Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Шармандалик

Шармандалик
15 Temmuz 2019 - 11:25 'да юкланди ва 1138 марта ўқилди.

Ш А Р М А Н Д А Л И К

Куни кеча 22 давлат БМТнинг инсон ҳуқуқлари Кенгашига мурожаат йўллаб, Хитой ҳукуматининг Шинжон автоном ўлкаси (Уйғуристон)да мусулмонларга нисбатан олиб бораётган қатағон сиёсати ва амалларига нисбатан норозилик билдиришди. Бу қатағонлар даҳшатли тус олиб кетаётган бир пайтда, бирваракайига 22 давлат норозилик эълон қилиши одамга далда берар экан. Ажаб эмас, норозилик билдирадиганлар сони кўпайса, деган умид пайдо бўлди менда. Айни пайтда, қайси давлатлар имзо қўйишди экан, деган савол безовта қилаверди. Бир кун ўтиб, ФБ саҳифасида ўша 22 имзонинг нусхаси берилди. Қисқагина изоҳда “ҳаммаси ғарб давлатлари” деб ёзиб қўйилган. Юрагим “шиғғ” этди, изоҳга ишонмай, имзолар остидаги ёзувларни ўқиб чиқдим. Ҳақиқатда ҳам, ҳаммаси ғайридин давлатлар. Жафокашларимиздан учта Болтиқбўйи давлати бор, ўшаларга ҳам тасанно! Биронта Ислом давлати ёки аҳолисининг аксари мусулмон бўлган Республика йўқ!

ШАРМАНДАЛИК! ШАРМАНДАЛИК! ШАРМАНДАЛИК!

Қурони карим бизнинг тилда нозил бўлган, биз пайғамбар Муҳаммад мустафо (с.а.в.)нинг авлодимиз, ворисларимиз, дея ғурурланадиган “Ислом устунлари”, бутун дунё тавоф этадиган Каъбатуллоҳ “эга”лари қаёқда қолди? Ҳар йили диний маросимлар ўтказиб, ўз баданига сим занжирлар билан уриб, қон чиқарган ҳолда, Аллоҳни зикр қиладиган мусулмонлар ва уларнинг “Ислом давлат”лари нега пусиб қолди? Тўда-тўда бўлиб, ҳушидан кетиб қолгунча зикр тушадиган мусулмону мўминлар қай гўрга ғойиб бўлишди? Ўзимизнинг уламолар ва амалдорлардан гина йўқ. Улар шундоғам, Хитой ҳукуматининг ишларини бошқача шаклда ва кичикроқ кўламда такрорлаб келаяптилар.

Эй, имон келтирганлар! Шунчалик қўрқоқмисизлар ёки нафс бандаси бўлиб қолдингларми? Ёки, Уйғуристондаги мусулмонлардан аламингиз бормиди-ки, “Бадтар бўл!” деб, индамаётган бўлсангиз? Бутун дунё мусулмонлари, Татаристондаги кичик гуруҳларни ҳисобга олмаганда, ёппасига оғзига талқон солиб ўтирган бўлса-я!

Оғзида талқони йўқ, садоси чиқиб турибди. Ҳитой ҳукумати раҳбари ёки ваколатли амалдори блан учрашганда: “Уйғурлар масаласи Хитойнинг ички ишлари”- дея, Аллоҳнинг амридан юз ўгираяптилар, ўз диндошларига нисбатан очиқдан-очиқ сотқинлик қилаяптилар ва бу билан Хитой ҳукуматининг “иштаҳаси”ни очиб юбораяптилар. Аллоҳнинг амрларига бўйсуниб, Хитой ҳукуматига нисбатан сиёсий ва иқтисодий босимлар ўтказилса нима бўларди? Хитой билан савдо-сотиқ вақтинчалик тўхтайди, холос. (Халқаро иқтисодий муносабатларда кенг оммага маълум бўлмаган масалалар мавжуд бўлиши мумкин, лекин, барибир, геноцидга қарши кураш муҳимроқ). Хомашё сотаётган давлат камроқ талафот кўради, чунки қазиб олинаётган бойликни ўз халқига сотиб, камроқ бўлса ҳам, даромад олаверарди. Лекин Хитой ҳукуматининг, бошқа мамлакатлардан келадиган хомашёга асосланиб ишлайдиган корхоналари тўхтаб қолса, Хитой иқтисоди хонавайрон бўлиши мумкин. Шу сабабдан “партнёр” давлатларнинг норозилигини эътиборга олишга мажбур бўлар, кейин, мусулмонларни тинч қўяр эди.

Хитойдаги мусулмонларнинг аҳволига бефарқлик блан қараш Аллоҳнинг амрларига зид ишдир. “Ҳужурот” сурасининг 10-оятида: “Албатта, мўминлар (динда) ўзаро биродардирлар”- дейилган (Бу ўринда ва кейинда ҳам, таржималар шайх Абдулазиз Мансурдан).

“Тавба” сурасининг 38, 39-оятларини эслайлик: “38. Эй, имон келтирганлар! Сизга не бўлди-ки, Аллоҳ йўлида (ёвга қарши) қўзғалингиз, дейилса, ерга оғирлигингизни соласиз (чиқмай ўтирасиз)?! Охиратдан (кечиб) дунё ҳаётига рози бўласизми? Охиратга нисбатан дунё ҳаётининг матоҳи (лаззати жуда) оздир!

39. Агар қўзғалмасангиз, (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблаб, ўрнингизга сиздан бошқа қавмни келтирур. Сизлар (эса) Унга бирор нарсада зарар етказа олмайсиз. Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир.

Аллоҳ, ўрнингизга бошқа қавмни келтириб қўйишга қодирмиз, деяпти. Кимлар экан, “бошқа қавм”? Буни, ҳозир, ўқиган ҳам, ўқимаган ҳам, имонли ҳам, имонсиз ҳам кўриб, билиб турибди! Шунга қарамай, мамлакатнинг каттасидан тортиб кичигигача, ҳар биримиз ўз нафсимиздан келиб чиқиб, ўйлаяпмиз, амал қилаяпмиз, “халқ манфаати”, “жамият манфаати” деган тушунчаларни умуман унутиб юбордик. Ваҳоланки, шўролар даврида бу тушунчаларнинг математик ифодасини топиш бўйича илмий изланишлар бажарилар эди.

Ислом давлатлари, аҳолисининг аксари мусулмон бўлган давлатлар Хитойдаги мусулмон биродарларига ёрдам қўлини узатмаётгани Аллоҳни ғазаблантириши аниқ, чунки ўзини мўмин ҳисоблаган бандалар Аллоҳнинг буюрганларини бажармаяптилар.

“Тавба”сурасининг 41-ояти: “Енгил ва оғир ҳолатда (ҳам ёвга қарши) қўзғалингиз ва Аллоҳ йўлида молларингиз ва жонларингиз билан жиҳод қилингиз! Агар билсангиз, ана шу (иш)ингиз сизлар учун яхшидир”. Жиҳод деганда, фақат уруш – муҳорабани тушуниш тўғри бўлмайди, сиёсий ва иқтисодий босим ўтказиш ҳам жиҳодга киради. Бундай тадбирлар моддий талафотларни келтириб чиқаришини Аллоҳ олдиндан айтиб, огоҳлантириб қўйяпти. Булар – Хитой ҳукуматига босимлар ўтказилса, келиб чиқадиган моддий зарарлардир.

“Муҳаммад” сурасининг 7-ояти: “Эй, имон келтирганлар! Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангиз (диннинг ривожи учун ҳаракат қилсангиз), У ҳам сизларга ёрдам берур ва қадамларингизни собит (барқарор) қилур.

“Саф” сурасидан иккита оят: “10. Эй, имон келтирганлар! Сизларни аламли азобдан қутқарадиган бир “тижорат”га далолат қилайинми? 11. (Ўша “тижорат” шуки) Аллоҳ ва унинг пайғамбарига имон келтирурсиз ва Аллоҳ йўлида молларингиз ва жонларингиз билан жиҳод қилурсиз. Мана шу, агар билсангиз, ўзларингиз учувн яхши (иш)дир.”

Хитой ҳукуматига нисбатан норозилик мурожаатномаси битилгандан икки кун ўтиб, яъни бугун, 13 июлда, Россия бошчилигида 40 га яқин давлат БМТнинг ўша Кенгашига Хитойнинг қатағон сиёсати ва амалиётини қўллаб-қувватлайдиган мурожаат йўллашди. Бу ғаламислик Путиндан чиққан бўлса керак-ки, рўйхатда биринчи ўрин эгаллаган. Бутун дунё жарлик ёқасига келиб қолди, шекилли? Дунё иккига (бетарафларни ҳисобга олсак, учтага) бўлинди. Шинжон автоном ўлкаси баҳонасида, Хитой бошчилигида, Путиннинг раҳнамолигида, Исломга нисбатан ҳаёт-мамот жанги бошланади, шекилли? Аллоҳ бу муаммони шундайлигича ташлаб қўймайди! Ғазабини худосизлардан кўра, кўпроқ, ўзини мусулмон, мўмин ҳисоблайдиганларга қаратади, менимча. Бу тахминим нотўғри бўлиб чиқишини Ўзидан сўраб қоламан.

Қудрат Дўстмуҳаммад, 2019 й., 13 июл

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube