Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Олий суд Самандар Қўқонов иши бўйича изоҳ берди: 20 йиллик қамоқ жазоси “қонуний” бўлган!

Олий суд Самандар Қўқонов иши бўйича изоҳ берди: 20 йиллик қамоқ жазоси “қонуний” бўлган!
11 Temmuz 2019 - 15:57 'да юкланди ва 219 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 10 июль кунги очиқ суд мажлисида Ислом Каримов даврида қамоқда энг узоқ ўтирган собиқ сиëсий маҳкум 75 яшар Самандар Қўқонов иши кўриб чиқилган.

Беш кишилик ҳайъат Қўқоновга Каримов даври Олий суди томонидан чиқарилган ҳукмни “қонуний” деб топди ва Қўқоновнинг ўзига қўйилган айблардан оқлаш сўровини қондирмади.

Шавкат Мирзиëев Каримов давридаги судлар фаолиятини кескин танқид қилиб¸ уларни адолатли қилиш ҳақида ваъда бериб келаëтган бир даврда чиқарилган бу ажрим Қўқонов ва жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.

Олий суднинг 11 июль куни эълон қилинган расмий баëнотида ëзилишича: “ Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган барча важларни муҳокама қилиб, ишни ҳар томонлама ўрганиб, қонуний баҳо” берган.

Суд ажримга кўра, С.Қўқоновнинг айбловидан бир неча моддалар чиқарилди, бошқа моддалар билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди, қолган моддалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига (1994 йил таҳрирдаги) мувофиқ қайта квалификация қилинди. С.Қўқоновга тайинланган 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўзгаришсиз қолдирилди. С. Қўқонов жазони тўлиқ ўтагани инобатга олинди. Унга суд ҳукмидан норози бўлган тақдирда шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилди”¸ дейилади.

10 июль куни Озодлик билан суҳбатда Самандар Қўқонов¸ Каримов даврида “уйдирма ва тўқималар асосида ясалган” жиноят ишнинг бугунги Олий суд томонидан қонуний деб топилгани мамлакатдаги тузум¸ хусусан суд тизимининг ўзгармагани ифодаси эканини таъкидлади.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Қаранг, Каримовчи аблаҳлар сохта ишни ҳам “Топором не рубиш” қилиб, ростга ўхшатиб юборишибди.
    Шунга тааллуқли бўлгани учун қуйидаги ҳодисани айтиб берай:
    Ленин кўрсатмаси билан Фрунзе отрядида келган Мингул отанинг ўғли Аллаверган 1980 йилларда 12 йилга қамалди. Уларнинг Самандар акага ўхшаб бошини урмаган жойи қолмади, лекин фойдаси бўлмади.
    Ва ниҳоят, мен бу отани Ш.Рашидовнинг олдига олиб кирганман. Шунда Рашидов Олий суд раисига қўнғироқ қилиб: “Судлар нотўғри қарор чиқаришган. Ленинни кўрган одамнинг фарзанди жиноятчи бўлиши мантиққа сиғмайди. Ишни қайтадан кўринглар”, – деди. Бир ҳафтага ҳам етмасдан 12 йил “Строгий режим”га қамалган одам уйида бўлди.
    Қиссадан ҳисса шуки, Мирзиёев Олий судга “Ишни қайтадан кўринглар”, деса бўлди, Самандар ака оқланади.

    11/07/2019 19:59
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube