Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Амир Темурнинг мўғулларга ва маҳаллий урушқоқ ҳукмдорларга қарши қўллаган ҳарбий ҳийлалари

Амир Темурнинг мўғулларга ва маҳаллий урушқоқ ҳукмдорларга қарши қўллаган ҳарбий ҳийлалари
21 Temmuz 2019 - 6:00 'да юкланди ва 524 марта ўқилди.

АМИР ТЕМУРНИНГ МЎҒУЛЛАРГА ВА МАҲАЛЛИЙ УРУШҚОҚ ҲУКМДОРЛАРГА ҚАРШИ ҚЎЛЛАГАН ҲАРБИЙ ҲИЙЛАЛАРИ
(“Темур тузуклари”мисолида)

XIV асрнинг 50-60 йиллари миллий тарихимизнинг энг оғриқли кечмишларидан биридир.

IX-XII асрларда буюк салтанатлари, моддий-маънавий маданияти билан бутун дунёни ҳайратга солган Марказий Осиё мўғуллар босқини туфайли шу қадар катта йўқотишлар кўрдики, бу инқирозлар қарийб 150 йил давом этиб келди. Илгариги буюк давлатчилик бушиги бўлган ва унинг маркази бўлган муаззам шаҳарлар вайронага айлантирилган, кутубхоналар ёқилган, ирригация иншоотлари бузилган, ҳунармандчилик, савдо, барча ҳаёт жабҳалари касодга учраганди.

Бу даврда мўғуллар ва маҳаллий бошбошдоқ, тарқоқ, бир-бири билан тинимсиз урушлар олиб борадиган, халқнинг шўрини қуритадиган ҳокимларининг зўравонлиги авжига чиққан эди.

Мана шу оғир дамларда она ватанимиздаги адолатсизлик ва зулмга қарши майдонга Соҳибқирон Амир Темур кириб келади.

Унинг ғалабаларига ўзи томонидан ишлаб чиқилган ҳайратга сазовор ҳарбий ҳийла-стратегия ва тактикалар бош омил бўлиб хизмат қилган. У ҳатто Темур Қарши қальасини забт этишда икки юз қирқ уч киши билан ўн икки минг отлиқ аскарни енгганди.

У агар бу душманларга тўғридан тўғри қилич яланғочлаб чиқаверганда бу даражага етиши амри маҳол эди. Амир Темур фаолиятининг бошиданоқ душманларига психологик ҳужум қилишни одат қилиб олади. Хусусан, Илёсхўжа Мовароуннаҳрга ўттиз минг қўшин билан билан юришни бошлаб юборган даврда Амир Темур Илёсхўжада қўшинининг кўплиги ҳақида тасаввур уйғотиш ва душманни психологик жиҳатдан қўрқитиш, иложди борича уларни мамлакатдан катта урушларсиз чиқариб юборриш чораларини кўра бошлайди. У бу борада қуйидагича ҳарбий ҳийла ишлаб чиққан: Тасарруфида ўттиз минг қўшини бўлган Илёс Хожақўшиниқаршисидаги кўприк бошига ўзининг икки минг отлиқ аскарини жойлаштиради ва Амир Темурнинг ўзи беш минг отлиқ билан дарёдан ўтиб, Илёс Хожа лашкари тепасидаги тоққа чиқиб ўрнашиб олади ва кечаси билан ўз аскарларига кўп жойлардан гулхан ёқиб, олов ва тутун билан ваҳима солади. Бу ҳийла душман қўшинига қаттиқ таъсир қилади, улар “Амир Темур жуда кўп қўшин билан қарши ҳужумга киради” деб ўйлайди, руҳан тушкунлик ва қўрқинч исканжасида қолади.

Улар ваҳима билан ғафлатда ётганда Амир Темур тун панасида тўрт томондан уларнинг устига ҳамла қилгади, Жета лашкари ўзини йиғиб, қўшинини тартибга келтиргунча баҳодир йигитлар уларни тўзитиб ташлайди. Амир Темур билан бўлиб ўтган биринчи катта жангда Илёс Хўжа лашкарини енгиб, ундан кейин душман қароргоҳини қуршаб олган, вақти-вақти билан уларга ҳужум қилиб, тинкасини қуритгани туфайли душман дарёдан ўтиб қайтиб кета бошлайди. Шу тариқа уларнинг ҳужуми синдирилади. Амир Темур мана шу жангда ғалабани қўлга киритади. Бу мағлубият учун мўғуллар яна Ўрта Осиёга келади ва 1365 йилнинг май ойида улар ўртасида Лой жанги бўлиб ўтади. Амир Темур жангда енгилган бўлса ҳам яна кучларни қайта тўплаб уларни Мовароуннаҳрдан бутунлай қувиб юборишга муваффақ бўлади.

Энди Амир Темурнинг олдида ўзига бино қўйган бошқа амирлардан ҳам ўзини улуғроқ билаётган амирларни итоат эттириб, бўйсундиришга эътибор қаратади. Ўша пайтда Амир Баён Сулдузнинг ўғли амир Шайх Муҳаммад ўзини улуғ амир деб ҳисобларди. Амир Темур унинг (кўнглини топиб), ўз томонига оғдириб олди, етти қўшинга бошлиқ атаб, ўзига муте ва мулозим қилди. Мазкур қўшинларнинг амирларидан ҳар қайсисига вилоят инъом этди.

Ўша даврда Амир Боязид Жалойир Хўжанд вилоятининг ҳокими эди. Амир Темур қанча у билан дўстлашишга ҳаракат қилса ҳам унинг дўстлигини қабул қилмади. Алалоқибатда Амир Темур шундай ҳийла ишлатадики, Амир Боязид Жалойирга ўз улусининг одамлари қарши чиқиб, Амир Темур ҳузурига уни кишанлаб келтирганлар. Амир Темур унга илтифот кўрсатган ва ўзининг ҳамкорига айлантирган.

Амир Темурга қарши исён туғини кўтарган найман уруғидан бўлган, Шибирғонот вилоятини босиб олган, ўз даврининг кучли саркардасига бошқа вилоят бериб, ўзига содиқ навкар қилиб олган.

Навбатда урушқоқ Бадахшон ҳокимлари турарди, уларнинг кўнглига йўл топишнинг гўё иложи йўқ эди. Амир Темур бу ҳолатда уларнинг ҳар бири билан турли келишувлар қилган, яъни ҳийлар билан уларни уруштириб қўйган, натижада улар бир-бирлари билан урушиб кетган ва алалоқибат Амир Темурга бўйсунганди. Кайхусрав Хутталон вилоятини ва Ўлжайту Апардий Арҳанг вилоятини тасарруфларида тутардилар. Шу пайтда Амир Темур нозик тактик сиёсат юритади. Амир Темур Кайхусравга Ўлжайту Апардийнинг вилоятини босиб олиши учун мадад жўнатади У бориб Ўлжайту Апардийнинг вилоятини забт этади. Оқибатда Ўлжайту Апардий Амир Темур ҳузурига келади ва унга бўйсунади.

Бу амирлар ичида Амир Хизр Ясурий ҳам катта салоҳият ва кучга эга бўлиб, уни бўйсундириш ҳам Амир Темурга осон бўлмаган.

Амир Темур илгаритдан бир-бири билан ёвлашиб келаётган Кайхусрав билан Ўлжайту Апардийни ўзаро яраштирган. Буларга ёрдамчи куч йўсинида бир тўда киши қўшган. Икковлари бирлашиб, ясурийларга ҳужум қилиб, уни енгганлар. Амир Хизр (Ясурий) ожиз қолиб Амир Темур ҳузурига келган ва у ҳам Амир Темурнинг хизматига кирган. Амир Темурнинг қудрати кундан-кунга кучайиб бораётганини кўрган Амир Ҳусайн Амир Темурнинг кучайиб кетишидан хавфсирайди ва ҳийла-найранг билан Қарши қальасини унинг тасарруфидан олиб қўяди. Бунга жавобан Амир Темур ҳам бир ҳийла ишлатади.

У ўзини Хуросонга кетаётган киши қилиб кўрсатади ва Хуросондан Қаршига кетаётган карвондагиларга Хуросонга кетаётгани ва у ердаги ҳолатларни суриштиради. Ўша карвонга бир айғоқчи қўшиб юборади. Айғоқчи келтирган хабарга кўра, Амир Ҳусайн ва Амир Мусо хурсанд бўлиб айш-ишратга берилиб кетган ва Амир Темурни келмаслигига ишонган бир пайтда у пайт пойлаб шаҳарга ҳужум қилади ва бу шаҳарни улардан қайтиб олади. Амир Темурнинг бир ўзи тунда Қарши шаҳрининг ҳандақидаги тарнов орқали ўтади. Унинг оз сонли қўшини карнай ва бурғуларни чалиб одамларни ваҳимага туширади ва осонгина шаҳарни эгаллайди.

Шунингдек, Амир Темур Мовароуннаҳрни бирлаштирган ва мўғуллардан тозалаган бўлса ҳам уларнинг баъзи гуруҳлари қальаларда яшириниб ётган эди. Амир Темур уларни бир ҳийла билан мамлакатдан чиқариб юборади. Ҳийла қуйидагича бўлади: Амир Темур мўғул ҳукмдори Илёс Хожа номидан қалъадагиларга қарата ёрлиғ ёзиб, қальани урушсиз топширишларини буюрган. Амир Темурнинг буйруғига кўра, аскарлар чанг-тўзон кўтариб, ўзларини ғанимга кўпдай қилиб кўрсатиб ваҳима билан қальаларга борадилар. Илёс Хожанинг талаби ёзилган ёрлиғни уларга кўрсатадилар. Ёрлиқ ғанимлар қўлига тегиб, Амир Темур лашкарлари кўтарган чанг-тўзонни кўришгач, қўрққанидан тун қоронғусида қалъаларни ташлаб қочадилар.

Ана шу тариқа Мовароуннаҳрда мўғуллар ва бошбошдоқ амирларнинг зулмига барҳам берилади. Бугунги кунда Амир Темурнинг бу тактика ва стратегиялари бошқа давлатларда кенг ўрганилаётган бўлиб, “биз ҳам ушбу меросни давлат хавфсизлиги ва мудофаасини таъминлашда амалий аҳамиятга эга бўлиб, бу меросни чуқур тадқиқ этишимиз керак” деб ўйлаймиз.

Шоҳистахон Ўлжаева

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube