Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўғрини қароқчи уряпти

Ўғрини қароқчи уряпти
17 Temmuz 2019 - 11:09 'да юкланди ва 902 марта ўқилди.

Тушликдан кейин велосипедни олиб марказдаги Фарғона кўчасидан Қалайнав ҚФЙ яқинигача бориб келдим. Қози Аҳрор МФЙда бир муддат одамлар билан суҳбатлашдим.

Мошинада ғиштни тўкишиб, “2000 та ғишт олдим деб қўл қўйиб беринг” дейишяптийкан. Кейин ғиштни санаб кўришса, 1100 та, 1130 та, 1240 та, энг кўпи 1410 та чиқди.

– Ғиштни мошинасида олиб келиб тўкяпти, биз санаб олганимиз йўқ. Кейин бир жойга тахлайлик буни деб терганимизда санадик, кам чиқяпти. 5000 та дегани билан 3000 та ғишт бериларкан-да, – дейишди.

Бир отахон гап бошлаб қолди:
– Эй, писари Хўжа, бориб уларга айтгин, уй қуришда пойдевордан бошлашади. 2 тонна семунт дебсан, семунт йўқ, озгина ғишт ташлаб кетди. Ман ҳозир бу ғиштларни нима қилай? Аввал семунт бермайдими, биз қурилишни бошламаймизми? Шуни бориб катталаринга айт. Тушундинг-а?!

– Ёзганларизни ўқиймиз, ака. Гап йўқ, лекин бизни алдаманглар. Зам ҳоким билан чиқволиб 5 мингта дедиларинг, хоп 2 мингта деб ярми йўқ. Қарийб ярмини оладиган бўлсалаларинг, 5 мингта эмас, 3 мингта десаларинг бўлмайдими? Сизларга барибир ҳеч нима демасак. Алдаш шартмиди? Қанақадир қоғозга қўл қўйдиряпсизлар, эртага буниям ҳисоб-китоби борми дейманда? – деди яна бир йигит.

– У ерда 5-10 киши ғишт юклаяпти, кимдир санамаётгандирда, “на глаз” 2000 та бўлди деб тургандир. Бир киши юкласа-ку ҳисобини биларди, кўпчилик юклагани учун ҳисобда адашгандир?.. – ҳижолат бўла бошладим.

– Эй ука, сиз уларни тарафини олманг. Улар ҳам сизни айнитиб қўйибди. Атрофдаги ғишт заводлардан мажбурлаб бепулга олиб келибди. Буни эшитиб кўнглимиз тортгани йўқ. Ўғрилик молни эҳсони бўладими? – деди бошқа бир оқсоқол…

– Вилоят ҳокими буйруқни берган, кейин бечора тадбиркорлар ғишт беришга мажбур бўлган, ишимиз тўхтаб қолмасин деб. Энди шундан ҳам уриб қўлишадиган бўлса, ўша тадбиркорлар давлатга эҳсон қилиб қўёврмайдими? Катталар халқни номини сотиб ғиштли бўлиб қоляптими ё? – гапга аралашди бир аёл.

– Ҳоким иссиқ кунда ҳар бир камазнинг тепасида турмайди-ку нечта солдинг деб. Давлатниям тушунинглар ахир.

– Тўғри ҳоким бу иссиқда турмайди. Шунақа пайтда ҳар бир маҳалла раисига хабар берилса, хонадон вакиллари боради. Ёрдамлашади. Санаб солади. Фалон маҳалла, фалон кўчадан шунча одам ғишт юклашга деса, бепулга бориб ишлардик. Ҳозир тирикчилик бир аҳволда бўлса, бозор йўқ, уй йўқ, бирон жойда ўқиган бўлсакки, сизга ўхшаб давлатни ишига бориб келиб ойлик олсак.

– Бирон жойда ишламайман, бу ишимгаям биров менга пул бермайди. Менгаям сизлардақа одамлар хабар беришди, ростмикин деб чиқдим.

– Ҳа, рост. Хуллас, гапни эшит ука, семунт йўқ. Семунт учун 17 та қоп бервордим. Бу оёқни қара, ука, совуқдан шунақа аҳвол, Россиядан шу дард билан келдим. Кеча берворганман, семунтни берса, фундамент қуяман деб. Ана қара, олдингисини майдалаб тайёрлаб қўйибман. Сан борасан, биринчи семунт беринглар, кейин ғишт беринглар. Ўзи 5 мингта ғиштларинг ҳам кам, лекин шуниям тўлиқ бермаяпсизлар экан, дейсан. Тушундинг-а. Бўлди, иссиқда буниям бошини қотирмайлик. Ҳамма уйига.

…………………………………..

Йўлни нариги бетидаги дренаждан тўйиб сув ичиб, бошимниям сувга пишиб олиб, велосипедимга миндим. Алам қиларкан. Уларни ҳаққини мен еб қўйгандек, ҳаммаси менга ташланади. Бор шунақа дегин деб ҳайрлашса, баттар алам қиларкан. Худди мен амалдорлар билан ош-қатиқдек…

Уларга бориб нима қилдим? Мана шу ердан ўқиб олишар…

Баҳодирхон Элибоев

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube