Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сурайё Раҳмонова кетиши ортидан Бош прокуратура яна ёпилдими?

Сурайё Раҳмонова кетиши ортидан Бош прокуратура яна ёпилдими?
08 Temmuz 2019 - 23:50 'да юкланди ва 1637 марта ўқилди.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг матбуот хизмати раҳбари ишдан олиниши билан прокуратурадан маълумот олиш яна қийинлашди.

Ўзбекистон ичи ва ташқарисидаги кўплаб журналистлар матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг ўрни аллақачон билинаётганини айтишмоқда.

Сурайё Раҳмонова охирги бир йил ичида мустақил Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларида мисли кўрилмаган шаффофлик ва тезкорликни йўлга қўйишга муваффақ бўлганди.

У ҳозирда лавозимидан бўшатилган ва тергов қилинаётган прокурор Отабек Муродовнинг прокуратура тизимида амалга оширган ислоҳотларининг ўзи хос исботи бўлиб намоён бўлди.

Отабек Муродов атиги 1,5 йил бош прокурор лавозимида фаолият юритиши ортидан ўтган ой президент томонидан четлатилди ва ҳибсга олинди.

Жорий йилнинг январида Лондонга сафари чоғида Би-би-си журналистлари билан учрашар экан, Муродов ўз матбуот котиби Сурайё Раҳмоновага Телеграмда шахсий рақам очиб журналистлар билан мулоқотни йўлга қўйишни шахсан тайинлаганини билдирган.

Сурайё Раҳмонова журналистлар, хусусан Би-би-си мухбирларининг Телеграм орқали йўллаган саволларига зудлик билан жавоб берар, агар расмий изоҳ ёки маълумотга эга бўлмаса, масалани ўрганиб чиқиб имконқадар тез жавоб бериши билан танилганди.

“Сурайё барибир чегараланган ва ижозат берилган маълумотни берар эди. Лекин, бошқаларга қараганда яхшироқ ва ақллироқ эди. Барибир олимлиги бор эди”, – дейди Би-би-сига аноним тарзда гапирган Ўзбекистонда хабар тарқатувчи сайтлардан бирининг журналисти.

Re:post сайти журналисти Али Қаҳҳоровнинг айтишича, мамлакат бошқарув тизимида бир мулозимнинг кетиши билан тизим буткул қулаши каби муаммо мавжуд.

“Сурайёнинг кетгани, албатта, сезиляпти. У – ажойиб инсоний ва профессионал фазилатларга эга одам. У Бош прокуратурада жуда юқори планкани ўрнатди ва бунга унинг вориси, узоқ борса, тенглашиши мумкин. Бизнинг давлат бошқарувимизда бир одам кетиши билан бутун тизим барбод бўлади, худди ана шу азалий муаммога яна юз тутишни хоҳламаган бўлардик. Бир шахсга боғланиб қолмаган тизимни яратиш керак”, – дейди Қаҳҳоров.

Озодлик журналисти Сирожиддин Исломнинг муносабати қуйидагича:

“Сурайё Раҳмонова Ўзбекистон ҳукуматига тааллуқли бўлган матбуот хизматлари қандай ишлаши кераклигини амалда кўрсата билди. Ўзининг тезкорлиги, жасурлиги ва профессионаллиги билан хориждаги оммавий ахборот воситалари ишончини қозонди. Умид қиламанки, Сурайё Раҳмонова бошлаб берган ҳамкорлик фақат унинг ўзига боғлиқ бўлган ташаббус эмас, балки институционал ислоҳотлар ибтидосидир.”

Ҳаёт ШамсутдиновҲаёт Шамсутдинов

Сурайё Раҳмонова эндиликда Комил Алламжонов ва унинг муовини Саида Мирзиёева қўли остидаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ишлай бошлади.

У агентликнинг Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

41 ёшли Сурайё Раҳмонова – юридик фанлар доктори. У Тошкент давлат юридик университети ва Бош прокуратуранинг Олий таълим курсларида дарс бериб келган.

Янги матбуот котиби

Ўтган ҳафта охирида Бош прокуратура ўз матбуот хизматига янги раҳбар этиб Ҳаёт Шамсутдинов тайинланганини хабар қилди.

Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Фарғона вилояти прокурорининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича катта ёрдамчиси бўлиб ишлаб келган.

Ҳаёт Шамсутдиновнинг журналистлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти қандай юз бериши ҳозирча номаълум – унинг ижтимоий тармоқлар ёки Телеграмдаги шахсий саҳифаси журналистларга берилмаган.

Би-би-си у билан танишиш учун Бош прокуратурага сим қоққанида прокуратура матбуот хизмати ходими эканини айтган шахс Ҳаёт Шамсутдинов “йиғилишга кириб кетган”ини билдирди.

У билан Телеграм орқали боғланиш имкони бор ё йўқлиги сўралганда, ходим Шамсутдиновнинг бу каби канали бор ё йўқлигидан бехабар эканини айтди.

Ходим тавсиясига биноан, Би-би-си бироз кейинроқ Шамсутдиновга яна телефон орқали боғланишга икки марта уринди, аммо матбуот хизматида телефонни ҳеч ким кўтармади.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano