Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Алихонтўра Соғуний

Алихонтўра Соғуний
19 Temmuz 2019 - 10:50 'да юкланди ва 491 марта ўқилди.

“Мозийға қараб иш курмоғлиқ хайрлиқдир”

АЛИХОНТЎРА СОҒУНИЙ

Алихонтўра Соғуний жамоат ва дин арбоби,адиб, илк ўзбек маршали ва шунингдек, саратон, бепуштликни даволаган қўли енгил табиб сифатида танилган.

Совет Ўзбекистонида илк бор пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом тарихини ёзган адибдир.

Хаёти:

Халқ орасида Алихонтўра Соғуний номи билан танилган алломанинг асл исми – Алихонтўра Шокирхўжа ўғлидир. Соғуний у кишининг она ватани Баласоғун шаҳрига булган хурмат ва эъхтироми сифатида олган тахаллусидир. У киши 1885 йилнинг март ойида Туркистон ўлкасини Баласоғун шаҳрида ( хозирги Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳри) ўзбек хонадонида туғилган.

“Унинг отаси Шокирхон Тўра асли андижонлик бўлиб, унинг насл-насаби олийнасаб диний арбобларга бориб тақалар эди. Отаси Шокирхон тўра болалигидан зеҳнли ва иқтидорли бўлган Алихонтўрани акаси Олимхон билан бирга диний таълим-тарбиясини такомиллаштириш мақсадида Маккага ўқишга олиб боради. Ўша жойда ёш Алихонтўра илоҳиёт илмлари – тафсир, ҳадис, фиқҳ ҳамда мантиқни, араб ва форс тилларини чуқур ўрганади”.

Манбаларда келтирилишича, Соғуний 1905-1915 йиллар оралиғида Макка ва кейинчалик Жидда шаҳрида таҳсил олган ҳамда нафақат ислом илми, балки Шарқ табобатини ҳам чуқур ўрганган.

Кейин эса Ўзбекистонга қайтиб, илм олишни Бухорода давом эттирган. Унинг Бухоро мадрасасида ислом илмидан дарс бергани, маҳаллий масжидда имом-хатиблик қилгани ва шу давр оралиғида аста-секин сиёсат билан ҳам қизиқа бошлагани айтилади.

Унинг ўша даврларда Ўрта Осиёга эгалик қилган Чор ҳукуматининг маҳаллий аҳоли устидан ортиб бораётган зулмига муносабати кескин қарши бўлган.

Мадинада ўқиб қайтгач, ўша давр илм-фанига чанқоқ, ижтимоий воқеликни тушуниб етган фазл-карамли йигит қалбида она-Ватани мазлум Туркистонга, аросатда яшаб келаётган жафокаш халқига хизмат қилиш ҳисси туғён урган. Чор маъмуриятининг ерли аҳолини мардикорликка олиш сиёсатига қарши чиққанлиги учун подшо маҳфий полицияси таъқибида бўлди. 1916 йил қўзғолони шафқатсизларча бостирилгач, сиёсий муҳожир ўлароқ Қашқар (Хитой)га кетди, кейин Шарқий Туркистон (Ғулжа шаҳри)га борди”.

Аммо яна айрим манбаларда унинг Хитойга кетишидан олдин ўзбек миллий-озодлик босмачилик ҳаракатига ҳайриҳоҳ бўлгани учун собиқ совет ҳукумати тазйиқига ҳам учрагани, тўрт мартта қамалгани ва Сибир лагерига жўнатилиши олдидан этап қилинаётган пайтида қочиб, Уйғуристонга ўтиб кетгани айтилади.

Табиийки, “Туркистон қайғуси” у кишини Хитойда ҳам тарк этмаган.

“Омма орасида ҳуррият ғояларини тарғиб қилганлиги сабабли 1937 йили Хитой маъмурлари томонидан ҳибсга олиниб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди. 1941 йили адлиявий тафтиш натижасида озод қилинди. 1944 йил 12 ноябрда Шарқий Туркистон жумҳурияти эълон қилиниб, Алихонтўра Муваққат инқилобий ҳукумат раислигига сайланди. Миллий қўшин ташаббускори бўлди ва унга қўмондон этиб тайинланди.
1944 йил 7–10 ноябрда Ғулжа қуролли қўзғалони ғалаба қозонади. Ўзбекистонга нисбатан бир неча баробар катта келадиган ҳудудда уйғур, қозоқ, ўзбек, қирғиз, татар ва дўнган халқларини мустаҳкам ишонч ва диний биродарлик асосида бирлаштирган Шарқий Туркистон жумҳурияти барпо этилади. Чанкайши ва гоминданчиларнинг 100 минг кишилик армияси кетма-кет бўлган шиддатли жангларда тор-мор этилади.

Халқ ва армия олдидаги хизматлари учун Алихонтўра Соғунийга маршал унвони берилади.

Совет Иттифоқининг шундай биқинида вужудга келган, кўпгина мамлакатлар тан олиши муқаррар бўлиб қолган Шарқий Туркистон аталмиш мусулмон давлати қонхўр Сталинни даҳшатга солган эди. Шу сабабдан Сталиннинг фосиқларча тузган режаси ва большевистик руҳда амалга оширилган сиёсий найранг оқибатида Алихонтўра 1946 йил 28 июнда Ғулжа шаҳридан ўғринча Тошкентга келтирилади. Халқнинг: «Жумҳур раис қаерда?» деган саволларига совет элчихонаси ёлғон жавоблар беради.

Ўшанда ўн минглаб жонфидо ватанпарварлару неча миллион озод Шарқий Туркистон халқи мунғайиб қолаверган. Алихонтўра Соғуний дастлаб оиласи билан Ўзбекистон республикаси Марказқўм боғида яшаган. Маршалга кўз-қулоқ бўлиб туриш «халқлар отаси» томонидан шахсан Усмон Юсуповга топширилган экан. Совет хуқумати Соғуний алломага давлат миқиёсидаги пенсия тайинлаган.Бироқ, бу тақводор аллома бу пенсияни олишдан бош тортган. Чунки, Совет Иттифоқи Комунистик партияси тузуми ғоялари аллома Алихонтўра Соғуний хазратлари учун харом эди.

Ижоди:

Соғунийни кўпроқ иккита китоби — “Тарихи Муҳаммадий” ҳамда “Туркистон қайғуси” китоби орқали яхши танийдилар.

Алихонтўра Соғуний Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида, Мадинаи мунавварадаги дорулфунунлардан бирида таҳсил олган. У қироат, тафсир, ҳадис, фиқҳ, наҳв, балоғат, мантиқ, табобат, тарих, сийрат, жўғрофия, назму наср ва бошқа фанлар бўйича ҳам етук мутахассис бўлиб етишган.

«Тарихи Муҳаммадий» (1959 йили ёзиб тугатилган);

«Туркистон қайғуси» (1966-1973 йиллар орасида Тошкентда ёзилган);

«Девони Соғуний» (шеърий тўплам);

«Шифо ул-илал» («Хасталиклар давоси») ва бошқалар.

Таржималари:

«Наводир ул-ва»;

«Мусиқа рисоласи» (Дарвеш Али Чангий);

«Бухоро ва Мовароуннаҳр тарихи» (Ҳерман Вамбери);

«Темур Тузуклари» (форсийдан таржма) ва бошқалар.

Алихонтўра Соғуний хазратлари 1976 йил 18 февралда Тошкент шаҳрида вафот этди. Шайх Зайниддин бобо қабристонига дафн этилган. Жанозасини Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Зиёвуддинхон Эшон Бобохон ўқиганлар.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube