Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Путиннинг ваҳимали туши – Сорос

Путиннинг ваҳимали туши – Сорос
24 Haziran 2019 - 15:24 'да юкланди ва 989 марта ўқилди.

2004 йил Гуржистондаги “атиргул инқилоби”дан кейин президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланган парламент спикери Нино Буржанадзе, ўша воқеалардан кўп ўтмай, Би-би-сига келган эди. Ўшанда гуржи инқилоби ҳақида батафсил суҳбатлашганмиз. “Гуржилар Худо урган танбал халқ, улар вино ичиб, қўшиқ айтиб ётса бўлди, бошқа ҳеч нарсага ярамайди. Инқилоб кунлари биз учун энг қийини одамларни кўчага чиқариш бўлди. Уйма-уй юриб, намойишга олиб чиқдик”, деганди ўшанда Буржанадзе хоним.

Ана шу танбал гуржилар энди ҳаққини таниб қолди. Энди уларни кўчага чиқариш учун Думанинг ҳеч ким танимайдиган аҳмоқ депутатларидан биттаси Тбилисида русча нутқ ирод қилса етади. Жириновский бўлиши шартмас. Бешинчи колоннанинг рус тилига расмий мақом сўраши ҳам талаб қилинмайди.

Буржанадзе айтиб берган воқеалардан яна эсимда қолгани – Путиннинг ўша пайтдаги реакцияси.

“Атиргул инқилоби”дан кўп ўтмай, Буржанадзе Москвага сафар қилади. Кремлдаги музокаралар вақтида Путин унинг қўлидан ушлаб олиб, “Нино, тўғрисини айт-чи, Жорж Сорос сизларга пул бердими?” деб қайта-қайта сўрайди.

“Мен Худони ўртага қўйиб қасам ичмас ҳам, Путин ишонмади”, деганди ўшанда гуржи сиёсатчиси.

Орадан 15 йил ўтиб, Гуржистон собиқ СССРнинг коррупция ва жиноятчилик авж олган энг қолоқ давлатидан европалик сайёҳлар ва бизнес учун энг жозибали давлатга айланди.

Олдинги ўрнини эса, Россияга бўшатиб берди.

Мамлакатда учта президент алмашди.

Путин бўлса, ҳали ҳам Кремлда ва ҳали ҳам Сорос ҳақида қўрқинчли тушларни кўриб ётибди.

Паҳлавон Содиқ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube