Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Муҳаммад Солиҳнинг ғалабаси

Муҳаммад Солиҳнинг ғалабаси
07 Temmuz 2019 - 14:13 'да юкланди ва 3400 марта ўқилди.

МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ ҒАЛАБАСИ

Куни кеча Францияда яшаётган Мўътабар Тожибоева деган хотин тарқатган Муҳаммад Солиҳнинг овози ёзилган видео ҳақида ўз фикримни билдирмоқчиман. Сайтингизда чиқарасиз деган умиддаман.

Мен бу аудионинг қандай қилиб М. Тожибоева қўлига тушиб қолгани ҳақида гапирмоқчи эмасман. Чунки ҳар қандай фикр эгаси буни билиб турибди.

Энди нега бу аудио ёзувнинг айнан ҳозир тарқатилганига келсак соғлом ақл эгаси иккита мантиқий хулоса қилиши мумкин.

Биринчиси, Ўзбекистоннинг олий раҳбариятида Муҳаммад Солиҳнинг ватанга қайтиши масаласи қайта кўрилган бўлиши мумкин. Муҳаммад Солиҳнинг қайтиши Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрўсига ижобий таъсир қилиши мумкинлиги борасидаги умумий қарашнинг устунлиги Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизматининг шинам хоналарида ўтирган КГБчи чекистларнинг ҳаловатини қочириб қўйган кўринади. Бунинг эса учта сабаби бор:

  • Бу инсоннинг қайтиши Ўзбекистонда мухолиф ҳаракатнинг жонланишини англатади. Айни пайтда собиқ МХХ тухматлари билан қамалиб кетган сиёсий ва диний маҳкумларнинг озодлиги ва оқланиши учун амалий ҳаракатларнинг бошланиб кетишини билдиради. Бу эса ўз навбатида минглаб бегуноҳ инсоннинг умрига зомин бўлган собиқ МХХ (ҳозирги ДХХ) мулозимларининг жиноий жавобгарликка тортилиши дегани.
  • ДХХ мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлаш баҳонаси билан йўқ жойдан душман яратиб келмоқда. Бугунга қадар ДХХ яратган энг катта душман бу Эрк Партияси лидери Муҳаммад Солиҳдир. Ҳатто бу инсоннинг номи ДХХ учун ИШИДдан ҳам даҳшатлироқ. Чунки мамлакатда ИШИД каби радикал гуруҳлар аҳолининг аксарияти томонидан дастакланмайди. Аммо демократик бир мухолиф лидер эса тез орада халқнинг каттагина қисмини ортидан эргаштира олиши мумкин. Чунки 27 йиллик зулмдан эзилиб кетган халқимиз эркинлик истайди.
  • Муҳаммад Солиҳ номига қарши сохта кураш сценарийси учун ДХХ давлат бюджетидан жуда катта миқдорда пул олади. Яъни Муҳаммад Солиҳга қарши кураш ўйини аслида ДХХ учун жуда катта ноқонуний даромад манбаи. Мухолифат лидерининг қайтиши эса уларнинг мана шу ноқонуний бизнесдан маҳрум қилади. Шу сабабли ҳам чекистларнинг айнан мухолифат билан ишлайдиган бошқармалари Муҳаммад Солиҳнинг қайтишига тиш тирноғи билан қарши турадилар.

Кўриниб турганидек Муҳаммад Солиҳнинг ватанга қайтиш масаласидан саросимага тушиб қолган ДХХ нинг айрим бузғунчи мулозимлари ҳар қандай қабиҳлик билан бўлса ҳам бунга йўл қўймасликка интилмоқда. Бу йўлда уларга ўз обрўсини аллақачон тўкиб бўлган М. Тожибоева каби шаллақи хотиннинг Муҳаммад Солиҳга қарши телбаларча душманлиги жуда қўл келган кўринади. Аудиоёзувнинг тарқатилиши борасидаги биринчи мантиқий хулоса шудир.

Иккинчи мантиқий хулоса ДХХнинг Гвардейский подвалида ноқонуний тутқунликда қолаётган журналист Саид Абдулазиз Юсупов иши билан боғлиқ. Саид Абдулазиз Юсуповнинг Муҳаммад Солиҳ билан алоқаси туфайли қамоққа ташлангани бугун ҳеч кимга сир эмас. Фирибгарлик, катта миқдорда пул олиш каби ДХХнинг примитив бир шаклда уйдирган эртакларига виждони бор ҳеч ким ишонмайди. ДХХ С.Юсуповнинг ишида тайинли айблов хулосаси чиқара олмаган бўлиши мумкин. Шу сабаб унинг судда исботланмаган ноҳақ туҳматлар билан қамаб юбориш анча жиддий кечиши мумкин. Муҳаммад Солиҳдан давлат тўнтариши қилишга урунган жиноятчи ясаб С.Юсуповнинг унга шерик қилиб қўйиш эса ДХХ назарида анча мантиқли туюлган бўлиши мумкин. Акси ҳолда журналист Бобомурод Абдуллаев ишидаги йирик мағлубиятдан сўнг С.Юсупов иши ДХХчиларга анча қимматга тушиши мумкин. Мана шу сабаб ҳам ДХХдаги бир тўда бузғунчи шахсларни навбатдаги қабиҳликка қўл уришга мажбур қилгани эҳтимоли юқоридир.

Ушбу хулосалардан сўзнг сўзни айтадиган бўлсак юқоридаги ҳар иккала ҳолат ҳам Муҳаммад Солиҳ обрўсининг ортишига хизмат қилиши тайин. Унинг устида ўша аудиоёзувларни диққат билан тинглаган одам суҳбатнинг ҳеч қандай давлат тўнтариши эмас балки мухолифатнинг ватанга қайтиши ва сайловларда қатнашиши каби мавзуларда эканини бемалол англаб етади. Видео сарлавҳасига “Салай Мадаминов давлат тўнтариши режалари ҳақида сўзлайди!” деб ном қўйиши эса провакация муаллифларининг тубан ва қабиҳ ниятини фош қилиб қўйган.

Ўзбек халқи бугун кечагидан фарқли ўйлайди, тафаккур қилади. Халқни ахмоқ қиламиз деган бузғунчи тўдалар эса қаттиқ адашади. Провакаторлар яна ютқазишди. Бу сафар ҳам Муҳаммад Солиҳ обрўсига обрў қўшилди.

Низомиддин Мамажонов
Халқ таълими аълочиси
Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри

ЎХҲ электрон почтасига келган мактуб

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мухожир ;

    Хакикат эгилади, букилади, аммо синмайди.

    08/07/2019 14:11
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube