. Бу нормаларнинг устида ҳали ишлаш мумкин.

Аммо адабий тил мукаммал бўлиши керак, деган қоида ҳам йўқ.

Масалан, инглизларда “адабий” ўрнига “стандарт тил” ибораси ишлатилади. Иддаосиз, ҳаётий, реал талаблардан келиб чиққан ва тилнинг ривожланишига тўсқинлик қилмайдиган таъриф бу.

Тилни ҲАЁТнинг ўзи тартибга солади. Шевани асосан, маиший ҳаётда қўллаймиз, чунки шевада сиёсий, илмий, техник истилоҳлар йўқ. Бу мавзуларда гапира бошлаган одам ўз-ўзидан адабий тилга мурожаат қилишга мажбур. Ёки аксинча, мулоқот савиясига қараб, шевага ўтиб кетиш ҳам мумкин.

Аммо тилни тартибга солиши учун аввал ҲАЁТнинг ўзи, жумладан, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳаёт тартибга тушиши керак.

Ёки жамиятда НИЗОМ пайдо бўлиши зарур.

Турк шоири Нажиб Фозил қизиқ кузатишни ёзган.

Тарихан халқларнинг тили ва адабиётига назар ташланса, юксак адабиёт тартиб ва қонунлар ўрнатилган давлатларда, асосан, империяларда яратилган.

Бизнинг тарихимиздан Темурийлар даври бунга мисол бўлади, деб ўйлайман. Ундан кейинги хонликлар даврида Навоий ёки Бобур даражасидаги шоир, арбоб чиқмаган.

Ҳозир ҳам ҳамма ўзи билганча ёзади ва гапиради, чунки ўтиш даври, тарқоқлик ва паришонлик, ҳали ҳозир НИЗОМ пайдо бўлганича йўқ.

Биринчи навбатда, каллаларда.

Хуллас, адабий тил масаласи биз ўйлаганчалик оддий эмас.

Тил нормаларининг қўлланиши ўқимишлилик даражаси билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Совет даврида бу даража бир поғона баландроқ эди. Ҳозир эса “савод гуллаганский” даври.

Қачондир шу савияга ёки ундан баландроқ кўтарилсак, яна адабий тилда кўпроқ гапира бошласак керак.

Аммо албатта, адабий тил қоидаларини ҳеч ким бекор қилган эмас. Турли шеваларда гапирадиган аҳолини битта халққа бирлаштириб туриш учун ҳам адабий тилга эҳтиёжимиз бор.

Паҳлавон Содиқ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Улугбек ;

    Афсуски рахбарларимизнинг деярли барчаси, хусусан хозирги ва аввалги президент хам, адабий тил четда турсин, умуман гапиришни билмайди!?! Гапи пойма-пой! Нутк деган нарсани узи йук. Лекин Рустам Азимовни жуда куп тинглаганман, жуда зор аратор. Нутки хам равон. Рахбар деган шунака булиши керак.

    22/06/2019 17:24
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano