Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Эҳтимоллар лабиринтида

Эҳтимоллар лабиринтида
14 Temmuz 2019 - 19:14 'да юкланди ва 1399 марта ўқилди.

ЭҲТИМОЛЛАР ЛАБИРИНТИДА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Ўзига фарзанд тутмаган, мулкида шериги бўлмаган, хорликдан паноҳловчи валийга муҳтожлиги бўлмаган Аллоҳ Таолога юзининг улуғлиги-ю салтанатининг буюклиги қадар ҳамд бўлсин!

Афсус, энг ёмон хавотирларим тасдиқланди. Саидабдулазиз Юсуповга қийноқ қўлланиб бўлсаям, ўта ўхшамаган айблов ва умуман ёпишмаган моддалар бўлсаям, бўйнига қўйишмоқчи.

Шунчалик шошилаяптилар-ки, шунчалик пала-партиш қўпол ишлашаяпти-ки, очиқ кўриниб турган ошкора қотилликка қўл уришга ҳам, ҳақиқий шоқол башараси очилишига ҳам тайёр.

Бир йилча аввал ИИБ терговчилари айрим ДХХ зобитларининг босим буйруғи билан учта йигитнинг бўйнига “очилмаган” шилта “иш”ларни осиш учун рецедивист гомик армани маҳбуснинг камерасига қамаб қўйганини эсланг. Армани маҳбус йигитлардан бирини 3 кун зўрлаган. Учинчи куни шўрлик чидолмай ҳамма сохта айбловларга қўл қўйиб берган эди. Каримберди Тўрамурод ака терговчиларга қараб, “ўзларинг ўзбек бўлатуриб, ўзбекнинг кетини арманига тутиб бердиларингми”, деганда истеҳзоли иржайишини таърифлаб, “йиртқичларнинг ошкор бўлиб қолган сўйлоқ тишларини кўргандек бўлдим”, деган маънода ёзган эдилар. (Руслар ҳам “показал свой истинний звериный оскал”, дейишади).

С.Юсуповнинг терговчи ва айбловчилари ҳам ўзининг ҳақиқий ҳайвоний қонли тишини кўрсатишдан ҳам тортинмаяпти. “Танка”си кучли эканлигини шундан ҳам билса бўлади. (Балки ҳозирча кучлидир.)

Исмат Хушев бир нарсада ҳақ: Саид-Абдулазиз Ўзбекистон тепасидаги элитар гуруҳлар ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви қурбонига айланаяпти. Ундан ҳам ёмон вариант – ўша гуруҳлар ўртасидаги савдолашиш ва манфаатлар тақсимотидаги “разменная монета” га айланаяпти, деб қўрқаман.

Сиёсатчи шахслар қанчалик оқкўнгил кўринмасин, ифлос сиёсат муҳитида виждонли жонкуяр инсонлар гардкамга тикиладиган матоҳ бўлиб ишлатиб кетилаверади. (Бунақа сиёсатни бир яхшилаб ботириб, тиқиб-тиқиб… олсанг-да. Лавага.)

Яна бир марта таъкидан қайтараман: қандай давлатда ва сиёсий муҳитда яшаётганимизни тўғри баҳолаш жуда муҳим. Бўлмаса, қайсидир сиёсатчидан ноўрин умидвор бўлиб, қаттиқ алданиш мумкин. Ёки қайсидир арбобга ортиқча ишониб, охирида хафсала пир бўлиши мумкин. Ёки “фалон вазиятда хукуматимиз адолат қилар ахир”, деб ўйлаб, жиддий муаммоларга учраш мумкин. Хатто Аллоҳ кўрсатмасин, мусийбатга тушиб қолиши мумкин.

“Президент нега ўзининг буйруқларига “перпендикуляр” қўйиб қўяётган ва саботаж қилаётганларга чора кўролмайди, балки ўзиям ўшалар билан тили бир масхарабозми”, деб ҳайрон бўлманг.

Президент ҳам якка одам, сиёсий кучга эга бўлиши учун кимларгадир суянишга, кимларнидир натижа кўрсатишига муҳтож. (Ўша кимлардир ҳар доим ҳам тоза одамлар бўлавермайди. Айниқча, ҳозир ва бизда.)

Кимларнингдир нозик хизматидан фойдаланишга ва бунинг эвазига тўлов манбаларини беришга мажбур (Топингчи, кимнинг чўнтагидан?. Чиройли гаплар билан прагматик акахонларнинг қорни тўймайди.

“Охиригача честний бўламан, халқ манфаати йўлида любой танкани тешаман”, деса, нафақат шунчаки ўйиндан четлатиб юборишади, балки керак бўлса, ҳалал бермайдиган, овози чиқмайдиган ичкарироқ хонага “апкириб” ҳам қўйишади.

Президентга шу керакми, а, айтинг, керакми шу? (с)

Чириган Иттифоқдан Каримовга “қизил директор”лар ва кучайган бандитлар мерос қолди.

На МВД, на КГБ уларга бас кела олмай қолганди. Каримов директорлар ва баъзи “кўча боллари”ни йиғиб, “мустақиллик сходкаси”ни уюштирди. “Республика миллий бойликларидан улуш олишларингга рухсат, лекин бюджетга ҳам фалон улушда пул туширасизлар, халқ ўлиб қолмасин”, деган компромиссга келинди. (“Бу кунлар” романида айтилганидек, “Дода” Оқ Уйдан фотиҳа олиб, кейин Оқ Саройга кирди.)

(Миллий бойликлардан “братва”га тўланадиган “доля” топингчи, кимнинг ҳисобидан? Ўша гап: ёғочнинг бўшини қурт ейди.)
Руслар айтганидек, “власть победила мафию, ассимилировав её”. Жиноят оламини йўқотолмасанг, уларга бош-қош бўл, хуллас.

(Мен қизиқардимки, Каримов ўша келишувдан айнимаслиги қандай таъминланади, ўйин қоидалари бузилмаслиги қандай назорат қилинади, деб. Кейинроқ билсам, Каримовнинг тансоқчилари ва хавфсизлик гуруҳи ходимлари фақат маълум окахонларга тегишли махсус спорт муассасаларидан саралаб олинар экан ва тегишли окахонлар тасдиғи билан тайинланар экан. Сал “нето движения” қилса, “ричаг” бор экан. Рамзан Қодировнинг тансоқчиси Рамзаннинг ўзи совға қилган олтин тўппончадан отиб ўлдирмоқчи бўлганини эсланг. Балки ундан ҳам нозикроқ, инсонпарварроқ ричаглар бўлгандир.)
Каримовдан эса Мирзиёевга атайлаб сиёсий вазни йўқ қилинган кадрлар билан тўлган давлат аппарати мерос қолди. “Каримов Энд Ко” сиёсий рақобатга бебардош лойиҳа эди, шунинг учун бошқаларни ўзидан баттар лапашанг қилиб ушлаб туриш эвазигагина яшай оларди.

“Мен… мен… хоҳлардимки, дунёдаги ҳамма менга ўхшаб кўр бўлиб қолсин. Ана!…” (с)

Яна Каримовдан ўта қудратлашган МХХ ва хукуматдаги кучларнинг ўта дисбаланс ҳолати мерос қолди. (Чол ўйнаб-кулиб “хотижжам” ўла олиши учун кўрилган “доно” чоралар оқибати.)

Мирзиёев бу муҳитда президент бўлиши учун ва МХХни мақсадли заифлаштириб, балансни тиклаб, раҳбарини алмаштириш учун Путинга суянишдан ва бунинг эвазига Ўзбекистоннинг бир қисм манфаатларини Россияга товон қилиб тўлашдан бошқа йўли йўқ эди. (Топингчи, кимнинг чўнтагидан? Ёғочнинг бўшини…)

Лекин МХХ раҳбарияти ҳам қичишадиган жойини олдиндан қашиб, ФСБ раҳбариятини ва Путин маъмуриятини ҳазилакам боқиб қўйган эмас эди. (Топингчи, кимнинг ҳисобидан?)

Шунинг учун ҳам ФСБда “танка”си бор МХХ-ДХХ одами Президентнинг гапию фармонларига гитара қўя олаяпти. Президент жудаям мустақил бўлиб кетмаслиги учун Бош Вазир унга посонги қилиб қўйилгани рост бўлса, Бош Вазирни ўзига “танка” қилиб олган амалдор ҳам тепадан келган ишорага қараб Президентни унча-мунча саботаж қила олади.

Юсупов хориждаги ўзбек мухолифати билан алоқаларни тиклашга озми-кўпми воситачи қилинган экан. Бу эса “Вовка”нинг командасига ёқмаганлиги аниқ.

(РФнинг карнайчиси бўлган, яқиндагина мегақовун туширган ВЕСТИ.УЗ да Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистонга қайтишидан “хавотир олиб” ёзилган шилта мақола бор экан. Аниқроғи, мақола аллақачон ўчирилган, Гуглкешака топбердилар.

“Нужен ли Узбекистану Мухаммад Салих Vesti.uz” деб қидириб кўринг, товадаги илоннинг жизиллаб типирчилаб тўлғанишини кўргандек бўласиз.

Қисқаси, “Муҳаммад Солиҳ”, деса рус элитаси, ФСБ “танка”ваччалари ва ДХХдаги русқул тўппончаларнинг лабига учуқ тошади.)

Билишимча, Муҳаммад Солиҳ МХХ-ДХХдаги айрим “танка”си кучли шахсларнинг шилта ўйинларидан хабардор. Абдуллоҳ Бухорийнинг киллерларини юборган гуруҳ йўл-йўлакай Солиҳнинг уйини ҳам разведка қилишга уриниб кўришганини ва қўлга тушганини эсланг.

Солиҳ оқланиб, гаплари расман инобатга олинадиган бўлса, балки Кремлдан қувват олиб турган баъзи погонлилар учиб кетиши мумкиндир.

Шунинг учун улар Саид-Абдулазизни қамаш орқали “Солиҳни қайтаришларингга бор кучимиз билан қаршимиз”, деб сигнал бераётганига ишончим комил.

(“Солиҳ Ўзбекистон сирларини Туркияга сотган, Юсупов эса унга янги маълумотлар етказиб бериб турган”, деб биратўла Геббельсчасига иккита қуённи урворишмабди-да, деб қўйдим.)

Террорист ИАК ўлиб, Муҳаммад Солиҳнинг раҳина(заложник)олинган укаси қамоқдан чиқарилган эди. Муҳаммад Солиҳ 2018 ноябрда Интерпол ҳалқаро қидирувидан олиб ташланган эди. Яна ўтган йили кўплаб ўзбек зиёлилари Президентга оммавий мурожаат қилиб, Солиҳни оқлаш ва қайтаришга рухсат беришни сўрашди.

Ўшанда унча эътибор бермаган эдим. Рус тарғибот машинаси зўр бериб алжирай бошлаганига қараганда ва ФСБ-ДХХ тандемидаги айрим шахслар Саид-Абдулазизни хатто қурбон қилиб юборишга тайёрлигига қараганда, гап жиддий сиёсий яширин манфаатлар тўқнашуви устида кетаётгани аниқ.

Мирзиёев Солиҳнинг қайтишига қарши эмаслиги сигналлари бор.

Лекин Президент Юсуповни қутқариб қолишга сиёсий журъати етармикин? Ёки ФСБдан “не вмешивайтесь, Мираманович”, деган сигнал келганмикин?

Бизни соғиб-соғиб, русларга ипсиз бойланадиган аҳволга олиб келган погонлию погонсиз эскию янги сотқинларга минг лаънат.

Умримни шу қарамликдан қутулишга бағишлаганим бўлсин.

P.S. Мавзудан ташқари бўлса ҳам, эсга тушиб қолди: “Бақара” сурасининг охирини ўқиб юрган одам барака топаркан.

Азамат Андреев

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Менинг аввалги изохим бўцича бирнеча танишлар телефон қилишиб, ўрисларнинг Солихдан қўрқиш сабабини қуйидагича тушинтиришджи.
    Агар Муҳаммад Солих Ўзбекистонга қайтса, Ўзбекистондаги барча ўрис аёллари мусулмонларга турмушга чиқиб, динини ва исми шарифинида ўзгартиришлари мумкин экан.
    Кейин бу одат Россияга ҳам тарқалиш имкони катта эмиш.
    У танишларимнинг бу гапида мантиқ бордай кўрингани учун ёздим буни.

    15/07/2019 14:52
  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Вести.Уз ни ўқидим. “Несколько сот деятелей культуры Узбекистана попросили Шавката Мирзиеева вернуть на родину оппозиционера Мухаммада Салиха. И они сильно ошиблись”, деб бошланибди.
    Ўша “қаттиқ янглишганлар”нинг ичида мен ҳам борман. Раҳматли Каримовнинг Солихдан қўрқиши тушинарли эди. Ўрислар нимага қўрқади Солиҳдан, ҳайронман.
    М.Солиҳ байналминалчи-ку, унинг оиласи ҳам кўрсатиб турибди буни.
    Мен Солиҳ билан учрашганман. У оддий бир одам, ҳеч қўрқинчли жойи йўқ.
    Мен Солиҳнинг ўрнига бўлганимда Ўзбекистонга қайтмай, ҳаммани, айниқса ўрисларни қўрқитиб юрардим.

    14/07/2019 23:35
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube