Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

1924 йилги миллий-ҳудудий чегараланиш ва советларнинг ўзбекларни яккалаб қўйишга интилиши

1924 йилги миллий-ҳудудий чегараланиш ва советларнинг ўзбекларни яккалаб қўйишга интилиши
15 Temmuz 2019 - 6:00 'да юкланди ва 705 марта ўқилди.

1923–24 йилларда ўтказилган маъмурий-ҳудудий чегараланишдан кўзланган бош мақсад – ўзбеклар давлатчилигига болта уриш, уларнинг минтақадаги маданий, сиёсий ҳукмронлигини йўқ қилиш эди. Аслида ўзбекларнинг таъсирини камайтиришга қаратилган тадбирлар Ўрта Осиё Чор Россияси томонидан босиб олиниши биланоқ бошланганди. 1870-80 йиллар мобайнида катта ҳудудни эгаллаган Қўқон хонлиги тугатилиб, унинг ҳудуди Россия империяси таркибига қўшиб олинди. Хива ва Бухоро хонликлари ярим мустамлака шаклида сақланиб қолган бўлса-да, уларга тегишли бўлган ҳудудларнинг катта қисми Чор Россияси таркибидаги Туркистон генерал-губернаторлиги таркибига ўтказилди.

Биринчи Жаҳон урушидан сўнг Чор Россияси ўрнида Совет давлати қарор топгач, Марказий Осиё ҳудудида қайтадан ҳудудий ўзгаришлар юз берди. 1918 йилда Туркистон генерал-губернаторлиги ўрнида Россия таркибида Туркистон Совет Мухтор Республикаси ташкил этилди. 1919 йилда Россия таркибида Қирғиз (Қозоқ) Совет Социалистик Мухтор Республикасини ташкил этилди. Ҳозирги Қозоғистоннинг ғарбини эгаллаган ушбу республика Марказий Осиёда советлар томонидан ташкил этилган энг биринчи миллий республика бўлди. 1920 йилда Қизил Армия қўшинларининг Хива хонлиги ҳудудига бостириб кириши натижасида хонлик тугатилиб, Хоразм Халқ Совет Республикаси тузилди. Шунингдек, 1920 йилда Бухоро амирлиги ўрнида Бухоро Халқ Совет Республикаси ҳам ташкил этилди.

Кўп ўтмай совет раҳбарияти Туркистон мухтор республикаси, Хоразм ва Бухоро республикаларини тарқатиб юбориб, уларнинг катта қисмини Қозоқ республикаси ва Туркман республикасига қўшиб бериш, шунингдек, уларнинг бир қисмида ҳар бир миллат учун алоҳида миллий республикалар – Ўзбекистон, Қирғизистон, Қорақалпоғистон ва Тожикистон ташкил этиш ҳақида эълон қилди. Советларнинг ҳар бир миллат учун алоҳида республика ва автономиялар ташкил этишдан кўзлаган мақсади қуйидагилардан иборат эди:

ўзбекларни яккалаб қўйиш;

ҳар бир этнос ўз тили ва маданиятини ривожлантириш учун ўз ҳудудига эга бўлиши ҳақидаги ўзига жалб этувчан таклифлар билан туркманлар, қозоқлар, қирғизлар, қорақалпоқлар ва тожикларни ўз томонига оғдириб олиш, уларни ўзбекларга қарши қайраш;

Ислом байроғи (панисломизм), ягона Туркистон (пантуркизм) ғоялари остида туб аҳолининг жипслашувига йўл қўймаслик;

совет тузумига қарши озодлик учун кураш ва босмачилик ҳаракати кенг ёйилишини бартараф этиш.

Эдвард Оллвортнинг фикрича, 1924 йилда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланишдан кўзланган бош мақсад, биринчи навбатда, ўзбекларнинг Ўрта Осиё халқларини бирлаштириш салоҳиятига барҳам беришдан иборат эди. Бунинг сабаби шундаки, юқорида қайд этилган халқларни бирлаштириш ғоялари бевосита ўзбеклар билан боғлиқ эди. Э. Оллворт бу ҳақда шундай дейди:

“Ўзбеклар маданий соҳада ҳам, сиёсий соҳада ҳам Марказий Осиёнинг жанубий қисмида юқори мавқега эга эди. Руслар учун ўзбеклар уч томонлама хавф солар эди. (1) Ўзбеклар Марказий Осиёнинг ўтроқ аҳоли яшайдиган минтақаларида кўпчиликни ташкил этарди ва бутун жанубий ҳудудларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этарди. (2) Агар ўзбеклар ўзлари яшайдиган ҳудудларда сиёсий фаолиятни давом эттираверсалар, улар минтақа ишларига бундан буён ҳам кучли таъсир кўрсатаверар эди. (3) Марказий Осиё халқларига нисбатан ўзбекларда бошқа этносларни ассимиляция қилиш имконияти катта эди. Бундай ассимиляция, пировардида, ўзбеклар яшайдиган ҳудудлар доирасини кенгайтирар ва ўзбекларнинг сон жиҳатидан салмоғини янада оширар эди.

Афтидан, бундай омиллар Россиянинг ва мустабид тузумнинг Марказий Осиёдаги миссиясига рахна солар эди. Шу сабабли ушбу масала 1917 йилнинг мартидан кейинги ўн йилликда, Ленин ва Сталин томонидан илгари сурилган Социал-демократик ишчи партиясининг мафкураси ва сиёсати янги совет ҳокимиятининг дастурига айланган кезда жуда долзарб масалага айланди. Москвадаги раҳбарлар ўзбекларнинг таъсири камайтирилса, Марказий Осиёни бошқариш осонроқ бўлишини ва барча этник гуруҳларни назорат қилиш имкониятлари кескин кўтарилишини яхши фаҳмлар эди. Шу сабабли аввал мавжуд бўлган учта субъектни тугатиб, Марказий Осиёни олтита маъмурий бирликка парчалаб ташлашни кўзловчи совет сиёсатида ўзбекларни яккалаб қўйиш бош мақсад қилиб белгилаб олинди”.

Биринчи миллий республика бўлмиш Қозоқ республикаси панисломизмга қарши қаратилган большевикларнинг илк лойиҳаларидан бири эди. “Туркистон ва Россия Империяси тақдири” асарининг муаллифи Даниель Брауэр русларнинг қозоқларга Чор Россияси давридаёқ хайрихоҳ бўлганлиги ҳақида шундай дейди: “Марказий Осиёда руслар икки хил муҳим маданий зонага дуч келди. Кўчманчи қозоқ ва қирғизлар катта ҳудудни эгаллаган бўлса, ўтроқ халқлар эса энг аҳоли зич минтақаларга жойлашган эди. Кауфман “қирғизлар” (ушбу термин одатда руслар томонидан кўчманчи халқларга нисбатан ишлатилган) “табиий ва ҳанузгача примитив принципларга асосланган ўзига хос турмуш тарзига” эгалигига ишончи комил эди. “Примитив турмуш тарзи” ёввойиликка яқин хусусиятни касб этиши мумкин эди, бироқ, унинг нуқтаи назаридан, бундай турмуш тарзи ўзида Ислом динидан ҳимоя қилувчи кучни мужассамлаштирарди. Унинг реал далил-исботларга эмас, балки батамом Ғарб ижтимоий назариясига асосланган қараши бундай қолоқ халқлар мураккаб динга эга эмаслигини англатар эди. “Кўчманчилар расман Ислом динига риоя қилади, аслида (улар) бу диндан ўзини четга олади ва муайян диний эътиқодга эга эмас”. У қандай тўхтамга келиши аниқ ва равшан кўриниб турган эди. Ислом дини дашт ҳудудларида (ҳозирги Қозоғистон ҳудудида) ҳукмронлик қилмаслиги керак. “Ушбу халқларнинг келажаги Россиянинг Туркистондаги Ислом динига нисбатан тутган сиёсатига боғлиқ”. У мустабид (колониал) сиёсат олиб бориш учун этник тафовутларни билиш зарурлигига амин эди. Амалий фаолият доирасида рус кузатувчилари қуйидаги хулосага келди: сартлар бу, энг аввало, уруғ-аймоқларга бўлинишдан воз кечган савдогарлар, ҳунармандлар ёки деҳқонлардир. Демак, Ғарб андозалари бўйича сартлар Туркистоннинг туб аҳолиси орасида энг юксак ижтимоий мавқени эгаллаган. Туркманлар, қозоқлар ва қирғизлар инсоният тараққиётининг қуйи поғонасида жойлашган кўчманчилардир. Кауфманнинг фикрича, агар кўчманчилар маъмурий-ҳудудий жиҳатдан сартларга яқин ҳудудга жойлаштирилса, улар фанатик, мунофиқ ва порахўр муллалар, ҳожилар, авлиёлар ҳамда дарвишларнинг “қурбонларига” айланади. Шу сабабли минтақа вилоятларидаги округлар ва туманларнинг маъмурий чегараларини тузиб чиқишда сартлар ҳамда қирғизларни (қозоқларни) ҳудудий жиҳатдан қатъий ажратиш бош мақсадга айланди. Кауфманнинг колониал бошқаруви (рус ҳокимияти учун адоватли бўлган) Ислом динини тийиб туриш ва туб халқларнинг ҳурматини қозониш имконини берадиган билимларга асосланган эди. Буни рўёбга чиқариш учун у биринчи қадамни ушбу ҳудуд ва унинг халқларининг ўзига хос ноёб жиҳатлари билан танишишдан бошлади. Сўнгра махсус институтлар тузилди ва Россия ҳукмронлигини ўрнатиш учун зарур бўлган сиёсат яратилди. Шундан кейин Туркистонни империянинг мустаҳкам ҳудудига айлантиришни бошлаш мумкин эди”. Қозоқ республикасини ташкил этишдан кўзланган бош мақсад – Ўрта Осиёдаги Туркистон ва Россиядаги Татаристон, Бошқирдистон, Қрим, Кавказ каби турк ўлкалари ўртасида тўсиқ бўладиган ҳудудни яратиш, Ислом байроғи остидаги ғояларнинг Туркистондан Россиянинг туркий мусулмон ўлкаларига тарқалишининг олдини олиш эди. Арне Хауген Қозоқ даштида руслар томонидан олиб борилган ўзгаришлар ҳақида шундай дейди: “Россия ҳукумати Марказий Осиёда цивилизаторлик миссиясини чекланган шаклда амалга оширди. Бир қанча рус мактаблари очилди ва, энг асосийси, маърифат йўлида газеталар чоп этиш йўлга қўйилди. Шунга қарамай, бу эҳтиёткорона ёндашув эди, чунки русларнинг кўз ўнгида Ислом дини даҳшатли фанатизмни қўзғатиши мумкин эди. Ислом дини аста-секин ўз аҳамиятини йўқотишига умид боғлаб, у назардан четда қолдирилди. Дин эътиборга олинмади ва яккалаб қўйилди ҳамда ҳар қандай ҳужум Ислом динига эмас, балки унинг ташкилий тузилмасига қаратилди. Чор ҳукумати юритган бундай сиёсат, энг аввало, Марказий Осиёнинг жанубига тааллуқлидир. Қозоқ даштларида вазият тубдан фарқ қилар эди. У ерда жанубдагига нисбатан руслар амалга оширган ўзгаришлар кучлироқ сезилар эди. Масалан, дунёвий таълим дастури Туркистонга нисбатан қозоқ даштларида анча кенгроқ жорий этилган эди. Бу тез орада интеллектуал камолотга етишишга ва қозоқ зиёлиларининг пайдо бўлишига олиб келди”.

Шунингдек Қозоқ республикасининг ташкил этилиши Ўрта Осиёдаги босмачилик ҳаракати Россиянинг Татаристон, Бошқирдистон, Кавказдаги туркий мусулмон ўлкаларга тарқалишининг олдини олар эди. Советларни миллий ҳудудий чегараланиш ўтказишга мажбурлаган сабаблар тўғридан-тўғри пантуркизм, панисломизм ҳамда босмачилик ҳаракати билан боғлиқ эди.

Арне Хоуген бу борада шундай дейди: “Ғарб нуқтаи назарига кўра, босмачилар чет эллик босқинчиларга, яъни русларга қарши миллий озодлик курашчиларидир. Боймирза Ҳайитнинг фикрича, босмачилик миллий озодлик курашчиларининг уюшган саъй-ҳаракатини ўзида мужассамлаштирган. У бунда Сталиннинг баёнотига асосланади. Сталин босмачилик ҳаракати Марказий Осиё республикаларини совет ҳокимиятидан ажратиб олишни мақсад қилган деб таъкидлаган эди. Эдвард Оллворт муайян даражада, гарчи кўтаринки руҳда бўлмаса-да, ушбу нуқтаи назарни қўллаб-қувватлайди. Иккала қарашларда ҳам босмачилик ҳаракати ва миллий-ҳудудий чегараланиш ўтказиш сиёсати ўртасида боғлиқлик мавжуд. Босмачилик ҳаракати ягона Туркистон ёки ягона Марказий Осиё учун курашни ўзида ифодалар эди, бу эса “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” ғояси нуқтаи назаридан ўта нозик масала саналар эди. Шубҳа йўқ, совет тузуми ва босмачилар ўртасида кечган ҳокимият учун кураш руслар ва мусулмонлар ўртасидаги кураш сифатида баҳоланар, советлар буни яхши фаҳмлар эди. 1928 йилда муҳожирликда яшаган рус олими – князь Лобанов-Ростовский миллий-ҳудудий чегараланиш большевиклар томонидан босмачилар қўзғолонига қарши кўрилган чора бўлганлигини эътироф этганди”. Қуйида Ғарб тадқиқотчилари асарларидан олинган парчалар тақдим этилади. Уларда миллий-ҳудудий чегараланиш ўтказишнинг барча юқорида қайд этилган сабабларини исботловчи далил-исботлар келтирилади.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube