Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Собиқ божхона раҳбари: Миллион-миллион долларни четга чиқарганлар ҳозир ҳам тирик

Собиқ божхона раҳбари: Миллион-миллион долларни четга чиқарганлар ҳозир ҳам тирик
17 Temmuz 2019 - 19:00 'да юкланди ва 792 марта ўқилди.

Мустақил Ўзбекистоннинг божхона қўмитаси илк раиси, истеъфодаги генерал-майор Ўрайимжон Абдураҳмоновнинг айтишича, Ўзбекистоннинг миллион-миллион долларга баҳоланадиган бойликлари мамлакатдан ташқарига олиб чиқиб кетилишига сабабчи бўлган инсонлар ҳозир ҳам тирик.

Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги – ЎзА Ўрайимжон Абдураҳмонов билан суҳбатни эълон қилган.

“Гурунг” дастури меҳмони истеъфодаги генерал-майор Абдураҳмонов Ватан бойликларини четга олиб чиққан, ўша пайтларда раҳбарлик лавозимларини эгаллаган шахслар ўша жиноятлари учун жавобгарликка тортилган-тортилмаганини очиқламаган.

“… биласизми, ўша шов-шувга сабаб бўлган ҳолатлар – давлатнинг у ёки бу лавозимларида ишлаган шахсларнинг яқин кўмаклари воситасида содир қилинган. Миллион-миллион доллар турадиган товар-моддий бойликларни четга чиқариб юбориш ҳолатлари дейсизми, уларга ҳомийлик қилишми, шуларнинг ҳаммасида биздаги айрим раҳбарларнинг қўли бор эди. Ўзлари бош-қош бўлиб турган. Мисолларни, рақамларни келтиришим мумкин. Лекин уларнинг фамилияси, исмини айтгим йўқ. Сабаб – уларнинг кўпи ҳозир ҳам умргузаронлик қилмоқда. Бола-чақалари, невара-эваралари бор, зурриётлари олдида уларни шарманда қилгим йўқ”, деб айтган Ўрайимжон Абдураҳмонов.

“Ўшанда Республика миқёсида мен эгаллаган мавқе, лавозим – улар эгаллаган лавозимдан пастроқ бўлган. Айрим масалалар бўйича у ноинсоф, азалдан бойлик нелигини кўрмаган “манқурт”ларга кучим етмаган…”, деган истеъфодаги генерал-майор.

СССР парчаланиши арафасида ва 1990-йиллар бошларида дўконлар пештахталари бўшаб қолганини кўпчилик яхши хотирлайди.

Мамлакатлар мустақилликка эришганидан кейин ўзаро тўловлар муаммоси юзага чиққан, Ўзбекистон раҳбарияти Ўзбек пахтасини мисол учун Россияда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларига айирбошлаш – бартер операцияларини маъқуллаган.

Ўрайимжон Абдураҳмонов Ўзбекистондан бартер бўйича товар олиб чиқилиб, ўрнига ҳеч нарса олиб келинмаганини айтган.

“… фақат ўғринча пахталар эмас, ундан даҳшатлироқ воқеалар ҳам бор эди. Дейлик, бартер (яъни маҳсулот айирбошлаш – таҳр.) операциялари бўйича. 1992 йил ҳолати бўйича ўрганганимизда, Ўзбекистондаги ташкилотлар 1 миллиард 900 миллион рубль зарар кўрган. Яъни шунча пуллик маҳсулот биздан чиқариб юборилган, лекин ўрнига ҳеч нарса олиб кирилмаган.

Асосан жуда катта пулимиз Россияда қолиб кетган. Пахтанинг ўрнига – ароқ, сигарет кириб келган. Тасаввур қилаяпсизми, Ўзбекистоннинг стратегик хомашёси ўрнига бу. Рангли металлар олиб чиқилган…”, деб айтган жаноб Абдураҳмонов.

У Ўзбекистон олтин ва кумушлари эритилиб, симга айлантирилиб, четга кабель деб расмийлаштирилиб олиб чиқилгани аниқланганини айтган.

“UMI” деган яна бир қўшма корхона бор эди. Уям ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтган. Унинг (Ўзбекистондан экспорт қилаётган) кабеллари таркибида (тоннасига) 5 граммгача тилла, 80 граммга қадар кумуш аниқланди. Аслида кабель таркибида бир грамм ҳам тилла бўлмаслиги, адашмасам, 25-30 гр кумуш бўлиши мумкин, холос. Биз буни аниқлаб, экспертиза қилганимизда, ўта кўп миқдорда (ноқонуний) тилла ва кумуш чиққан.

Айнан мана шу корхона 8 та контракт бўйича давлатга уч-уч ярим миллион доллар миқдорида зарар келтирган. Бу ҳалиям бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра…”, деган истеъфодаги генерал-майор Ўрайимжон Абдураҳмонов.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube