Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Туркистон жадидлари: Германиядан қайтиб қатағонга учраган Олимжон Қодирий

Туркистон жадидлари: Германиядан қайтиб қатағонга учраган Олимжон Қодирий
09 Temmuz 2019 - 13:32 'да юкланди ва 1585 марта ўқилди.

Ўзбекистонда 31 август Қатағон қурбонларини ёд этиш куни этиб белгиланган. Би-би-си Тошкентдаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи катта илмий ходими Баҳром Ирзаевнинг 1920-йилларда хорижда таълим олган ўзбек ёшлари ва уларни ватанда кутган қатағонлар ҳақидаги мақолаларини эътиборингизга ҳавола этади.

Қодирий Олимжон 1920 йилларда Германияга таҳсил олиш учун йўлланган туркистонлик 76 талабадан бири эди. Ўқишни тугатиб ватанга қайтгач у қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш ва бу соҳадаги ўзбек дарсликларини кўпайтириш йўлида ишлади. 1938 йили у отилди.

Қодирий Олим Садриддинович 1898 йил 9 сентябрда Хива хонлигига қарашли Гурлан туманида туғилган. Олимжон Қодирийнинг келини Лола Қодирий ўз қайнотаси ҳақида қуйидагиларни ҳикоя қилди:

“Қайнонам Асия Қримова эрларини жуда кўп эслар эдилар. У киши ниҳоятда билимдон, ғайратли ва маданиятли инсон бўлган эканлар. У кишининг оналари оддий ўзбек аёли бўлган, бироқ отаси Садриддин Қодир ўғли Гурландаги обрўли хонадонлардан бирининг вакили бўлиб, ўзи ҳарбий лавозимда бўлган экан. У киши маърифатпарвар инсон бўлган ва ўғли Олимжоннинг замонавий таълим олишига, рус ва немис тилларини ўрганишига ўзи раҳбарлик қилган эканлар”.

Олимжон ёшлигида бошланғич таълимни Гурландаги янги усул мактабларидан бирида чиқаради. “Нўғай мактаблари” деб номланган мазкур мактаблар асосан татар ўқитувчиларига тегишли бўлиб, рус тилини ўрганиш учун қулай эди. Бу мактабларни битирган ёшлар асосан ҳур фикрли, тараққийпарвар, жадидчилик ғояларига мойил бўлиб улғайишар эди.

Бироқ, бу вақтда Хива хонлиги ярим мустамлака бўлиб, унинг бошқарув тузуми дунё тараққиётидан ортда қолган эди. Олимжон 14 ёшида мактабни тамомлаб, Гурландаги “Зингер” компаниясига фаррош бўлиб ишга киради. У кўп ўтмай ўзининг интилиши ва тиришқоқлиги эвазига немис тилини ўрганиб, корхонадаги етакчи слесарлардан бирига айланади.

1916 йил Хива хонлигининг бир неча бекликларини қамраган халқ қўзғолонида Олимжон Қодирий ҳам “Ёш хиваликлар” вакили сифатида иштирок этди. Шундан сўнг бутун хонлик ҳудудида тараққийпарварларга қарши таъқиб кучайтирилди ва натижада Олимжон Гурландан чиқиб кетишга мажбур бўлди. У 1918-19 йилларда Петроалександровскдаги 3-ҳарбий гарнизонга оддий аскар сифатида хизматга кирди. Рус тилини мукаммал билиши туфайли гарнизон ҳарбий судининг вакили этиб сайланади.

Германияга йўл

1922 йил Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) ҳукумати раҳбари Файзулла Хўжаев ташаббуси билан Туркистон ва Бухородан Германияда ўқитиш учун талабалар юбора бошлар экан, Хоразм Республикасидан ҳам ҳорижда ўқитиш учун икки вакил ажратишини сўраган.

Кўп ўтмай Бухоро ҳукумати томонидан танлаган 55 кишилик биринчи гуруҳ Германияга жўнатилди. Шундан сўнг 20 кишидан иборат иккинчи гуруҳ Тошкентдан йўлга чиқади. Учинчи гуруҳ эса Москвада ўқиётган талабалар: Олимжон Қодирий, Шамсулбанот Ашрафова, Гулсум Музаффарова, Ғани Усмоновлардан иборат бўлиб, улар “БХСР Маданий ишлар ваколатхонаси” раҳбари Олимжон Идрисий бошчилигида йўлга чиқдилар.

Бу гуруҳ 1922 йилнинг октябрь ойи сўнгида Германиянинг Берлин шаҳрига етиб борди. Идрисий Туркистон талабаларини дастлаб тезкор тил ўргатиш курсларига топширди. Хорижий таълим олиш учун танланган ўқувчилар ёши ва билим даражасига кўра бир неча гуруҳга тақсимланди ва уларни иқтидорларига қараб Германиядаги ўқув муассасаларига жойлаштира бошлади.

Ўзи билан борган талабаларга нисбатан ёши, билим ва тажрибаси катта бўлган Олимжон Қодирий Берлинда тўрт ойлик тайёрлов курсидан сўнг, қишлоқ хўжалиги соҳасида таҳсил олишга қарор қилган.

Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгач, 1923-27 йилларда Германиянинг Виценхаузен (Witzenhausen) шаҳридаги Қишлоқ хўжалиги академиясида таълим олди. 1926 йил у амалиётни ўша вақтдаги Чехословакиянинг Братислава шаҳри яқинида ўтаб, олий маълумотли агроном дипломини қўлга киритди.

Европада олий маълумот олган ўзбек агрономи Олимжон Қодирий 1927 йил Ўзбекистонга қайтиб келди. Бироқ, у ҳам ватанга қайтгач, бошқа барча Германияда таҳсил олган талабалар қатори “ишончсизлар” рўйхатидан жой олганини ҳис қилганди.

Аввалига уни Хоразм ҳудудига киришига қаршилик кўрсатилиб, иш берилмади. Тинимсиз кузатув, турли сўроқ ва саволларга тортилди. Охир оқибат у 1927 йил сўнгида Фарғона водийсига келиб ишга жойлашди. Дастлаб қишлоқ хўжалиги банкида масъул лавозимларда ишлаб, кейинчалик амалиётчи агроном сифатида Фарғонанинг Боғдод туманида, педагог сифатида эса, Фарғона Педагогика институтида фаолият олиб борди. Бироқ, унинг бу хатти-ҳаракати ҳам кимларгадир ёқмади. Унинг изидан тушган кимсалар уни Фарғонани тарк этишга мажбур қилдилар.

Олимжон Қодирий 1934 йил Самарқандга кўчиб келиб, Куйбишев номли Самарқанд Қишлоқ хўжалик институтининг “Тупроқшунослик ва умумий ер иши” кафедрасига ишга кирди. У ўзининг билимдонлиги, меҳнатсеварлиги билан қисқа муддатда илмий жамоа ҳурматини қозониб, кафедра доценти унвонига сазовор бўлди.

Самарқанд шаҳрида қўним топган Олимжон Қодирий анчадан буён бошлаб қўйган илмий тадқиқотларини давом эттириш мақсадида аспирантурага ўқишга кирди. У турмуш ўртоғи – Самарқанд Халқ хўжалиги институти доценти Қримова Асия Ҳасановна, ҳамда фарзандлари Қаҳрамон ва Гулнорлар билан тинч ва осуда яшай бошлади.

“Катта қирғин”

1937 йил. Совет тарихида “Катта қирғин” номини олган даҳшатли ўлим ўпқони Ўзбекистонга ҳам етиб келди. Ўз ҳаётини эндигина йўлга қўйиб, севган касби билан машғул бўлаётган ўзбек агрономи Олимжон учун ҳам қора кунлар бошланди.

Олимжон Қодирий “Германияда таълим олган ва “Озод Туркистон” аксилинқилобий жосуслик ташкилоти аъзоси” дея, ЎзССР Жиноят Кодексининг 62 (аксилсовет тарғибот) ва 67 (аксилинқилобий ташкилотга аъзолик) моддалари билан айбланди.

Қизиғи, уни қамоққа олиш учун ордер 1937 йил 7 сентябрда, яъни айблов қарори чиқишидан бир кун олдин берилган эди. 1937 йил 8 сентябрда унинг хонадони – Самарқанддаги Трактор кўчасининг 6-корпус, 16-уйида тинтув ўтказилди. Тинтувда унга тегишли паспорт, партбилет, хатлар, немис тилидаги 56 та китоб, оилавий ва шахсий суратлари, ва ҳатто оддий хўжалик ашёлари ҳам рўйхатга олинди ва олиб кетилди. Шунингдек, 2500 сўмлик шахсий омонат дафтарчаси ҳам давлат фойдасига мусодара этилди.

Тинтувнинг эртаси куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган дастлабки сўроқда асосан Олимжон Қодирийнинг Германияга бориши тарихи билан қизиқишди. Асосий эътибор, унинг Олимжон Идрисий, Заки Валидий, Садри Мақсудий ва Мустафо Чўқайлар билан алоқаси бор йўқлигига қаратилди.

Тошкентда ўтказилган навбатдаги сўроқда ҳам унинг ҳаёт йўли тафтиш этилди. 29 сентябрда чиқарилган қарорда Олимжон Қодирийга “… 1922-27 йиллар аксилинқилобий “Озод Туркистон” ташкилоти аъзоси; 1927 йил СССРга жосуслик мақсадида келган; Немис разведкаси фойдасига иш олиб борган,” деган айбловлар қўйилди.

1937 йил 20 октябрда ўтказилган сўроқ эса сўнггиси бўлди. Унда Олимжон Қодирий етти ухлаб тушида кўрмаган воқеалар ёзилган қоғозларга имзо чекишга мажбур этилди.

Афтидан унга буларни ўқиб кўриш учун ҳам рухсат берилмаган. Унда ёзилган баъзи ҳодисаларни, ҳатто Олимжоннинг ўзи ҳам билмаган. Хусусан, маркази Берлинда экани айтилган “Озод Туркистон” номли ташкилот бўлганлигини собиқ талабалар фақат қамоққа олинганларидан сўнггина эшитгандилар.

Шунингдек, Олимжон Идрисийнинг турк полициясида ишлагани, Германиядан Россияга жосус сифатида йўллангани воқеалари ҳам совет терговчиларнинг кашфиёти эди. Шундай қилиб, Олимжон ўзи йўқ ташкилотнинг аъзоларини “санаб беради” ва унда терговчига “маълум” бўлган барча рост ва ёлғонлар акс эттирилади.

1927 йилнинг январь ойида СССРга қайтиш олдидан Олимжон Идрисийнинг олдига бориши воқеаси қуйидагича тасвирланган: “Идрисий: Ҳозирча ватанларингда пахта ва ғалладан юқори ҳосил етиштиришда зараркунандалик ишларни олиб бораверинглар, кейинроқ Берлинга махфий маълумотларни етказиб турасанлар.”

Советча тергов шу билан тугатилди ва унинг гўёки хавфли жиноятчи экани тўлиқ “исботлаб” берилди.

1938 йил 2 октябрь куни Олимжон Қодирий билан яна бир Германияда таҳсил олган собиқ талаба Темур Казбеков ўртасидаги юзлаштириш “муваффақиятли” ўтказилди. Айблов баённомасида Олимжон Қодирийга нисбатан қўлланилган ва исботини топмаган барча айбловлар қайтарилди. Унинг собиқ талаба Солиҳ Муҳаммад билан бир марталик тасодифий учрашуви жосуслик мақсадида ва ғаразли алоқа ўрнатиш сифатида дея баҳоланди ва ЎзССР Жиноят Кодексининг 57 (Ватанга ҳиёнат, ҳарбий ва давлат сирларини сотиш, шпионаж), 58 (қуролли қўзғолонга ҳаракат), 64 (Совет давлатига қарши теракт), ва 67 (аксилинқилобий ташкилотга аъзолик) моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганлиги акс эттирилди.

1938 йил 9 октябрь соат 11:15дан 11:35 гача давом этган машъум “Учлик” (НКВД тройка) суди уни отувга ҳукм этди. Ҳукм ижроси ўша куниёқ таъминланди. Олимжон Қодирий отилди.

Адолат “тикланди”

1956 йил 18 апрелда Олимжон Қодирийнинг турмуш ўртоғи Асия Қримова СССР Генерал Прокурори Роман Руденко номига ариза ёзган. Унда у эрининг 1937 йил 8 сентябрда қамоққа олингани ва 1939 декабрида Меҳнат тузатиш лагерига юборилди деб хабар берилгани, аммо қаерга ва қанча муддатга ҳукм этилганини айтилмагани ва ҳамон эрининг тақдири ҳақида ҳеч бир маълумотга эга эмаслигини маълум қилади.

Тошкентда яшаётган ўғли Қаҳрамон Қодирий ҳам 1956 йилда ТуркВО (Туркестанский военный округ) ҳарбий прокурори номига ариза йўллаб дадасининг тақдири билан қизиқди.

Аризалар ортидан Олимжон Қодирий иши бўйича қайта сўроқ жараёни бошлаб юборилди. Ўша вақтда тирик бўлган ва уни яхши билган кишилар бирин-кетин гувоҳликка чақирилди.

Даставвал сўроққа Германияда таълим олган талабалардан омон қолган ягона вакила Марям Султонмуродова чақирилди. У 1956 йил 13 сентябрда ўтказилган сўроқда: “… Мен Олимжонни илк бор Берлинда СССРнинг Германиядаги Мухтор вакили хонасида кўрганман. У билан Берлинда тайёрлов курсида ўқиш жараёнида танишганман. Олимжон ўта маданиятли, билимдон ва тиришқоқлиги билан бошқа талабалардан ажралиб турарди. Шундан сўнг бошқа шаҳарга ўқишга кетди ва биз бошқа учрашмаганмиз. У ниҳоятда ватанпарвар инсон эди, унинг аксилсовет тарғибот олиб борганига ҳеч қачон ишонмайман”, дейди.
1956 йил 15 ноябрда Самарқанд Қишлоқ хўжалик институтидан Кугучков Даниил Миронович Олимжон Қодирий ҳақида қуйидагича ҳикоя қилди: “Олимжон билан 1936 йилдан битта кафедрада ишлаганмиз. У ниҳоятда илмли, меҳнатсевар, фидоий, жонкуяр инсон эди. Унинг Германияда ўқиганини билардик. Шу сабаблими жамоатчилик орасида кўпинча ўзини тортиб турарди. Бироқ, ўзбек тилидаги адабиётларни кўпайтириш, миллий кадрларни етиштириш масалаларида айрича ғайрат билан ишлар эди. Аммо, уни ҳеч қачон аксилсовет фаолият олиб борган деб билмайман…”

Олимжон Қодирийнинг яна бир касбдоши – Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг Ботаника кафедраси раҳбари Саидов Жўра Камолович ҳам 1956 йил 15 ноябрда қуйидагича кўрсатма берди: “Олимжон Қодирий билан бир кафедрада ишлаганмиз, аммо мен у киши билан кўп вақт алоқада бўлмаганман. Билганим, у киши ниҳоятда билимли инсон эди. Ўша вақтларда институтда дарсликлар етишмасди. Шунинг учун, у бу камчиликни тугатиш борасида, айниқса, ўзбек тилидаги дарсликларни тайёрлаш ишида жуда катта ишларни амалга оширган эди. Олимжон Қодирийни 1936 йилдан сўнг таниган бўлсам-да, мен унинг ҳеч бир нотўғри фаолиятини кўрган эмасман, эшитган ҳам эмасман”, дейди.

Қайта терговлар натижасида Олимжон Қодирийнинг бегуноҳ экани ва ноҳақ айбланганлиги тасдиқланди.
Собиқ СССР Олий Суди ҳарбий коллегиясининг 1957 йил 2 августдаги қарори билан “Учлик”нинг 1938 йил 9 октябрдаги қарори бекор қилинди.

Олимжон Қодирийнинг номи тикланди.

Бу хабар унинг ўғли Қаҳрамон Қодирийга маълум қилинди, ва ҳатто, 1937 йилги тинтув вақтида тортиб олинган 56 та китоб учун 8 сўмдан ҳисоблаб 476 сўм, 5 та сурат учун 28 сўм ва омонат дафтарчасидаги пулни фоизи билан 3000 сўмга ҳисоблаб, Тошкент шаҳридаги ўғли Қаҳрамон Қодирийнинг манзилига юборилди.
Совет тузуми шу йўл билан адолатни “таъминлади”. Аммо, Олимжон Қодирийдек зиёли инсоннинг ноҳақ йўқ қилинишидан унинг оиласи ва ватанига етказилган зарарни ўлчаб бўлмасди.

Баҳром Ирзаев

facebook.com
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube