Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Диний радикалларга қилинган мурувват сиёсий қочқинларга келганда тугаб қолдими?

Диний радикалларга қилинган мурувват сиёсий қочқинларга келганда тугаб қолдими?
12 Temmuz 2019 - 12:00 'да юкланди ва 244 марта ўқилди.

Би-Би-Сининг ёзишича Ўзбекистон адашиб таъқиқланган ташкилотларга кириб қолган 5 кишини жиноий жавобгарликдан озод қилибди. Бу беш киши чин дилган пушаймон бўлиб кечирим сўраганмиш.

Демак ҳақиқатан ҳам ИШИД ва Ал-Қоидага ўхшаган радикал гуруҳларга қўшилгандирки кечирим сўраган.

Бизнинг “раҳмдил” ҳуқуматимиз эса уларни кечириб юборақолибди. Камига уларга ижтимоий кўмаклашиш ваъда қилинибди.

Мана шу жойда бир пауза қилсак.

Хўп бу гўёки “адашган” радикаллар ҳукумат тузган комиссиясига мурожаат қилиб чин дилдан кечирим сўраса қолган адашмаганлар нима қилсин?

Яъни ҳеч қанақа адашиб қолмаган, биронта радикал гуруҳга кирмаган, фақат ва фақат сиёсий қарашлари ва эски ҳукуматни танқид қилгани туфайли сиёсий репрессияга учраб мамлакатдан чиқиб кетганлар нима қилсин?

Улар нима деб ялиниб кечирим сўраб боришлари керак бу комиссияга? Қилмаган жиноятларим учун жуда пушаймонман десинми? Бу қанақа абсурдлик?

Ёки диний радикалларга қилинган мурувват сиёсий қочқинларга келганда тугаб қолдими?

Аслида уларга сизнинг мурувватингизнинг кераги ҳам йўқ. Чунки бу инсонлар фақатгина сиёсий-либерал қарашлари сабаб таъқибларга учрашган, сиздан мурувват сўрайдиган биронта айб қилишмаган. Аксинча ҳукумат тузган комиссия бундай инсонлардан репрессиялар ва таъқиблар учун кечирим сўраб ватанга қайтишлари учун узр мактублари бериши керак.

Мен ҳозир ҳукуматнинг қилаётган бу ишида навбатдаги популистик бир ҳаракатни кўряпман. Чунки бу собиқ радикалларнинг иқтидорга соя соладиган кучи йўқ. Шу сабабли ҳам назаримда антидемократик ўзбек олий бошқарувининг асосий душмани радкаллар эмас сиёсий-либераллар дейиш мумкин.

Замир Малик

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • хакикат ;

    тугрисиям шуда хозир Узбекистонда террористми,бандитми,угрими,порахурми ким булсанг бул аммо мухолифатчи булма деган сиёсат кетяпди,креслога куз олайтирма сиёсати десаям булади,Мухаммад Солихга канча тухматлар килишди террористгаям чикаришди,Мухаммад Солих шунака ишларни киладиган одам булса нимага 27 йилдан бери килмади,тинчлик тинчлик деб ёшларни зомбига айлантириб ташашган,худдики бутун дунёда уриш булиб ётгандек,бу ахмоклар тушунмаяпди урушни катта катта держава давлатлар спосироват килади,агар Узбекистонда бирон нарса содир булишини улар хохласа Мирзиёев хам Мухаммад Солих хам хеч ким тухтата олмайди,шунинг учун йук жойдан узларингни узларинг хаёлингдаги олабужи билан куркитаверманглар,террористларни кечиряпсизлар бу яхши албатта аммо мухолифатчи ????????????

    12/07/2019 16:45
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano