Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўлмали

Ўлмали
04 Temmuz 2019 - 11:25 'да юкланди ва 358 марта ўқилди.

 

 

ЎЛМАЛИ

Гулдир юзинг, парирўйдан тозадир,
Кўрган одам ўз динидан озадир,
Рақибларки, бири-биридан ўзадир,
Кўнгил қўйган сенга кофир ўлмали.

Ғўр эканман, меҳробингга тутиндим,
Ҳислар тошиб, деворингга суртиндим,
Ғофил банда, манглайимга туртиндим,
Жоним чиқар, нечук фақир ўлмали.

Сен бир ёна, бутун олам бир ёна,
Йўл сеники, дарду алам бир ёна.
Сўз сеники қоғоз, қалам бир ёна,
Найлож, Фарҳод ёхуд Тоҳир ўлмали.

Ишванг сели ҳар балодан балодир,
Аюрмагил, заҳми ўт бир, даводир,
Ёзғиравер, тортган нолам наводир,
Дунё иши бир кун охир ўлмали.

Ишқ аҳлига азал бўлмас иноят,
Зўр келмаса туғилмайди ҳидоят,
Тегирмонга солиб янчсанг бағоят,
Чиқмаган жон, тортиб моҳир ўлмали.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano