Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Депутат Мирзиёевни уйғурлар борасида Хитойга ён бермасликка чақирди

Депутат Мирзиёевни уйғурлар борасида Хитойга ён бермасликка чақирди
17 Temmuz 2019 - 21:50 'да юкланди ва 644 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Ўзбекистонлик депутат Президент Шавкат Мирзиёевдан Хитойдаги уйғурларга маънавий дастак беришни сўраган.

Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати Қобул Дўсов Фэйсбук саҳифасида эълон қилган мурожаатида “Бизнинг ризқимизни Хитой эмас, Аллоҳ беради” деб ёзган.

У Хитойнинг “зулм исканжасидаги мусулмон уйғурлар ўзбекларнинг бир парчаси” эканини эслатган.

Дўсов Президент Мирзиёевни “жим турган мусулмон давлатлари ичида ташаббусни қўлга олишга” чақирган.

Аввалроқ Рейтер агентлиги мусулмон давлатлари Хитойнинг уйғурлар борасидаги сиёсатини қўллаб-қувватлагани ҳақида хабар қилганди.

Ўтган ҳафта БМТ Инсон Ҳуқуқлари Кенгашидаги 22 давлат элчилари Хитойнинг Шинжондаги уйғур озчилигига нисбатан сиёсатини қоралаган.

Уларнинг орасида биронта ҳам мусулмон давлати йўқлиги эътиборни тортган.

Қобул Дўсов бундан аввал Фэйсбукда ўзининг хотин-қизлар мавзусидаги зиддиятли чиқиши ортидан танқидга тутилганди.

Унинг “Қачонки сиёсатда аёллар билан болалар ҳукм юргизадиган пайт келса, билинг, мамлакат тез орада пароканда бўлади” деган пости Танзила Норбоеванинг Сенат раислигига сайланиши манзарасида Фэйсбукда мунозараларга сабаб бўлган.

Депутатнинг ўзи постнинг Норбоевга алоқаси йўқлиги, у бир иқтибос эканини айтган.

У мансуб бўлган Миллий Тикланиш партияси “ушбу фикрлар партиянинг мақсад ва ғояларига тамоман зид” эканини айтиб чиққан.

Депутатнинг уйғурлар борасидаги мурожаати ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган, аммо биронта депутат ёки расмий фикр билдирмаган.

Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатлари Хитойнинг уйғурлар борасидаги сиёсатини дастаклаб келади.

Аввалроқ бир гуруҳ ўзбек зиёлилари Мирзиёевдан Хитойнинг қамоқ-лагерларидаги ўзбекларни ҳимоя қилишни сўрашган.

Қўшни Қозоғистон бир қатор қозоқларнинг Хитой жамлоғидан озод қилинишига эришганди.

Ўзбекистон БМТ ва дунёнинг кўпгина давлатлари томонидан қораланган Хитой қамоқ-лагерлари юзасидан ҳеч қандай баёнот бермаган.

Би-би-си Дўсов билан боғланиб, уйғурлар масаласида Президентга мурожаат қилишга туни нима ундаганини сўради.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube