Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тарихчи олима, ХХ аср бошларидаги зиёлиларни оқлаш, уларнинг номини абадийлаштириш, тарихларини ўрганиш бўйича давлат комиссияси тузишни таклиф қилмоқда

Тарихчи олима, ХХ аср бошларидаги зиёлиларни оқлаш, уларнинг номини абадийлаштириш, тарихларини ўрганиш бўйича давлат комиссияси тузишни таклиф қилмоқда
11 Temmuz 2019 - 11:07 'да юкланди ва 88 марта ўқилди.

Тарихчи, хуқушунос. Тарих фанлари доктори Шоҳистахон Ўлжаева Фейсбук тармоғида олиманинг ўзи томонидан бошқариладиган гуруҳда қуйидаги таклиф билан чиқди.

«Менда бир таклиф бор

ХХ аср бошларида Туркистонда катта ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий жараёнлар бўлиб ўтган.

Бу жараёнларда фаол иштирок этиб, байроқдорликни қўлга олиб, Туркистоннинг дунёвий давлат сифатида жаҳон аренасида ўз нуфузи ва ўрнига эга бўлишини истаб, юксак аҳлоққа ва илм-технологияларга асосланган давлатчилик концепцияларини ишлаб чиққан, халқни уйғотишга, билимли ва маърифатли қилишга бел боғлаган, бу йўлда жонларини фидо қилган жадидлар ва совет даврида миллий истиқлолчилик ҳаракатларини олиб борган миллий озодлик курашчилари, биз билган ва билмаган неча юзлаб отилиб, сургунга кетган, совуқларда музлаб қолган, қамалган, халқ душмани деб эълон қилинган зиёлиларни оқлаш, уларнинг номини абадийлаштириш, тарихларини ўрганиш бўйича давлат комиссияси тузилса в уларнинг номлари оқланиб тарихий адолат қарор топса.

Украина, Сибир, Туркия, АҚШ ва бошқа юртларга тақдир улоқтирган аждодларимизнинг тарихларини ўша ерлар кесимида ўрганиш, ўша қишлоқ ва шаҳарлар билан узвий алоқалар ўрнатиш, у саҳифаларни чуқурроқ таҳлил этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидандир. Зеро, истиқлол учун жон берган буюк ота-боболар тарихини билишга, уларни ёд олиб, меросларидан ибрат олишга ҳар бир юртдошимизнинг ҳақи бор деб ўйлаймиз.

Аждодларимизнинг оиласи, авлодларини топиш, улар билан суҳбатлар уюштириш, қўлларида бор маълумотларни тўплаш, қаерда дафн этилган бўлса уларнинг баъзиларининг ҳокларини олиб келиш, рамзий қабртошлар ўрнатиш, ватанга зор бўлган ота-боболаримизнинг авлодларига бу ернинг дарвозаларини очиш, тарихимизнинг ҳамма қирраларини кенг қамровли очиб бериш лозим деб ўйлаймиз.

Уларнинг номлари дарсликларда, маъруза матнлари ва қўлланмалари, кўргазмали материалларда акс этиши керак. Оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиниши керак.

Токи кейинги авлод бу кунларга шунчаки етиб келмагани, бу йўлда кўплаб қурбонлар берилганини ҳис қилсин, ўтмишдан сабоқ чиқарсин ва келажагини ўтмиш нури билан ёритсин, ўзлигини унутмасин, уларнинг босган изларига муносиб бўлсин!

Ҳар қандай мафкуравий майдонларда ҳам илдизидан сув ичган бақувват дарахт каби мустаҳкам тура олсин!

Шоҳиста Ўлжаева»

Манба: tarjumon.uz

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano