Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Тошкентнинг Қўқон хонлигига қўшиб олиниши

Тошкентнинг Қўқон хонлигига қўшиб олиниши
13 Temmuz 2019 - 8:28 'да юкланди ва 563 марта ўқилди.

Тошкент вилояти Чорҳокимлик давридан сўнг мустақил давлат бўлиб, Юнусхўжа бошчилигида марказлашган давлат идораси барпо этилди (1784–1809).

Юнусхўжанинг фаол сиёсат олиб бориши натижасида Тошкент шимолидаги даштликда жойлашган қалъа, қишлоқ ҳамда карвон йўллари, шунингдек, Қурама ва бошқа жойлар яна Тошкент тасарруфига ўтди. Тошкент чор Россияси билан элчилар алмашиб, савдо муносабатлари ўрнатган эди, чунки Тошкент муҳим савдо маскани сифатида қадимдан қулай географик ўринда бўлган.

Тошкентнинг Бухоро амирлиги билан муносабатлари яхши эди, шунинг учун 1803 йилда Қўқон хонлиги билан Бухоро амирлиги ўртасида Ўратепа учун бўлган жангда Тошкент Бухоро томонида туриб қатнашган. Қўқон хони Олимхоннинг 1799 йилда Тошкентга қилган ҳарбий юриши муваффақиятсиз чиққач, Олимхон ҳарбий ислоҳот ўтказган. У 10 минг кишилик махсус отлиқ аскарлар қўшинини тузган. 1803 йил Юнусхўжа Қўқон хонлигига юриш қилиб Fурумсарой жангида Олимхондан мағлубиятга учраган. «Тарихи Шоҳрухий» асарида келтирилишича, Олимхон Тошкентни тасарруфига олишга тайёргарлик кўрган. Аввал у Қурама ҳудудини эгаллаган ва у ердан туриб 12 минг кишилик қўшинни Тошкент атрофидаги қалъаларни ишғол қилишга юборган, натижада Тўйтепа ва Ниёзбек қалъалари эгалланиб, у ерларга Қўқон гарнизони жойлаштирилган.

Олимхон Тошкентга 1809 йил Қурама орқали ҳарбий юриш қилиб Керовчига келганда унга Қурама қўшини ва қилқуйруқлар (босиб олинган ерларлардаги кўчманчи ва ўтроқ аҳолидан зўрлаб ҳарбий мажбуриятга тортилган кишилар) қўшилган. Сўнгра Тўйтепа орқали Қўйлиққа ва ниҳоят Салор ариғи соҳилига етиб келган Қўқон аскарлари шаҳар атрофидаги муҳим қалъаларни эгаллади. Тошкент яқинидаги Ниёзбек қалъасини эгаллаган Қўқон гарнизони аскарларининг тез-тез босқини туфайли тошкентликларнинг иқтисодий аҳволи оғирлашган. «Тарихи Шоҳрухий» асарида ёзилишича, Тошкентда очарчилик бошланган.

Ўн бир кунлик қамалдан сўнг, шаҳар мудофаа деворининг остидан лаҳм кавлаб деворнинг бир қисми қулатилгач, қўқонликлар шаҳарнинг жанубий томонидан бостириб кирган, шаҳар аҳолиси таслим бўлган. Сўнгра шаҳарда талон-торож бошланган. Эртаси куни Олимхон шаҳарга кириб келиб уни талон-торож қилишни тўхтатишга фармон берган. Қўқон хонлиги учун хавфли бўлган 300 нафар шаҳар аъёни гаров сифатида Қўқонга жўнатилган. Шаҳар мудофаасида иштирок этган баъзи даштликларни хон қатл эттириб, ўз тарафдорларини оқсоқол ва бий лавозимларига тайин этган. Тошкент Қўқон хонлиги томонидан узил-кесил бўйсундирилгандан кейин шаҳарни 1810 йилдан хон ноиби бошқара бошлади.

Тошкент қиёфаси Кўқон хонлигига қарамлик даврида анча ўзгаришларга учраган. Шаҳар ҳудуди кенгайган, Юнусхўжа ўрдаси бузиб ташланиб, Анҳорнинг сўл соҳилида Янги Ўрда қурилган.

1830-йилларда Муҳаммад Алихон даврида янги Ўрда ёнига Шарқий Туркистонда ўз ватанидан қувилиб Қўқон хонлигидан паноҳ топган мусулмонлар келиб жойлашган, натижада қашқарликлар маҳалласи вужудга келган. Ўрданинг шарқ томонида янги маҳаллалар, мавзелар пайдо бўлган. Шаҳар аҳолиси сони ортган, 1860-йилларга келиб Тошкентда 60 мингдан ортиқ киши истиқомат қилган. Шаҳарнинг меъморий қиёфаси ҳам ўзгарган. Кўплаб мадраса, масжид, хонақоҳлар қурилган: Бекларбеги мадрасаси (1835), Эшонқулидодхоҳ мадрасаси (1840), Мўйи Муборак мадрасаси, Баландмасжид (1875) ва бошқалар.

Бироқ шу билан бир қаторда аҳоли қаттиқ зулм остида қолган. Солиқларнинг оғирлиги, амалдорларнинг ўзбошимчалиги шаҳар аҳолисининг бир неча бор қўзғолон кўтаришига сабабчи бўлган. 1865 йил Тошкент Россия империяси томонидан босиб олинган.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube