Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кенг кўламли бузилишлар Бухорога келди – “Bukhara City” қуришга оид ҳукумат қарори қабул қилинди

Кенг кўламли бузилишлар Бухорога келди – “Bukhara City” қуришга оид ҳукумат қарори қабул қилинди
09 Temmuz 2019 - 13:45 'да юкланди ва 1687 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, 8 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг Бухоро шаҳрида “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги 565-сонли қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, Бухоро шаҳрининг белгиланган ҳудудларида самарасиз фойдаланилаётган объектлар, бино ва иншоотлар эгаллаган жами 83 гектар майдонда “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар маркази барпо қилинади.

Қарорга кўра, “Bukhara City” ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси ташкил этилди; жараëнда зарур тадбирларни ташкиллаштириш ва инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят кенгаши таркиби тасдиқланди. Унинг раҳбари этиб вилоят ҳокими Ўктам Барноев тайинланди.

Жорий йил 7 май куни айни номдаги президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган эди.

Муаллифи Бухоро вилоят ҳокимлиги бўлган бу ҳужжат¸ Адлия вазирлиги хабаридан англанишича¸ ҳукумат қарори сифатида қабул қилинган.

Бухоро марказининг тарихий қисми ЮНЕСКО ҳимоясига олинган ва ҳозирча қурилажак ситининг бу ҳудуддан қанча масофада бўлиши очиқланмаган.

Ўзбекистон пойтахтидан то вилоят ва туман марказларига қадар замонавий ситилар қуриш режаси минглаб ўзбекистонликлар норозилигига сабаб бўлмоқда.

Human Right Watch ташкилоти¸ аҳолига адекват уй-жой ëки ўзи яшаб турган уй нархидага компенсация бермасдан ¸ улар уй-жойларини сити қуриш иддаоси билан бузиш¸ Мирзиëев ҳокимиятга келганидан сўнг инсон ҳақларининг энг кенг кўламда бузилишига сабаб бўлаëтганини айтмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano