Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сел билан

Сел билан
24 Haziran 2019 - 11:28 'да юкланди ва 323 марта ўқилди.

 

 

СЕЛ БИЛАН

Баланд тоғлар бошида,
Булут ўйнар селлар билан.
Қўч йигитда тўйдир-байрам
Ҳар иш келса эллар билан.

Тил билганлар гунг бўлибдир,
Олтин, кумуш занг бўлибдир,
Пашша қачон тенг бўлибдир,
Талашганда филлар билан.

Отга сакрайди бузовлар,
Сурувга бош бўлди говлар,
Танилар ҳассос бедовлар,
Эски, йиртиқ жуллар билан.

Ҳаром ишдан қочар пирлар –
Тулки сарқитидан шерлар,
Қустурмасдан қўймас дерлар,
Қуймоқ есанг қиллар билан.

Ҳақ бандаси Ҳаққа чопар,
Ёмон ўз феълиндан топар,
Махдумқули, айбин ёпар,
Амалсизлар тиллар билан.

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano