Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ҳеч кимни, ҳеч қайси ахборот манбаини ўзингизга мутлоқ авторитет қилиб олманг

Ҳеч кимни, ҳеч қайси ахборот манбаини ўзингизга мутлоқ авторитет қилиб олманг
15 Temmuz 2019 - 7:00 'да юкланди ва 740 марта ўқилди.

Исроилда “DebKaFile” деган ахборот агентлиги бор. Таҳлилчилар кузатиб хулоса қилишганки, 95% рўйи-рост, холис, аниқ, текширилган маълумотлар беради. 4% баҳсли, қисман асосли, қисман шубҳали, бироз нохолисроқ маълумотлар беради. Ва 1% хабарлари ғирт ёлғон, дезинформация бўлади. Энг қизиғи, ўша 1% ёлғонни айни сиёсий таранглик кучайган, ахборот уруши ҳал қилувчи паллага кирган пайтларда бера бошлайди. Масалан, Фаластин масаласида жамоатчилик фикрини шакллантириш кампанияларида, Ғазо секторини бомбалаётган пайтда, Исроил сиёсий ва ҳарбий қовун тушуриб қўйган пайтларда суваб юбориш учун… ва шу каби нозик ҳолатлардагина ёлғонга мурожаат қилади. Баъзи таҳлилчилар фикр айтадики, асли бутун бошли ахборот агентлигини ташкил қилишдан мақсад ҳам асли керакли пайтда жамоатчиликка дезинформацияни едириш бўлган. 99% фаолият эса шунчаки фон вазифасини бажаради, дейишади.

Мен эса айтаманки, ўша 99% фаолият фон эмас, қўшимча бонус эффект сифатида хизмат қилади. Сир эмаски, махсус хизматлар разведка хизматлари 90-95% маълумотларни очиқ манбалардан олишади. Энди нега разведка хизмати ўзининг ахборот агентлигини ташкил қилмасин? Бу ҳам қисман аутсорсинг, ҳам медиа рекламадан пул, ҳам маскировка. (Қайноқ нуқталарда юрган журналистларга потенциал жосус сифатида қарашлари бежиз эмас.)

Мана, МРБ (ЦРУ) расман статистика чоп этади (анча сифатли) ва сотади ҳам. Чунки шундоғам улар ҳаққоний статистика тўплашга мажбур. Нега бу меҳнати бекор серверлар архивида чанг босиб ётиши керак? Разведкага сарфланган маблағнинг бир қисмини қайтариб олиш ҳам давлатнинг тадбиркорлиги белгиси.

Ўзини ҳурмат қилган ҳар бир махсус идорада ўзининг “қўлбола” блогерлари бўлиши шарт бўлиб қолди. МРБ зобити айтган эдику, “агар кўчанинг бу бетидаги масжидда мулла Умар маъруза қилаётган бўлса биз кўчанинг нариги бетига масжид қуриб, минбарга мулла Брэдлини ўтказиб қўйиб, унинг гапини тескарисини айттиришимиз керак”, деб. Ўз вақтида биздаям бу тактикадан фойдаланишди ва фойдаланишмоқда. Қўлбола блогерлар ҳам турли “тоифали”лари бўлса, яна яхши. Биттаси радикал диндор оҳангида гапириб турса, наригиси “мўътадил ахий” ролини ўйнаб бериб туради. Учинчиси эса фақат конкрет фаол блогерларга раддия билдиришга вазифалантириб қўйилса бўлади ва хк.

Асосий фикр: ҳеч кимни, ҳеч қайси ахборот манбаини ўзингизга мутлоқ авторитет қилиб олманг. Ўзингизнинг соғлом мантиғингиз ва виждонингиз ўзингизга авторитет бўлсин. Ҳар қандай холис одам ҳам ўзи янглишаётганини билмаслиги мумкин. (“Искренне заблуждается”). Уям кимнидир авторитет билиб, янглиш маълумотни атай қилмаган ҳолда бериб юбориши мумкин. Бизда ахборот танқислиги бўлгани учун ҳар қандай инсайдерлик маълумотларини чанқоқлик билан қабул қилинади. Бу шароитда янглиш маълумотни бериб юбориш катта айб эмас. (Нотўғрилиги очиқ ойдин бўлгандан кейин ҳам оёқ тираб олиш бошқа гап.)

Орган ходими ҳар бир фуқародан шубҳаланишга ҳаққи бор – хавфсизликни таъминлашнинг қоидаси шунақа. Ҳар бир фуқаро ҳам орган ходимларидан ва давлат масъулларидан истаганча шубҳаланишга, хатто “уюшган жиноий тўда аъзоси эмасмикин”, “минбардан туриб устимиздан издеваться қилмаяптими ўзи” деб гумонлашга ҳаққи бор – ноҳақликларнинг олди олиниши ва халқ мулки таланиб кетишининг олди олиш қоидаси шунақа. (Кўпинча шу гумон тўғри бўлиб ҳам чиқади!)

Азамат Андреев

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube