Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тепа надир, туз надир

Тепа надир, туз надир
12 Temmuz 2019 - 8:57 'да юкланди ва 136 марта ўқилди.

 

 

ТЕПА НАДИР, ТУЗ НАДИР

Етти яшар араб отнинг шонинда,
Маълум бўлмас, тепа надир, туз надир.
Кучга тўлган қўч йигитнинг ёнинда,
Эллик надир, олтмиш надир, юз надир.

Номард ўғли қўрқиб қочар майдондан,
Дарахтлар ёв бўлиб сиқар ҳар ёндан,
Хунасага йўл бермагил, олдингдан,
Фарқлай олмас, туман надир, тўз надир.

Сипоҳ бўлиб минар отин билмаган,
Ориф бўлиб, иззатинда турмаган,
Суҳбат ичра сўз лазатин тотмаган,
Англай олмас, мажлис надир, соз надир.

Қарға ютар бозни ҳарчанд ўлганда,
Юзига ютирмас, жони танинда,
Оч қарчиғай, олғир лочин ўнгинда,
Минг йиқилсин, ўрдак надир, ғоз надир.

Махдумқули, сўз жўш этар тилингдан,
Номардларга йўл бермагил юртингдан,
Бу ҳунарлар келар-келмас қўлингдан,
Тилдан келган бу журъатли сўз надир?!

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano