Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

МУҲАММАД СОЛИҲ: ЯНА БИР МАРТА ҚАЙТИШ ҲАҚИДА

МУҲАММАД СОЛИҲ: ЯНА БИР МАРТА ҚАЙТИШ ҲАҚИДА
11 Temmuz 2019 - 21:56 'да юкланди ва 574 марта ўқилди.

ДХХда пистирма қуриб олган иноятовчиларнинг ўзбек мухолифатига қарши фитнаси шармандалик билан битди.

Ташкилотнинг чақимчилари орқали тарқатган аудиоёзуви терс тепди. Ўзбек жамоатчилиги бу аудиофитнага кескин манфий муносабат билдирди ва бу манфий энергия сояси биринчи навбатда ДХХ ва давлатнинг қувват тизимларига тушди.

Аудиосуҳбат камина билан Москвалик бир танишим ўртасида бўлиб ўтганди. Бу суҳбатни уч йил аввал, Каримов ўлган пайтда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати тинглаган ва ёзиб олган. Суҳбатда ўша пайтдаги сиёсий вазият таҳлилидан бошқа ҳеч нарса йўқ эди.

Мен Ислом Каримов режимининг душмани эдим ва унга қарши диктаторнинг сўнгги кунларига қадар курашдим.

Каримовнинг ўлимидан кейин келган янги ҳокимиятга маълум бир ишончсизлик ичида эдим. Чунки янги ҳокимиятдаги кадрларнинг ҳаммаси Каримов даврининг кишилари эди. Лекин янги ҳокимиятга менинг душманлигим йўқ эди. Бугун ҳам йўқ.

Мен ўз халқимни ва ўз ватанимни севаман.

Бу севгини на юксак лавозимга, на-да катта бойликка алмашдим. Ватанга севгим учун ватанимдан қувилдим. Халқимга озодлик истаганим учун халкимдан айрилдим.

Бугун ҳам агар ватан чақирса, ота уйига қайтиб, ўлкани Каримов харобасидан чиқаришга ҳаракат қилиб чирпинаётган ватанпарварлар сафига қўшилишга тайёрман.

Муҳаммад Солиҳ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 12 Yorum )

  • Мухожир ;

    Кайтсинлар. Кутамиз.

    12/07/2019 16:23
  • дангаса ;

    бу гапларни укиб кузимдан ёш чикиб кетди,шундай
    ватанини халкини севган инсон 27 йилдирки кувгинда булса хакикат борми узи бу дунёда

    12/07/2019 08:13
  • Toshkent siti ;

    Mutabar tojiboeva odamlarni kargishiga kolmang,halkimiz sevgan va ardoklaydigan insonlarga tosh otmang,siz bu otgan toshni Muhammad Solihgamas bizga otyabsiz uzbek halkiga otyabsiz,har bir halkni sevadigan ardoklaydigan insonlari bulganidek bizni ham Muhammad Solihimiz bor.

    12/07/2019 01:46
  • Toshkent siti ;

    Muhammad Solih kaytsin ,halk kaytishini kutyapdi

    12/07/2019 01:30
  • Мдмщпщпщп ;

    ха кайтинг ака кутяпмиз,у даврлар утди,манкурт каримов илон чаёнларга ем булиб ётибди,ман Мирзиёевга ишонаман опазицияни и Солих акани кайтаради,чунки Мирзиёев мусулмонни боласи,каримов насл насабини тайини йук одам эди,конхур каримов одамларни канча эзди, одамларни дайдитиб юборди,Узбекистонга миллярдлаган валюта жунатаётган одамларни дангасалар деди,хеч даврда булмаган бизни узбек аёллари бутун дунёда фохишалик киляпди,олдинлари узбекни аёли деганда худдики бир ёпик кургон тушиниларди хозирчи,расво

    12/07/2019 01:23
  • Норимон ;

    фейсбукда биттаси ёзибди сизга хат ёзмаганимга
    кечиринг дебди,тугрисиямда дхх текширади овозни ёзгандан кегин смс бемалол очаолади одамлар куркади,узим хам Мухаммад Солих билан маза килиб гаплашгим келадию куркаман бир нарса ёзишга,снб мениям террористга чикармасин
    дейманда,чунки Каримов Мухаммад Солихни хатто номини у ер бу ерда айтган одамларниям камаган

    12/07/2019 01:12
  • Мирмухсин ;

    Солих акани миллионлаган хал кайтишини
    кутяпди

    12/07/2019 01:02
  • Олимжон ;

    фаза билан ноль туташмагунча лампичка ёнмаганидек,мухолифат билан хукумат бир бири билан туташиб ватанда ракобат булмагунча Узбекистонда хеч нарса узгармайди,хеч канака конун хам ишламайди,чунки хамма рахбарлар битта одамни огзидан чиккан гапни кутади шу гап конун,агар мухолифатсиз Узбекистон ривожланганда Каримов сал кам уттиз йил президент булди хеч нарса узгармади аксинча советлардан колган завод фабрикаларниям еб тугатишди,буни Мирзиявни узиям тан олиб айтяпди

    12/07/2019 01:00
  • хакикат ;

    Мухаммад Солих хозирги замонамиз Жалоладдин Мангубердиси,Мухаммад Солих ватанга кайтсин

    12/07/2019 00:51
  • озод ;

    тугриси бу аудио ёзувни чикканиям яхши булди чунки Мутабар опами ёки бошкасими Мухаммад Солихни расвосини чикарамиз деб уйлашувди,ундай булиб чикмади,карашсаки одамлар жим юргани билан Мухаммад Солихни унитишмаган булиб чикди,тугриси жуда хурсанд булдим, халк Мухаммад Солихни кутаётганини ва чин кунгилдан бу инсонни яхши куришини курдим,яна бир кизик тарафи хаттоки толлар Мухаммад Солихга магзава агдаришниям эплаша олмай колди,бундай холатни куриб Мухаммад Солихни айтган гапи эсимга тушиб кетди,уйгонаётга мусича эмас халк уйгоняпди деганди ушанда адашмаган булсам.Каримов даврида одамлар дардини ичига ютиб юрди Мухаммад Солихни номиниям айтишга куркишарди обориб камашмасин деб,халк билади Мухаммад Солихни кимлигини,халк яхши куради бу инсонни,мустакиллик декларацияси хакидаку айтмаям куяверай чунки узи алохида мавзу.Мирзиёевдан илтимосимиз шу халкка уз кахрамонларини кайтаринг,Мухаммад Солих узбек халкини кахрамони,бу инсондек халкимизни кахрамонлари жуда куп,ер юзига сочилиб кетган,узбегимни асл фарзанларини кайтаринг,айрим рахбарлар бу инсонларга хар хил айблар куйиб жиноятчига чикаргани билан халк билади бу инсонларни халоллигини айбсизлигини

    12/07/2019 00:38
  • Шайбонид ;

    Ассаламу алейкум мухтарам Устоз,. Сизни 1989 йилдан кузатиб келаман . 1991 йили сайлов пайти Сизнинг “Ислом калбга нур каби кирсин килич каби эмас” деган сайлов олди маколангиз чиккан эди . Мархабо Устоз Узбекистонга,, энди Сизни йукотмаймиз, унда биз жудаям ношукур халк булиб коламиз.

    11/07/2019 23:35
  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Ватанига қайтиб, сизга ўхшаб ватан корига ярамоқчи, ҳеч бўлмаса, уни зиёрат қилмоқчи бўлиб юрганлар оз эмас.
    Лекин ватанга, очиғроғи, Ўзбекистон онасининг маҳрига тушганларга, ватанпарварлар керакмикан?

    11/07/2019 23:13
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube