Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“МВХ” Тожибоева ёлғиз эмас

“МВХ” Тожибоева ёлғиз эмас
09 Temmuz 2019 - 11:35 'да юкланди ва 2400 марта ўқилди.

“МВХ” ТОЖИБОЕВА ЁЛҒИЗ ЭМАС

Францияда яшовчи Мўтабар Тожибоева – ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракатининг энг шаллақи, жанжалкаш ва агрессив хотинларидан бири. Европага кўчиб ўтгандан кейин бу “махсус вазифали хотин” (МВХ) ташланмаган одам қолмади: бир қарасанг мухолифат аъзоларига, бир ҳуқуқ ҳимоячиларига, бир журналистларга.

Фарғонанинг “Ўт юраклар клуби” асосчиси ва раҳбари бўлган “Мўтабар- МВХ” шу қадар оташин тарзда ўзбек мухолифатчилари ва ҳуқуқ ҳимоячиларини туҳмат ва қоралаш кампанияси билан банд бўлдики, натижада ўзининг ўзбек махсус хизматлари билан алоқасини ўзи фош қилиб қўйди.

Шу кунларда у ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳнинг Россия Федерациясида яшовчи ўзбек мухолифатчиси билан телефон орқали суҳбатининг аудио ёзувини интернетда эълон қилди. 2016 йилнинг август ойида бўлиб ўтган телефон суҳбатида Солиҳ сургун қилинган ўзбек мухолифатининг Ўзбекистонга қайтиш истиқболларини муҳокама қилган. Мавзу фақатгина шу!

Аммо “МВХ” Тожибоева ушбу телефон суҳбатини ўзбек мухолифатининг Ўзбекистонга бостириб кириш фитнаси сифатида талқин қилишга урунган, ваҳолангки аудио ёзувда қонунга қарши ҳатти-ҳаракатлар ҳақида ҳеч қандай сўз йўқ. Мўтабар-“МВХ” нинг Муҳаммад Солиҳни ғараз мақсадларда айблашга уруниши тескари эффект берди: ҳар тарафдан Солиҳга эмас, балки Тожибоеванинг ўзига қаратилган айбловлар ёғилди.

Аудио ёзувни эшитган тингловчиларнинг кўпчилигида туғилган биринчи савол шу бўлди: “Тожибоева бу аудио ёзувни қаердан олди?”. Истанбул ва Москва ўртасида бўлиб ўтган ушбу телефон суҳбатини, мана 27 йилдир фақатгина Муҳаммад Солиҳни кузатиш билан шуғулланаётган ўзбек махсус хизматлари тарафидан тақдим қилинганини аксарият одамлар таҳмин қилди.

Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизмати ушбу ёзувни, Муҳаммад Солиҳ шу йилнинг июл ойи бошларида ўзининг “Қайтиш” шеърини эълон қилганидан кейин оммага тарқатишга қарор қилди. Шоир ва мухолифатчи ўз шеърида, “қалбаки баҳор” ва “амалга ошмаган умидлардан кейин” Ўзбекистондаги авторитаризмга қарши курашга қайтаётганига шаъма қилган.

ДХХ раҳбарияти, уч йил олдинги аудио ёзувни ўзининг чет элда яшовчи ҳуқуқни ҳимоя қилиш “каналлари” орқали, балки Муҳаммад Солиҳнинг ушбу баёнотидан безовталангани учун эълон қилишга қарор қилгандир.

Бу ишни амалга ошириш учун танлов Мўтабар Тожибоевага тушди. Бунда Мўтабар-“МВХ”нинг фақатгина Муҳаммад Солиҳга насбатан шаллақи, жанжалкаш ва агрессивлиги, ёки Давлат хавфсизлик хизматига намунали хизмати эмас, балки Тожибоеванинг акаси собиқ Ўзбекистон МХХ, ҳозирги ДХХнинг истеъфодаги подполковниги эканлиги ҳам асосий ролни ўйнади.

Аудио ёзув ДХХнинг ахборот-таҳлил бошқармаси (раҳбари – полковник Акром Ризаев) мутахассислари томонидан DOC форматида ёзилиб, JPG ва МР4 форматида қайта тайёрланган. Айнан улар Тожибоева овозининг аудио ёзувини (МР3) видео кетма-кетликка жойлашган. Тайёр видео материал Мўтабар Тожибоевага “махсус вазифали хотин”нинг куратори орқали етказилган. Ушбу аудио ёзувнинг ижтимоий тармоқларда пайдо бўлининг қисқача тарихи шундай бўлган.

Мўтабар-“МВХ”ни ҳимоя қилиб, Муҳаммад Солиҳни қоралаётганлар ҳам бор. Бундайлар жуда ҳам кам, аммо бор. Ким улар?

Бу биринчи навбатда, Америкада ашайдиган, ҳозирда сиёсий амбицияларга эга шофёр (собиқ чўчқабоқар) Баҳодир Чориев. “Бирдамлик халқ ҳаракати” деб аталадиган қандайдир ҳаракатнинг раҳбари бўлган Чориев Муҳаммад Солиҳга қилинаётган ҳужумлардан хурсанд эканлигини яширмайди. Бунинг ҳайратланадиган жойи йўқ.

Баҳодир Чориев антисолиҳ кампаниясига ўзининг ташкилоти фаоли бўлган Ойдинисо Алиевани ҳам қўшди. Яқинда (шу йилнинг июн ойи охирида) Шавкат Мирзиёевдан «Кобальт» автомобили олиш илинжида Ўзбекистон президентига атаб насрий “қасида” тўқиган ва ўзининг “ижод маҳсулини” телефон камераси олдида ўқиб, ушбу видео ёзувни Facebook га жойлаган ўша Алиева. Бу ҳолатда ҳам эффект тескари бўлган эди: одамлар, Алиева Мирзиёевни мақтаб эмас, балки унинг устидан кулиб шеър ўқияпти дейишганди!

Ва бу табиийдир. Чунки бир неча бор фоҳишалик учун жаримага тортилган ва ўртакашлик учун маҳкама қилинган бир хотиндан юқори даражадаги шеърий асарлар кутиш мумкин эмас.

Умуман олганда, ДХХнинг четдан кадрлар (чақимчилар) танлаш мезони ажабланарли. Афтидан, одам ёнлашда “контора” “қанчалик аҳлоқсиз бўлса, шунчалик яхши”, “одамда қанчалик гуноҳи кўп бўлса, уни бошқариш шунчалик осон” деган қоидалар асосида иш тутади шекилли.

Қисқаси, Мўтабар-“МВХ” ҳимоясига сафарбар қилинган ижтимоий-психологик тип Ойдинисо Алиева, нафақат Тожибоеванинг типига мос келади, балки ўзгача фикрлайдиган инсонларга қарши курашда ДХХ томонидан қўлланилаётган кўплаб бошқа одамлар типи билан айнидир.

Масалан, “МВХ” нинг Муҳаммад Солиҳга қарши ҳужумлари шунингдек Centre1 веб сайтининг муҳаррири Галима Бухарбоевага ҳам бир дунё хурсандчилик олиб келди. Мўтабар Тожибоеванинг норасмий йўл кўрсатувчиси, “махсус вазифали хотин”нинг ҳатти-ҳаракатларидан кайф олади. Аммо “МВХ” Тожибоевадан фарқли ўлароқ Бухарбоева аҳмоқона қадамлар қўймайди ва ўзини ўзи фош қилмайди.

Аммо, Г. Бухарбоева қанчалик эҳтиёткор бўлмасин, унинг ҳам муҳбирликка ўтмиши шубҳали бўлган кимсаларни ёнлаганига далиллар мавжуд. Масалан, Галима Бухарбоева учун қалам тебратадиган ҳуқуқ ҳимоячиси тошкентлик Виктор Кримзалов Ўзбекистон КГБ/МХХнинг истеъфодаги офицерининг ўғлидир.

Бир неча йил аввал Ўзбекистон Мустақиллиги кунига Виктор Кримзалов шахсан Рустам Иноятов (ҳозирда МХХнинг собиқ раиси) дан ташаккур хати (“Ўзбекистон республикасининг мустақиллиги ва хавфсизлиги йўлидаги хизматлари учун”) олган эди. Кримзалов ўзининг ишончли одамлари олдида ушбу хат ва ўзининг чекист онаси билан мақтанишни яхши кўради.

Умуман олганда, адекват ва адолатли инсонлар “МВХ”-Тожибоеванинг ўзбек мухолифати лидерига қарши ҳужумини нафрат билан қабул қилди. Фақат юқорида эслаб ўтилган бир неча шахс ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракатининг “махсус вазифали хотин”ини ҳимоя қилишди.

Ўз халқининг эркинлиги учун курашувчи барча курашчилар каби, Муҳаммад Солиҳ ҳам нафақат зулмга қарши, балки зулм хизматида бўлган “бешинчи колонна”га қарши ҳам курашишга мажбур.

Ҳар доимгидек, бундай курашчиларга қарши фақат зулмкорлар эмас, балки зулмга қарши курашчилар ниқоби остидаги уларнинг қуллари ҳам бир бўлиб ташланади.

Искандар Жавадов
Тошкент

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Şuanda озод adlı kişinin yorumuna cevap yazıyorsunuz. Cevabı iptal etmek için tıklayın.

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Мухожир ;

    Мутабар иплос сани тилинг бошка, дилинг бошка икки юзли аблах Хотин экансан, ааа. Санга рахмим келардияяя. Тфу башаренга!

    09/07/2019 16:15
  • озод ;

    дххни айрим ходимлари шунака саросимага тушиб колишган хатто факат давлат хавфсизлиги учунгина фойдаланиладиган малумотларниям очиклашяпди,дхх опазицияни эшитишлиги табиий хол ,юрт тинчлиги учун килинади бу нарсалар,тепада Мухаммад Солих тугрисида гап суз буляпди менимча,дхх бундай ишлар килиши Мухаммад Солихга фойда беради халос,чунки Мухаммад Солихни хозирги ёш авлодга танитади ва хак йулда эканини исботлайди,кейин айримларни кимларга хизмат килаётганиям куриниб коляпди

    09/07/2019 14:18
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube