Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбек қамоқхоналаридан қозоқ биродарларимиз қачон озодликка чиқарилади

Ўзбек қамоқхоналаридан қозоқ биродарларимиз қачон озодликка чиқарилади
23 Haziran 2019 - 12:04 'да юкланди ва 550 марта ўқилди.

Юлдашев акан, 1985 йили Қозоғистон республикасининг, Чимкент вилоятида туғилган. Миллати қозоқ. Муқаддам судланмаган. Маълумоти олий. Уйланмаган….

Юлдашев акан 2010 йилнинг ёз фаслида қозоқ ва ўзбек чегараларидан бири бўлмиш, Ғишт кўприк пости орқали ўтаётган вақтда, Ўзбекистон республикасининг МХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Акан Юлдашев шундай дейди, “Мен Ўзбекистонда яшаётган яқин қариндошларим олдидан қайтиб келаётган вақтимда, Ғишт кўприк боғхона пости ходимлари ён киссам ва барча кийим-бошларимни текширдилар. Текшириш давомида менинг ёнимдан “ҳизбут таҳрир” диний оқимига мансуб бўлган бир дона варақа чиқди. Бу варақани мен Қозоғистон республикасида тақиқланмаганлигини билар эдим. У ерда, ҳизбут таҳрир вараққаси билан бемалол юриш мумкин. Бироқ, Ўзбекистон республикасида бундай диний варақалар билан юриш таъқиқланган экан. Яъни, диний варақа билан қўлга олинган инсонлар жиноятчи деб қамоққа олинар экан ва 159-модда билан айибланиб, узоқ муддатларга қамалар экан.

Мен Ўзбекистон республикасида диний ва сиёсий қарашлари билан қамалган инсонларни ҳеч билмас эдим. Қамоққа тушганимдан кейин кўзим очилди. Мен Ўзбекистон республикаси ЖКнинг 159, 244 ва бошқа моддалари билан айибланиб 15 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилганман

Мен билан бирга юртдошларимдан 2 таси ҳам шу моддалар билан айибланиб узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилган.

Ўзбекистон республикаси МХХининг ходимлари турадиган бинони маҳкумлар “гуантанама” дер экан. Ҳақиқатдан ҳам “гуантанама” деса бўлар экан. У ердаги қийноқлар ва азоб-уқубатларни ҳозир эсаласам, юрагим орқага тортиб кетади.

Шундай қилиб, 6 ой қийноқ ва азоб-уқуқбатлардан сўнг Ўзбекистон республикасининг “жазони ижро этиш бош бошармаси”га қарашли бўлган Ннавоий вилояти УЯ-64/47 муассасига келиб тушдим. Бу ерда ҳам, “диний ва ўзга фикриловчи маҳкум”ларга нисбатан ёмон муносабатда бўлишди. Келган куним менга яқиндан туруб ёрдам кўрсатган юртдошим, Ўзбекистон республикаси ЖКнинг 97-моддаси билан қамалган, Умедилло бор экан. Худога шукур! У мени кўп томонлама қўллаб-қувватлади. У бўлмаса эди, мен ўлиб кетишим аниқ эди.

Мени 1200 дараэа иссиқликда пишган ғишт заводида ишлашга мажбур қилишди. Бу ишда 7 йил давомида кундуз ва кечаси билан ишлардим. Асосан бу ишларда диний ва сиёсий қарашлари учун қамалган маҳкумлар ишлатилар эди. Ишимиз жуда ҳам оғир. Кунида 50-60 та оғир юк машиналарига қизиб турган, янги печкалардан узуб олинган, қипп-қизил пишган ғиштларни машиналарга юклардик.

Баъзи биродарларимиз ишнинг оғирлигига чидолмаслигидан, 1200-1500 даража атрофида қизиб турган печкаларга ўзларини отиб юборишди. Ўз жонларига қасд қилганлари кўп бўлди ва бевосита ўшаларни қандай печкаларда ёниб кул бўлганларини ўз кўзим билан кўрдим.

Асосан, муассаса ходимлари томонидан «диний ва сиёсий қарашлари учун» қамалган маҳкумларга нисбатан, босимлар бўлар эди. Уларни СИЗОга олиб бориб роса дубинкалар билан дўппослашар эди. Маҳкумлар бу қийноқларга чидолмаганидан кейин ўз жонларига қасд қилиб, муассасага қарашли бўлган ғишт заводининг катта-катта “вышка”каларга чиқиб, ўзларини пастга ташлар эди, зонанинг чердакларига чиқиб ўзларини осганлар ҳам бўлди.

Кўп маҳкумлар намоз ўқиганиликлари учун орқасига дубинка тиқиб ўлдириб юборишганини бевосита гувоҳи бўлдим.

Шундай қилиб, мен навоий вилояти УЯ-64/47 муассасасида олиб борилган “сиёсат”га чап бериб, ўзимни “уголовник” қилиб кўрсатиш мақсадида “жоҳиликка қарши-маърифат йўли билан курашиш” мақсадида ўз жонимни бу азоблардан сақлаб қолаолдим. Ўша вақтда мен шундай йўл тутмаганимда эди мен ҳам “қайтмаганлар” рўйҳатида турганимда борми-ди, Навоий вилояти қамоқхонасига қарашли бўлган қабристонда жасадим қолиб кетарми-ди?

Ўзбекистон қамоқхоналарида ўтириб, сиёсий ва диний билимим анча ошди. Энди мен варақа нима эканлигини тушуниб етдим. Буни қарангки Ўзбекистон республикасида 27 йил давомида раҳбарлик қилган Ислом Каримов ўлимидан кейин бизларнинг кўксимизга ҳам шамол тегадиган бўлиб қолди. 2018 йилнинг май ойида маҳкум Юлдашев Акан Навоий вилояти жазони ўташ бош бошқармасидан қолган жазо муддатини ўташ учун енгил коллонага ўтказилди.

Ҳозирги кунда у Жиззаҳ вилояти УЯ-64/82 муассасасида жазони ўтаб келмоқда. Аммо, куни кеча, Ўзбекистон республикасининг президенти Ш. М. Мирзиёев “муборак рамазон Ҳайитини нишонлаш муносабати билан 575 маҳкумни афв этиш тўғриси”да қарорга имзо чеккан эди. Булар ичида қозоқ миллатига мансуб фуқаролар мутлақо йўқ. Президент қарорига кўра озод қилинган 575 та маҳкумнинг ичида фақатгина 1 та чет эл фуқароси бор эди халос.

Шу ўринда савол туғилади. Ўзбек қамоқхоналаридан қозоқ мазлумлари қачон озодликка чиқарилади?

ФАХРИДДИН ТИЛЛАЕВ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano