Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Хитой уйғур маҳалла ва масжидларини қандай йўқ қилмоқда?

Хитой уйғур маҳалла ва масжидларини қандай йўқ қилмоқда?
24 Haziran 2019 - 11:37 'да юкланди ва 631 марта ўқилди.

Юз минглаб уйғур, қозоқ ва бошқа мусулмон этник озчиликлар мажбурий равишда қайта тарбиялаш жамлоқларига юбориларкан, бу вақтда Хитой ҳукумати уларнинг маҳалла ва масжидларини ер юзидан супуриб ташламоқда.

Би-би-си мухбири Жон Содуорт Шинжонда Хитой ҳукумати ер юзидан йўқ қилаётган маҳалла ва масжидларни бориб кўришга ҳаракат қилди.

Унинг лавҳасида айтилишича, бундан тўрт йил олдин гавжум бўлган масжид бугун ҳувуллаб қолган. Ҳатто қарияларнинг юзларидаги соқоллар ҳам қириб олиб ташланган:

Шинжоннинг муқаддас жойларидан бири Итқо масжидида маҳаллий ҳукумат рамзларидан бири томда ҳилпираб турибди.

Бизга берилган рухсат уюштирилган томошага ўхшарди. Бу ерда Хитой ҳукумати диний эътиқодни қаттиқ назоратга олганлиги тўғрисидаги хавотирларни кўрмайсиз.

Масалан, Ҳукумат томонидан тайинланган имом Шинжонда узун соқол қўйиш тақиқланганини инкор қилади.

Расмий ҳамрохларимиздан бир амаллаб ҳоли бўлганимизда, эшикларига қулф осилган ва кимсасиз уйларда исломий анъана ҳамда эътиқоднинг таъқиб этилаётганига аниқ далилларни кўрдик.

Оққа қора қилиб, шу қишлоқда яшовчи одамларга айрим диний амалларнинг тақиқлангани ҳақида ёзиб қўйишган. Мана бу ерда, 10 чи пунктда ёшларнинг узун соқол қўйиши мумкин эмас, деб ёзилган.

Уйларга яқин жойда Шинжоннинг қайта тарбиялаш марказларидан бири бор экан. Юз минглаб уйғур, қозоқ ва бошқа мусулмон этник озчиликлар уларнинг ичида кўздан ғойиб бўлган.

Минтақа бўйлаб қурилган мана бу масжидлар бузилган ва бузилмоқда. Сўнгги икки йилда шаҳар, туман ва қишлоқларда сунъий йўлдош орқали кўриниб турган диний маскан бўлмиш масжидлар қуруқ ердаги доғга айланган.

Хитой Шинжондаги сиёсати йиллар бўйи давом этган бўлгинчи ҳаракатларга муносиб жавоб эканлигини мана бу кўргазмада кўрсатишга ҳаракат қилади.

Бироқ бу сиёсатнинг оқибатини Керия шаҳрида мустақил равишда тасвирга олишга бораётганимизда қийинчиликка дуч келдик.

Мен ундан масжидга ўта оламизми, деб сўраганимда йўл ёпиқ деб жавоб берди. Бизнингча, йўл ҳозиргина, биз келишимиздан сал олдин ёпилган. Мотоцикл, скутер ва бошқа машиналар ҳам тўхтаб нимага ўтиш мумкинмаслигини сўраётганига гувоҳ бўлдик.

Биз улкан дарвозахонаси бўлган мана бу Айтика масжидига нима бўлганини билишга қизиқдик. Унинг соялари масжид 2017 йилда ҳам қад ростлаб турганини кўрсатади. Бироқ улар ҳозир йўқ. Масжид Атрофини ўраган тижорий қурилишлар орасида кўринмай қолган.

Биз айрим қурилиш объектларини яқиндан тасвирга олишнинг уддасидан чиқдик. Ўртада масжид намозхонасининг гумбази ёлғиз турганини кўриш мумкин эди. Бироқ мана бу экскаватор бир вақтлар масжид дарвозхонаси бўлган ерда турарди.

Масжид ёнидаги анъанавий уйғур маҳаллалари ҳам ер юзидан супуриб ташланган. Икки йил олдинги тасвирларда эски уйларни кўриш мумкин эди. Бир неча ойдан сўнг барча бинолар йўқолиб қолган.

Мана бу бир парча ер замонавий Хитойни олдинга интилтираётган икки куч – сиёсий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни ўзида акс эттиради. Бу маҳаллаларда камбағаллар яшагани шубҳасиз. Бироқ бу маҳаллаларни бузиш, у ерларда яшаганларнинг диний эътиқодини бостириш ва юз минглаб одамни қайта тарбиялашга юбориш орқали бўлмоқда. Хавотир томони шуки, бутун тарих ва маданият йўқ қилинмоқда.

2015 йилда Итқо масжидига намоз ўқиш учун келаётган одамларни тасвирга олгандик. Соқоллар яққол кўзга ташланарди. 4 йилдан сўнг юзлар қириб тозаланганди. Намоздан олдинги ҳолат эса мана бу эди.

Ичкарида тўрт-беш қария жимгина намозини ўқияпти.

Биз кўриб турган нарса Хитой ҳукумати бу минтақада Исломни бўғаётганига далил бўлмайдими, деган саволга ҳукумат томонидан тақинланган имом “йўқ” дея жавоб беради.

Яқин яқингача бу жой ихлосманд жамоанинг уриб турган юраги эди, бугун эса бу ерда деярли ҳеч ким йўқ.

БМТ, Шинжон ва уйғурлар

Ўтган йил август ойининг бошида мазкур масалани кўриб чиқиш давомида БМТнинг Ирқий Камситишга Барҳам Бериш бўйича Қўмитаси Уйғур автоном региони расмий Пекин томонидан «оммавий тарзда ҳибсга олинганлар тутиб туриладиган лагерга ўхшаш ҳудудга айлантирилгани»га ишора қилувчи ишончли ҳисоботлар бор эканлигини айтган эди.

Хитой бу даъвога уйғурлар тўлиқ фуқаролик ҳуқуқларига эга эканлигини «яна бир бор» эслатиш билан жавоб қайтарган. Бироқ расмий Пекин «диний экстремизм тузоғига тушиб қолганлар… қайта жойлаштирилиши ва қайта тарбияланиши лозим»лигини ҳам таъкидлаб ўтган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари, хусусан, Amnesty International ва Human Rights Watch БМТ қўмитасига уйғурларнинг оммавий ҳибсга олиниши ҳужжатлаштирилган ҳисоботларни тақдим этган.

Уларга кўра, лагерларда тутиб турилган уйғурлар Хитой президенти Си Жинпингга содиқ бўлиш учун қасам ичишга мажбурланади.

Жаҳон Уйғур Конгресси ўзининг ҳисоботларида уйғурлар лагерларда бирор айбловсиз тутиб турилиши ва Хитой Коммунистик Партияси шиорларини бор овозда айтишга мажбурланишини кўрсатиб ўтади.

Конгресс ҳисоботида қайд этилишича, ҳибсдагилар тўйиб овқат ейиш имконидан маҳрум, лагерларда қийноқлар кенг тарқалган.

Шунингдек, аксар маҳбусларга бирор айблов қўйилмагани ва улар қонуний вакил хизматидан фойдалана олмаслиги иддао қилинади.

БМТнинг ушбу ҳисоботи Хитойнинг бошқа ҳудудларида диний зиддият кучаяётган бир вақтда эълон қилинди.

Уйғурлар, асосан, Хитойнинг Шинжон провинциясида яшовчи мусулмон этник озчилигидир.

Улар провинция умумий аҳолисининг 45 фоизини ташкил қилади.

Шинжон расман автоном регион ҳисобланади, аммо, йилларки, ҳукумат томонидан босим ва қатағонга учраб келади.

Ўтган бир неча ойдан буён Шинжон провинциясида уйғурлар ва бошқа мусулмон этник озчиликлари янада кўпроқ ҳибсга олинаётгани тўғрисидаги хабарлар тўхтамаётир.

Бу ҳибслар Хитой ҳукумати томонидан диний экстремизмга қарши кураш ниқоби остида олиб борилаётгани айтилади.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube