Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Лой жанги” қандай бўлган эди?

“Лой жанги” қандай бўлган эди?
19 Temmuz 2019 - 10:37 'да юкланди ва 494 марта ўқилди.

 “ЛОЙ ЖАНГИ” ҚАНДАЙ БЎЛГАН ЭДИ?

Урушлар инсоният тарихининг бир қисми экан, ҳар замонда ҳам ҳарбий куч ва қудрат давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигида муҳим роль ўйнашда давом этаверади. У ўз даврининг вакили сифатида замона зўрники эканлигини яхши билган. Зеро, ҳамма даврларда ҳам ҳарбий қудрат сиёсий мавқени эгаллаб келгани айни ҳақиқатдир. Амир Темур кучлиларнинг сўзи ўткир бўлган ўша замонларда ҳам давлат хавфсизлиги ва барқарорлиги сақлаш  учун ҳарбий ва мудофаа соҳасига катта эътибор қаратган. Амир Темур тушунчасига кўра, халқнинг бой бўлиши хазинанинг доимо тўлишига сабаб бўлади, хазинанинг бойлиги аскарларнинг таъминотига ва доимий жанговар ҳолатни сақланишига таъсир кўрсатади, бу эса давлат сарҳадлари ва тинчлик-хотиржамликнинг сақланишидаги муҳим асослардандир. Шундай экан, у мудофаа масалаларини иқтисодни кучайтириш ва халқ даромадини ошириш йўли билан ҳал қилиш йўлидан боради.

Биз унинг фаолиятини кузатар эканмиз, душманларни йўқ қилишга зимдан бел боғлагани ва мана шу мақсадига етиши учун ақл ва тадбирлар билан босқичма-босқич ватан озодлиги учун курашганини англаб етамиз.

Амир Темурнинг сиёсат саҳнига келиши арафасида мўғулларнинг зулми ва юришлари кучайиб кетганди. Бунга сабаб, мўғулларнинг ичида тарқоқликнинг кучайиши ва Мўғулистон хонига бўйсунмай қўйиши бўлса, иккинчи тарафдан Мовароуннаҳр ҳам ўша пайтда майда ҳокимликларга бўлиниб кетган, мамлакат ўзаро гурушлар гирдобида қолган эди. Мўғуллар ва уларнинг жойлардаги маҳаллий бошлиқлари ўртасида ҳам кўплаб жанглар бўлиб ўтгани тарихдан маълум.

1364-1365 йилларда мўғулларнинг Ўрта Осиёга юриши ҳақида миш-мишлар кучайиб кетади. Амир Темур ўз мамлакатини босқинчилардан тозалаш ва уларнинг юришлирани даъф қилиш мақсчадида бу ҳақда ўз қайиноғаси Амир Ҳусайнга хабар беради.

Бу хабарни эшитган Амир Ҳусайн мўғулларга қарши лашкар тўплаб, Саммарқандга келади. Амир Темур ҳам бу пайтда мўғулларга қарши лашкар тўплаб қўйганди. Амир Ҳусайн буйруғига кўра, Пўлатбуғо, Зиндаҳашм, Малик Баҳодир ва бошқа амирлар Амир Темур қўшини билан Ақар мавзеида  бирлашади. Бир неча кун отларга дам бериб, Сирдарёдан ўтишади ва душман лашкари қаршисига лашкаргоҳ қуриб улар билан жангга ҳозирлик кўрадилар.

Мана шу ерга Амир Ҳусайн ҳам ўзининг катта лашкари билан етиб келади.

Мўғул лашкари Илёсхўжанинг кўргуликлари учун интиқом олишга қасд қилган бўлиб, бу ерда катта уруш қилишга бел боғлаганди.

Амир Ҳусайн вазиятларга кўра иш кўриш қобилиятига эга бўлмаган калтабин ва ҳиссиётларга берилувчан ҳоким эди. У барча амирларига нисбатан ғазабнок бўлиб, энг оғир дамларида жонини хавга қўйиб, жонларини фидо қилишга шай бўлган амир-қўмондонларининг хизматларини унутиб юборганди.  Шу ички низолар кучли бўлган даврда Мовароуннаҳр ватанпарвар лашкарига мўғулларнинг иш кўрган қўмондонлари билан жанг қилишига тўғри келган. Бу ҳам уларнинг бошида кучли қўмондоннинг йўқлиги, ҳали Амир Темурга бундай имконнинг берилмагани сабабидан эди. Ана шундай уқувсиз лидер Амир Ҳусайн бошчилигидаги қалтис вазиятда Амир Темурнинг мўғулларга қарши жанг қилишга тўғри келганди.  Лой жангги 1365 йил май ойида бўлиб ўтгани барчага маълум.

Рамазон ойининг биринчи куни Бодом суви бўйида ҳар икки томон жангга ҳозирланиб ва жанговар сафга тизилиб, муқобил ҳолатни эгаллашади.

Амир Ҳусайн Баронғор ғулида турди ва қанбулида Тиланчи Арлот жой олди. Ҳировулда Ўлжойту ва Баҳромни қўйди. Амир Ҳусайн Пўлодбуғо, Фарҳод ва  Малик Баҳодирни қулга номзод қилди.

ташкил этишган.

Жавонғор – Амир Темур турди. У ўз қанбулига Амир Сорибуғони номзод қилди. Амир Жоку, амир Ҳожи Сайфуддин, амир Муайяд ва Амир Аббосларни ҳировул тарзида жавонғон чеккасига жўнатди.  Шундай қилиб, жанговар сафлар олти ғулда мустаҳкамланди.

Жанг куни тўсатдан шамол кўтарилиб, осмонни қора булутлар қоплаган ва мисли кўрилмаган даражада сел қуйишни бошлаган. Амир Темур қўшини жангга киришган. Оз фурсатда аскарларнинг камон чўзмаси ва ўқларнинг пати ивиб қолган. Қўшин бутунлай шалаббо бўлган. Маркаб (от, туя, миниладиган ҳайвон)ларнинг юришга ҳоли қолмаган, улар тиззасигача лойга ботиб қолганди.

Муниддин Натанзий “Аксига олиб бу ер шунақа эдики, андак ёғингарчиликдан кейин қутурган фил ҳам ундан ўтолмасди” деб ўша куни ёққан кучли ёмғирни “Нуҳ тўфони”га ўхшатган.

Мўғул аскарлари капанак (намат чопон) ва ёмғирпўш кийиб панада жанг бошланишини кутиб ўтирган. Сел авжига чиққанда ногоҳон улар бирвакайига ёмғирпўш ва капанакларини ечиб ташлаб Мовароуннаҳр лашкарига қарши жангга кирган.

Амир Ҳусайн сон жиҳатдан мўғул лашкаридан устун эди. Бу жангда ғалаба қилишга имкон етарли эди.

Амир Темур биринчи ҳамлада душманнинг ўнг қанотини мағлуб этиб, Баронғор ўзаги Шанкум нўён лашкарини олдига солиб қувди. Мўғуллар жавонғори қўмондони Даланжиқа Ширам ва Ҳожим қўмондон амир Ҳусайн қанбулини жойидан қўзғатишди.

Шер Баҳром амир Ҳусайн ғулида бир соатга яқин мардона жанг кўрсатди. Аммо Шамсиддин мўғул ўзини маҳкам тутиб, ҳали жангга киришмаган эди. Жангда Амир Темур ўн етти жанговар қўшун билан Амир Сайфуддин мўғул устига ташланиб, бир ҳамла билан уни жойидан суриб чиқарди. Амир Ҳусайн Амир Темурнинг шиддатини кўриб, ўзининг қочиб кетган аскарларини тўплашга киришди. Мўғулларнинг қўмондони Ҳожим баронғорнинг аксар қисмини тор-мор этиб, мағлубларнингн орқасидан қувди ва қайтиб келгач, Тобон Баҳодир ва Малик баҳодирни амир Ҳусайн олдига юбориб, улар воситасида ушбу фикрларни унга етказди: “Агар маъқул бўлса ҳаялламасдан иттифоқликда ҳамла қилмоқ лозим, токим душман батамом даъф қилингай”.

Амир Ҳусайн Амир Темурнинг фикрига қулоқ солмади ва қаҳрланиб бор ғазабини уларга сочди  ва “Менинг тадбиркорлигим ва сардорлигим Амир Темурникидан каммидики, унинг насиҳатига кўра иш қилсам! Ҳоҳ ғолиб, ҳоҳ мағлуб бўлсангиз ҳам сизнинг барчангизни битта қўймай ўлдирурман”, деб баҳодирларни уриб калтаклади. У бунга қасам ичди.  Ҳар иккала баҳодир ноумид бўлиб Амир Темур олдига қайтиб, унинг отининг жиловидан олиб, душманга қарши ҳамла қилишга қўймадилар.  Қаттиқ илтимос ва ёлворишлар билан Амир Темурни жанг майдонидан қайтаришди.

Ўша куни икки лашкар жанггоҳни бутунлай тарк этгач, тунни баъзилар от устида ўтказишди, баъзилар эса қаттиқ лойгарчилик туфайли, қаерга етиб бора олган бўлса ўша ерда қолди.

Амир Ҳусайн Амир Темурни чақириб келиш учун униинг олдига бир неча марта одам юборса ҳам Амир Темур унинг олдига келмади. Унинг  ғурури, иззат-нафси топталганди. У Ҳусайн одамларига : “Қўшин етакчилари ва хос баҳодирлар жонбозлик кўрсатиб, қиличбозликка жидду-жаҳд қилмоқдалар. Сен эса бунинг эвазига ҳеч бир асоссиз ранжитмоқдасан. Илтифот билан кўнгилларини олиш ўрнига, ҳар бирига минг озор етказмоқдасанки, бугун сенинг ушбу қилиғинг туфайли шунчалик обод бир мамлакат бегона душманга ем бўлиш арафасидадир. Хайрихоҳлар сўзига эса сен қулоқ солмайсан”.

Амир Темур бу вазиятда обод мамлакатнинг мўғулларга ем бўлиш хавфи пайдо бўлганидан қаттиқ ташвишланган ва мана шу ватан фарзанди сифатида эл-улусни муҳофаза қилиш шартлигини яхши тушунган.

Иккинчи кун тонгда яна қарама-қарши кучлар сафга тизилишди. Энди Мовароуннаҳр аскарлари иштиёқсизлик билан жангга киргандилар. Бугун ҳам мўғуллар қўмондони амир Шамс ўз жойида мустаҳкам турди ва муваффқаиятларга эришиб, зарба еган лашкарнинг барқарорлигини сақлаб турди. Узоқ мудофаадан кейин Мовароуннаҳр лашкарлари жангни бой бердилар.

Мовароуннаҳр лашкарлари бу жангдан кейин жанггоҳни тарк этишди. Уларнинг бир қисми Самарқандга, бир қисми Балхга кетди.

Жангдан кейин Амир Ҳусайн “Ортиқ бардош беришга мажол қолмади. Хотин-бола чақаларни Жайҳун сувидан нарига ўтказмоқ лозим. Токим, боякбор бу мамлакатни тарк этайлик ва ўз жонимизни қутқариш чорасини кўрайлик”деб айтган.

Амир Темурга бу мағлубият қаттиқ таъсир қилди ва бир хато туфайли енгилиш томон бурилган бу жангни бир умр эсида сақлаб қолди. У доимо ҳар бир вазифани ўз вақтида шиддат билан бажариш лозимлиги ҳақидаги қатьий фикрларга ўша пайтларда келган бўлса ажаб эмас. Амир Ҳусайннинг қочиш ҳақидаги фикрига Амир Темур қуйидагича жавоб берган: “Номуссиз ҳаётнинг қадри йўқдир ва пушаймон билан зое кетган умрни қайтариб бўлмайди. Агар рухсат берсанг мен Самарқандда қоламан ва лашкарларни тўплаб, яна бир бор мўғул билан жангу жадал қиламан”.

Амир Темур албатта мўғуллар билан жанг қилиш ва уларни Мовароуннаҳр тупроғидан батамом сиқиб чиқаришни ўз олдига қўйган ва бу мақсадларига эришиш учун у катта тайёргарликни бошлаб юборганди.

Шоҳиста Ўлжаева,
тарих фанлари доктори

Манба: tho-askar.uz

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube