Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Алп Эр Тўнга

Алп Эр Тўнга
14 Temmuz 2019 - 15:32 'да юкланди ва 564 марта ўқилди.

АЛП ЭР ТЎНГА

Авесто, Афросиёб ва Бухоро

Алп Эр Тўнга милоддан аввалги VIII асрда Бухоро яқинида Ромитан шаҳрига асос солган. Айрим маълумотларга кўра, Бухоро ҳисори (шаҳарнинг қадимги қисми)ни ҳам у барпо этган. Бу ҳақда машҳур тарихчи олим Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар Наршахий (899–959) ўзининг «Бухоро тарихи» китобида фикр билдирган.

«Ромтин (Ромитан). Бу катта бир куҳандизга эга ва мустаҳкам бир қишлоқ бўлиб, Бухородан қадимийроқдир. Баъзи китобларда бу кишлоқни Бухоро деб атаганлар. Бу қишлоқ қадим вақтларда подшоҳларнинг турар жойлари бўлган, [кейинроқ эса] Бухоро шаҳари бино бўлгандан кейин, подшоҳлар қиш фаслидагина бу қишлоқда турадиган бўлдилар… Бу қишлоқни Афросиёб бино қилган. Афросиёб ҳар вақт вилоятга келганида шу қишлоқдан бошқа жойда турмаган».

«Бухоро тарихи» асарининг Янги Бухоро (Когон)да 1904 йил Мулло Султон томонидан нашр қилинган нусхасида Алп Эр Тўнганинг қизи ва Ромитан билан боғлиқ қуйидаги нақл келтирилади: «Айтадиларки, Афросиёбнинг бир қизи бўлиб, унинг доимо боши оғрир эди. Ромтинга келиб туриб қолганидан кейин бу ернинг ҳавоси мувофиқ келиб дарддан халос бўлди ва бу жойга «Ороми тан» – «Тан ороми» деб ном қўйди. Оддий халқ эса буни «Ромтин» деганлар».

Афросиёб курдирган кўҳна Ромитан шаҳри ҳозирги Бухородан тахминан 20 км узоқликда бўлиб, у воҳанинг гўзал ва хушманзара ерида жойлашган. Бу ерда Алп Эр Тўнга билан биргаликда унинг каттагина хонадони, сарой амалдорлари, беклари ва саркардалари ҳам истиқомат қилган. Бироқ Ромитан топонимини фақат хоқон қизининг бош оғриғи касаллигига даъво топиши билан боғлиқ ҳодисага асослаб қўйиш ҳам унчалик тўғри эмас. Шунингдек, Афросиёб қурдирган Ромитан шаҳрининг жуғрофий ўрни ҳозирги Ромитан туманининг маъмурий маркази Ромитан шаҳридан бошқа жойда бўлиб, у халқ ўртасида Қўрғон (Ромитан қўрғони) номи билан машҳур. Бундан ташқари Ромуштепа харобалари Жондор тумани ҳудудида жойлашган.

Авесто матни устида олиб борилган сўнгги тадқиқотларнинг кўрсатишича, Ромтин ва Ромуш (ҳозирги Ромитан) шаҳарларининг номи зардўштийлик динининг илоҳларидан бири – яхши яйловлар бахш этувчи буюк илоҳ Ром номидан олинган. Шу нарса хусусиятли ҳолки, илоҳ Ром номи ҳам ором – осудалик маъноларини англатади. Ром ҳаво илоҳи ҳам ҳисобланган. Зардуштийлик динининг муқаддас китоби Авестода бу илоҳнинг номи Ром, Рома, Роман шаклларида келади. Зардуштийларнинг эътиқодларига кўра, ойнинг йигирма биринчи кунини қўриқлаш илоҳ Ромнинг зиммасида бўлган. Авестода ўн биринчи «Ром яшт» бу илоҳга бағишланган махсус ҳамду санолардан иборат. Авестода Ром илоҳи яхши яйловлар соҳиби сифати билан таърифланади ва илоҳ Меҳр билан ёнма-ён қўйилади:

«Раюманд ва фарриҳманд Аҳура Мазда, Амшосипандлар, кенг яйловли Меҳр, яхши яйловлар бахш этувчи Ром…

Мадҳ этаман минг қулоқли, минг кўзли, кенг яйловли Меҳр, у буюк илоҳ – яхши яйловлар бахш этгувчи Ромни!»

Хуллас, яхши яйловлар соҳиби сифатида улуғланган буюк илоҳ Ромнинг номи Афросиёб ва унинг невараси қурдирган Ромтин ва Ромуш (ҳозирги Ромитан туманидаги Ромитан қўрғони ва Жондор туманидаги Ромуштепа харобалари) шаҳарларига қўйилган. Ромитан яйловларида минг йиллар давомида дунёга машҳур Бухоро қоракўл қўйлари боқилган. Ҳозирги вақтда ҳам Ромитан тумани ҳудуди бепоён Қизилқумнинг энг яхши яйловлари ҳисобланади. Бундан ташқари, Ромитан атамаси туркий митан уруғи номидан келиб чиққан деган тахминлар ҳам мавжуд.

Тарихий манбаларда келтирилишича, Эрон шоҳи Кайковуснинг ўғли Сиёвуш отаси билан аразлашиб қолгач, Турон хоқони Алп Эр Тўнга ҳузурига келади. Алп Эр Тўнга уни яхши кутиб олган. Маҳмуд Кошғарийнинг ёзишича, хоқон ўз қизи малика Қозни Сиёвушга хотинликка беради. У ҳатто барча мулкини куёвига топширади. Бироқ форс адабий манбаларида, хусусан, форс-тожик шоири Фирдавсий ўзининг (тахминан 934–1030) «Шоҳнома» асарида Франгҳрасйан (Афросиёб) Сиёвушни дастлаб яхши кутиб олганлиги, унга қизи Фарангисни берганлиги ва сўнгра маккорлик билан уни ўлдирганлиги баён қилинади. Бу вокеалар тарихчи олим Наршахий томонидан 943 йилда ёзилган «Бухоро тарихи» китобининг «Бухоро Аркининг бино этилиши ҳақида» номли 8-фаслида тасвирланган.

«Абу-л Ҳасан Нишопурийнинг «Хазоин ул-улум»да айтишича, Бухоро куҳандизининг, яъни Бухоро Арки ҳисорининг бино этилишига мана шу (воқеа) сабаб бўлган: Сиёвуш ибн Кайковус ўз отасидан қочиб Жайхун дарёсидан ўтиб Афросиёбнинг олдига келди. Афросиёб уни яхши қабул этди ва ўз қизини унга хотинликка бериб, айтишларича, барча мулкини ҳам унга топширди. Бу вилоят ўзига вақтинча бериб қўйилган жой эканлиги туфайли, Сиёвуш бу ерда ўзидан бир ёдгорлик қолдиришни истади… (Кимлардир) [Асарнинг Бухоро нусхасида қўшилган: Афросиёбнинг биродари Каршюз] у билан Афросиёб ўртасида ёмон гап юргизди ва (натижада) Афросиёб уни ўлдирди ҳамда ана шу Ҳисорда шарқий дарвозадан кираверишингда «Дарвозайи Ғуриён» (баъзи манбаларда: «Дарвозайи Гуриён» – Қ.Р.) деб аталган Сомонфурушлар дарвозасининг ичкарисига дафн этдилар. Шу сабабли Бухоро оташпарастлари ўша жойни азиз тутадилар (асарнинг Бухоро нусхасида қўшимча бор: унинг қабрини Сиёвуш вали мозори дейдилар) ва унга атаб ҳар бир эркак киши ҳар йили Наврўз куни қуёш чиқишидан олдин ўша жойга биттадан хўроз сўяди. Бухоро аҳолисининг Сиёвушнинг ўлдирилишига бағишлаб айтган марсиялари бўлиб, у барча вилоятларга машҳурдир. Куйчилар унга мослаб куй тузганлар ва қўшиқ қилиб айтадилар. Қўшиқчилар уни «оташпарастлар йиғиси» дейдилар. Бу гаплар бўлганига ҳозир уч минг йилдан ортиқроқ вақт ўтди».

Наршахий ўз асарида Сиёвуш ўлимига атаб бухороликлар тўқиган қўшиқлар тўғрисида яна қуйидагича ёзиб кетган: «Бухоро аҳолиси Сиёвушнинг ўлдирилиши тўғрисида ажойиб ашулалар тўқиганлар; куйчилар бу қўшиқларни «Кини Сиёвуш» – «Сиёвуш жанги» деб атайдилар».

Берунийнинг фикрича, Хоразмда ҳукм сурган африғийлар сулоласининг шажараси (хоразмшоҳлар) айнан Сиёвушдан бошланган.

Шундай қилиб, Алп Эр Тўнга томонидан Бухоро ҳисорига асос солинган. Бухоро шаҳрига Сиёвуш асос солмаган. Биз юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Наршахий ўз асарининг бошқа бир ўрнида Бухоро ҳисорини Афросиёб бино қилган, деган қатъий фикрни келтириб ўтади ва Афросиёбни бунёдкор хон сифатида кўрсатади. Наршахий ўз асарини 943 йилда ёзганлигини эътиборга оладиган бўлсак, бу воқеаларга ҳозир тўрт минг йилдан ошади.

Наршахий ўз асарида Абул Ҳасан Нишопурийдан келтирган бу тарихий далиллардан кўриниб турибдики, Алп Эр Тўнга бунёдкор подшоҳ бўлган. Қадимги Ромитан ва Бухоро қалъаларини у қурдирган. Бу вилоятга келганида ўзи асос солган ва подшоҳларнинг доимий қароргоҳи бўлган Ромитанда турган. Наршахий, Табарий, Нишопурий каби мўътабар Шарқ тарихчиларининг бу фикрларини улардан тахминан 100-150 йил кейин яшаб ўтган буюк ватандошларимиз Беруний, Маҳмуд Кошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб ҳам ўз асарларида тасдиқлашади. Бироқ кўпчилик форсий манбаларда тарихий шахс бўлган Алп Эр Тўнга ҳақида асоссиз ва салбий фикрлар билдирилган. Наршахий ўз асарида Алп Эр Тўнга ҳақида фикр билдирилган форсий манбалар ҳақида қуйидаги сўзларни келтириб ўтади: «Форсийларнинг китобларида айтилишича, Афросиёб икки минг йил яшаган. У жодугар бўлиб, Нуҳ подшоҳнинг болаларидандир. У ўзининг Сиёвуш номли куёвини ўлдирган…»

Бизнингча, форсийларнинг китобларида келтирилган Афросиёб ҳақидаги бундай уйдирма фикрлар ҳеч қандай изоҳ ва шарҳга муҳтож эмас. Бу ўринда таъкидлаш лозимки, илк ўрта асрларда турк давлатчилиги (Турон) билан форс давлатчилиги (Эрон) ўртасидаги ҳарбий ва сиёсий мухолифлик Алп Эр Тўнга – Афросиёбга нисбатан муносабат туркий тил манбаларида ижобий, форсийзабон манбаларда эса салбий бўлишига сабаб бўлган.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асарида тарихчи олимлар олдига ўзбек халқининг узоқ ўтмиши ва бой тарихини ёритиш вазифасини 1998 йилдаёқ қуйидагича қўйган эди:

“Тарих соҳасида меҳнат қилаётган олим, мутахассисларга мурожаат қилмоқчиман: сизлар миллатимизнинг ҳаққоний тарихини яратиб беринг, токи у халқимизга маънавий куч-қудрат бахш этсин, ғурурини уйғотсин. Биз юртимизни янги босқичга, янги юксак маррага олиб чиқмоқчи эканмиз, бунда бизга ёруғ ғоя керак. Бу ғоянинг замирида халқимизнинг ўзлигини англаш ётади. Ҳаққоний тарихни билмасдан туриб эса ўзликни англаш мумкин эмас.

Шу муносабат билан бундан беш йил аввал билдирган бир фикримни эслатиб ўтмоқчиман: бино қанчалар баланд бўлса, унинг пойдевори ҳам шу қадар чуқур бўлади. Биз буюк давлат қуришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунинг учун замонавий сиёсат, иқтисодий, илмий-техникавий, маънавий имконларимиз билан бир қаторда тарихий асосимиз ҳам бор. 2700 йиллик буюк давлатчилик ўтмишимиз бор”.

И.Каримовнинг тарихчи олимлар олдига қўйган мазкур вазифаси ва методологик кўрсатмаси йиллар давомида мени илмий тадқиқотларимга йўлчи юлдуз сифатида йўл кўрсатиб турган ҳамда илҳомлантирган экан, каминани қийнаган ва тунларни тарихий қўлёзмалар ва китоблар устида бедор ўтказишга сабаб бўлган бир муаммони ҳам бу ўринда айтиб ўтишни жоиз деб топдим. Бундан қарийб 3000 йил муқаддам ўзбек халқининг илк давлатчилигига асос солинган экан, унда бу давлатга ким томонидан қаерда асос солинган, давлатнинг номи нима бўлган, деган ҳақли ва мантиқий саволлар мени қийнаб келганлигини ҳам бу ўринда айтиб ўтиш керак.

И.Каримов томонидан тарихчилар олдига вазифа қилиб қўйилган мазкур топшириқ кўп йиллик илмий изланишлар натижасида бугун муайян маънода бажарилганлигини айтиш учун ўзимда журъат сезаман. Ўзбек халқининг қадим ўтмиши ва буюк давлатчилик тарихининг сарчашмасида турган Турон давлатига бундан тахминан 2700 йил муқаддам айнан Алп Эр Тўнга (Афросиёб) томонидан асос солинган. Бу давлат Турон пасттекислиги ҳудудида чорвадор сак-икситлар қавми томонидан барпо этилган. Давлатнинг шаклланишида ўтроқ ҳолда Зарафшон воҳаси (Суғдиёна)да яшаган суғдийлар ва Қадимги Хоразмда яшаган хоразмликлар ҳам фаол қатнашганлар. Турон давлатининг дастлабки бош кентлари Афросиёб томонидан асос солинган Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари бўлган. Шунинг учун ҳам ҳарбий юришлар пайтида Мидияда ҳалок бўлган Алп Эр Тўнга (Афросиёб) ўзи асос солган Бухоро шаҳрида васиятига биноан дафн этилган. Худди шундай жараён Афросиёб вафотидан 2035 йил ўтгач, буюк соҳибқирон Амир Темур Хитойга ҳарбий юриш пайтида Ўтрор шаҳрида вафот этганида яна такрорланиб, у ҳам васиятига биноан ўз давлатининг бош кенти Самарқанд шаҳрида дафн этилган эди. Фақат бу пайтда ҳозирги ўзбек халқининг аждодлари турлар, саклар (шаклар), массагетлар, суғдийлар, хоразмийлар, бақтрияликлар, кейинчалик эса турклар каби турли номлар билан аталган.

Шунинг учун ҳам академик Ислом Каримовнинг қуйидаги мулоҳазалари бугунги кунда нафақат ҳар бир тарихчининг, балки ҳар бир ўзбекнинг, Ўзбекистон Республикасида яшовчи ҳар бир фуқаронинг қалб тўридан чуқур жой эгалламоғи лозим:

“Биз халқни номи билан эмас, балки маданияти, маънавияти орқали биламиз, тарихининг таг-томиригача назар ташлаймиз…

Бизнинг аждодларимиз, халқимиз қадим-қадимдан ўтроқ яшаган, миллатимизнинг илиги ўтроқ маданият шароитида қотган. Халқимиздаги “илиги тўқ, бақувват” деган тушунча, мен, ҳатто, қонуният деган бўлардим, бежиз пайдо бўлмаган. Ўзбек халқининг илиги тўқ, бақувват демоқчиман…

Демоқчиманки, тарихимиз каби қадим маданиятимизнинг яратилишида ҳам унга кўплаб этник гуруҳлар, эл-элатлар ўз улушини қўшган. Бу – табиий ҳол. Чунки, ҳеч қачон, ҳеч қаерда фақат битта миллатга мансуб маданият бўлмайди. Ҳар қандай цивилизация кўпдан-кўп халқлар, миллатлар, элатлар фаолиятининг ва самарали таъсирининг маҳсулидир. Бир сўз билан айтганда, кўчманчилар, босқинчилар келиб кетаверади, лекин халқ боқий қолади, унинг маданияти абадий яшайди… Тарих – халқ маънавиятининг асосидир”.

Афросиёб ҳаётида Бухоро шаҳри муҳим ўрин тутади. Бу ҳолатни қуйидаги жиддий сабаблар билан изоҳлаш мумкин:

Биринчидан, Бухоро шаҳри Турон давлатининг илк пойтахти бўлган. Бухоро қулай жуғрофий ўринда – Турон минтақасининг марказий қисмида жойлашган. Қизилқум ва Қорақум саҳроларини ўзаро ажратиб турувчи ўтроқ деҳқончилик воҳаси билан кўчманчилар – туркий чорвадор қавмлар яшаган улкан даштни ўзаро боғлайдиган чорраҳанинг марказий қисмида Бухоро шаҳрига туркий халқлар томонидан асос солинган. Бухоро воҳасининг шимолидаги катта Вардона қишлоғи ҳақида фикр юритган Наршахий қуйидаги фикрларни ёзган: “У Туркистоннинг чегарасида жойлашган”.

Иккинчидан, Афросиёб туғилган жой ҳақида тарихий маълумотлар сақланиб қолмаган. Бироқ у Турон текислигидаги улкан дашт ёхуд унга чегарадош воҳада вояга етиб, камол топганлиги ҳамда барча туркий қавмларни бирлаштириб, мустақил Турон давлатига асос солганлиги тарихий ҳақиқат. Минтақадаги энг кўҳна шаҳар Бухоро эканлиги эса жаҳон олимлари томонидан эътироф этилар экан, ўз-ўзидан бу шаҳарга Афросиёб томонидан асос солинганлиги ойдинлашади. Бухоро шаҳрининг аниқ ёшини аниқлаш учун ҳам Афросиёб яшаган даврни асос қилиб олиш керак. Модомики, Бухоронинг бунёдкори Афросиёб экан, демак, Бухоро воҳасида шаҳарсозлик тарихи ва маданияти даврини ҳам Афросиёбдан бошлаш керак. Ҳозиргача бухороликлар ўртасида Афросиёб тўғрисида турфа нақллар юриши, Наршахий маълумотлари билан бу мулоҳазалар бир-бирини ўзаро тўлдириши бежиз эмас.

Учинчидан, Афросиёб ва унинг фарзандлари Бухоро шаҳри ва унга ёндош ҳудудлардаги шаҳар ва қишлоқлар тараққиётига катта эътибор қаратишган. Афросиёбнинг Бухородан ташқари Ромитан шаҳрига асос солиши, Афросиёбнинг қизи билан Ромитан ҳақидаги нақллар фақат китоблардан китобларга кўчиб ўтувчи ривоят бўлмай, балки унда олис тарихимизнинг бизга аён бўлмаган сиру синоатлари ўз аксини топган.

Тўртинчидан, Афросиёб олис Мидияда душман қўлида маккорлик билан ўлдирилгач, васиятига биноан унинг жасади айнан Бухоро шаҳрига олиб келиниб, Маъбад дарвозаси олдидаги катта тепалик устида дафн этилган. Агар Бухоро шаҳри ўша пайтда Турон давлатининг бош кенти бўлмаганида Афросиёб бу ерда дафн этилмас эди. 1997 йил 19 октябрда Бухоро шаҳрида бўлган юбилей тантаналарида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ҳам Афросиёб Бухоро шаҳрида дафн этилганлигини таъкидлаб ўтади.

Профессор Бахтиёр Тураев
Имом Бухорий халқаро маркази директор ўринбосари

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube