Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хориждаги мухолифатни юртга қайтармаслик учун қилинаётган амалиётлар

Хориждаги мухолифатни юртга қайтармаслик учун қилинаётган амалиётлар
07 Temmuz 2019 - 9:03 'да юкланди ва 1309 марта ўқилди.

ХОРИЖДАГИ МУХОЛИФАТНИ ЮРТГА ҚАЙТАРМАСЛИК УЧУН ҚИЛИНАЁТГАН АМАЛИЁТЛАР

Мухолифат ичида ва ўзини инсон ҳуқуқчилари деб атаган гуруҳлар ичида Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизматининг одамлари борлигини биламиз. Бу кимсалардан биттаси ҳаёсизлиги, жоҳиллиги ва шаллақилиги билан танилган Мўтабар Тожибоевадир. ДХХ бу тип кимсалар орқали режим мухолифларига қарши тўплаган “компромат”ни жамоатчиликка сиздиради. Шу моҳиятдаги бир аудио ёзувини кеча Тожибоева эълон қилибди. Бу 2016 йилда Каримов ўлимидан кейин  менинг москвалик бир ўзбек билан телефон суҳбатларимдан парчалар.

Телефон “суҳбатлари”да Каримовдан кейинги сиёсий вазият ва мухолифатнинг позицияси ҳақида сўз юритилади.

Каримов ўлимидан кейинги ҳокимият алмашинуви Конституцияга биноан амалга оширилиши керак эди. Яъни қонунга кўра президентлик вазифаси Сенат раисига топширилиши керак эди.

Аммо бундай бўлмади. Конституция қўпол равишда бузилиб, президентлик вазифасини ўша пайтда бош Вазир булган Шавкат Мирзиёев бажара бошлади. Бу очиқдан очиқ қонунга зид ҳаракат эди. Буни мухолифат лидери сифатида уша пайтда очиқ ва кескин ифода этдим. Мухолифатнинг норозилигини байналминал радио ва ТВлар орқали очиқ эълон қилдим. Шу маънода ўзбек чекистларининг Франциядаги лайчаси орқали саслантирилган аудио ёзувида жамоатчилик учун ҳеч бир янгилик йўқ. Чунки бу суҳбатда акс этган вазиятга баҳо ва олинажак тадбирларнинг ҳаммаси биз тарафдан жамоатчиликка ДХХ ёзиб олган “суҳбат”дагидан ҳам кескинроқ шаклда айтилганди.

Каримов ўлимидан кейин наздимизда мухолифатнинг ватанга қайтиш имкони пайдо бўлганди. Аммо шахсан мен, Каримов ўрнига келган Шавкат Мирзиёевнинг Каримовдан фарқли бир сиёсат юритишига ва бағрикенглик қилиб, сургундаги мухолифатнинг юртга қайтишига имкон яратади деган фикрда эмас эдим. Шу боис мухолифатнинг ҳаракатини жонлантириб, янги ҳукуматга босим ўтказиш зарурлигини билардим. Буни Каримов ўлимидан кейин очиқ гапирдим. Ўзбекистонда демократик сайловлар ўтказилиб, бу сайловларда мухолифатнинг қатнашиши шарт эканлигини талаб қилиб чиқдим. Барибир, кутилганидек Шавкат Мирзиёев мухолифатсиз, нодемократик бир “сайлов”да “сайланди”.

Фақат оз вақт ўтиб кутилмаган бир нарса юз берди: янги раҳбар либерал одимлар ота бошлади ёки бизда шундай таассурот қолдирди. Очиқ айтаман, комммунистик режимларнинг тажрибали душмани бўлган камина ҳам Мирзиёев ҳаракатларида самимият кўрдим ёки кўргандай бўлдим. Ва биз ташкилотимизда кенгашиб, янги ҳукуматга вақт берайлик, мухолиф чиқишларимизни мамлакат ичкарисида бошланажак муҳтамал позитив ўзгаришларга зарар бермайдиган шаклда юмшатайлик, деган қарор қабул қилдик. Ва 3 йилдир бу қарорда собит турдик. Биз ўз жимлигимиз билан ҳукуматни қўллаб-қувватладик. Бунга ҳукумат ҳам, халқимиз ҳам шоҳид.

Лекин бу ўтган уч  йил ичида биз умид қилган, биз кутган сиёсий ислоҳотлар ўтказилмади. Ўтказилиши уёқда турсин, ҳукуматда эски каримовчилар қайтадан жонланиб, ўзга фикрловчиларга қарши вақтинча тўхтаган тазйиқ ва таъқибларни янгидан бошлади.

Тожибоева тарқатган аудио суҳбат қисман хориждаги мухолифатнинг юртга қайтиш йўлини тўсиш учун уйдирилган фитналардан навбатдагиси. Умуман эса, ўлкада қўрқув салтанатини янгидан тиклаш учун қилинаётган реваншист амалиётлардан навбатдагисидир.

Сиёсий маҳкум, ёш олим Акром Малик айнан ўша реваншистлар тарафидан озодликка чиқарилмаяпти. Бир неча ой олдин қамоққа олинган журналист Саидабдулазиз Юсуф ҳам ўшалар тарафидан ДХХ изоляторида қийноққа солинаяпти.

Бу хуружлар фақат Ўзбекистон фуқаролари ва мухолифатга эмас, Ўзбекистонда демократия тарафдори булган байналминал ташкилотларга қарши ҳам актив амалга оширила бошлади. Хусусан, Хуман Райтс Вотч(ХРВ) вакили Стив Свердловга сўзли ҳужум ҳам ўша кучлар ташкил қилган фитналардан биттасидир.

Бизнинг “телефон суҳбатлар”ни ёзиб олиб, ўз лайчасига ёйинлашни буюрган ҳам ўша қора кучлардир. Бу кучлар Мирзиёев ҳукуматини гаровга олганга ўхшаяпти. Мирзиёевнинг ҳам “телефон суҳбатлар”ини эълон қилиб қолишса, ҳайрон бўлмаймиз. Чунки эски КГБ сарқитлари Ўзбекистонда ҳали ҳам ўз ҳокимиятини йўқотгани йўқ. ДХХ(собиқ КГБ)нинг мухолифат ичидаги Тожибоева каби “қулоқлари” жузъий бир порага садоқат билан хизмат қилишмокда. Лекин бу даврда халқни аввалгидек алдаб, уни аҳмоқ қилиш имконсиз. Ҳозирги кунда интернет орқали ҳамма нарса зудлик билан кун юзига чиқаяпти. Ҳақиқатни вақтинча яшириш мумкин, аммо давомли яшириш мумкин эмас.

Бир суз билан айтганда, биз мухолифат ўлароқ, Ўзбекистондаги бугунги сиёсий вазиятнинг келажагидан хавотирдамиз. Мирзиёев ҳукумати сиёсий ислоҳотлар шарт эмас, иқтисодий ўзгаришлар етарли деган каримовча ақидадан воз кечиши керак. Бу ақида диктаторлар ақидасидир ва бу догма ҳеч бир мамлакатда, хатто осиёлик диктаторларнинг севгилиси Пиночет режимига ҳам фойда келтирмаган.

Тарихдан сабоқ олинг, жаноблар.

Ўзбек халқини яна 27 йил қулликка маҳкум қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Муҳаммад Солиҳ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Ikrom Yakubov ;

    Suhbatni diqqat bilan eshitib chiqdim. U yerda davlat to’ntarishi haqida biror gap yo’q. Men Muhammad Solihning muxlisi yoki tarafdori emasman mutlaqo. Bu suhbatda vatani bir dictator tarafidan o’n yillar mobaynida ezilganidan norozi kishining xalqi yana yangi dictatura panjasiga tushib qolishidan qo’rqishi ko’rinib turibdi.

    08/07/2019 09:35
  • Maksud Bekjon ;

    Уз фаолиятини И.Каримовнинг “Халк Демократик партияси” фаоли сифатида бошлаган М.Тожибоеванинг бутун “диссисдентлик” фаолияти коронгилик ичидаги
    бир сирдир. 2000 йиллар бошида у менга бир неча мактуб ёзганди, мен бу хакда Тожибоевани яхши танийдиган, хозир хорижда яшаётган андижонлик диссидент журналист аёллардан бирига айтганимда, у менга бу аёлдан эхтиёт булишим кераклиги, у тахликали, ишончсиз, шаллаки бир хотин эканлиги хакда огохлантирган эди. Тожибоеванинг акаси, бир сухбтда унинг узи эътироф этишича, Ички Ишлар вазири полковниги. И.Каримов хукмронлиги пайтида Ички Ишлар вазирлиги юкори лавозимларида ишловчи шахсларнинг якинлари таъкибга олинишлари жуда ноёб бир ходиса булган. Тожибоеванинг хорижга чикканидан кейин юргизган бутун фаолияти асосан, мухолифатга карши, аникроги, мухолифат лидери Мухаммад Солихга карши игволар таркатишга каратилганини куриш мумкин. Илгари Каримов режимининг фаол хизматчиси булиб, кейин бирдан “диссидиент”га дуниб, Узбекистонда “тазийклар”га учраб, сунгра зудлик билан хориждаги мухолифат сафларига сингдирилган ва бу ерда мухолифат ичида фитна-фасод уругларини соча бошлаган Узбекистон махфий хизматининг унлаб “сексот”ларни курдик. Тожибоева уша сексотлардан бири эканини тула исбот килди сунгги йилларда.

    07/07/2019 12:54
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano