Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Фейсбукдаги тоифалар

Фейсбукдаги тоифалар
21 Temmuz 2019 - 10:00 'да юкланди ва 733 марта ўқилди.

2013 йилдан бери фб да жавлон урар эканман. Олти йил бўлибди. Шу вақт давомида кўп нарсаларни гувоҳи бўлдим. Кўп инсонлар билан танишдим. Кўп инсонларни асл юзини кўрдим. Одамларни танитишни хоҳлар эдим, аммо Фаизиддин ака бу ишни маромига етказиб адо этдилар.

Кўплаб постлар ёздим. Фикримни билдирдим. Нимани тўғри деб билсам – шуни ёздим. Куни кеча Сирожиддин Муҳаммад бир пост ёзди “одамларни хафа қилиб қўймай деб безор бўлдим. У десам униси, бу десам буниси хафа бўляпти, энди жим тураман”, деди. Кулиб қўйдим. Одамларни рози қилиб бўлмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам одамлар айб топади. Шу учун бировларни кўнглига қараб эмас, ҳақ деб билган нарсани ёзавериш керак. Бир икки марта ёзсангиз, анча енгил тортасиз. Одамлар фикри билан яшаш ҳам бир қуллик. Доимо фикрингизни цензура қилиб яшашга мажбур бўласиз.

Фбдаги машҳур блоггерларни тиниқ фикрлаши ва мавзуни етказиб бера олиши осмондан пайдо бўлмаган. Кўп йиллик ўқишлари натижасида ҳосил бўлган фикрлар гулдастасидан биз баҳраманд бўламиз.

Бир куни Мирраҳмат ака “мен ёзувчи эмасман. Сиз ҳам ёзувчи эмассиз. Сизни ҳам, мени ҳам дард ёзувчи қилиб юборди”, дедилар. Ҳақ гапни айтдилар. Ўтган йиллар давомида “талант”лар кўз ўнгимизда “туғилди”.

Ўзим учун Азамат Андреев ва Жамшид Муслимов каби гигант блоггерларни кашф этдим. Иккиси ҳам Фб аҳли учун неъмат бўлди.

Санаса адоғи йўқ кўплаб яхши инсонлар фикрларидан роҳат оламан. Устоз Сайфуллоҳ Носир, Нуруллоҳ Муҳаммад Роуфҳонларни таърифлашга тилим ожиз.

Ўзгача услубдаги Бобир ака ҳам ўз йўналишларида фбда тенгсиз.

Фб тоифаларга бўлинган. Ўтган вақт давомида ким нимага қодир, ким нимани яхши кўради, кимга нима маъқул келади билиб оласиз.

Пост ёзсам, нечта like оламан, кимлар like босади-ю, кимлар босмайди ёд бўлиб кетди.

Ҳар бир ёзилган постни ўз эгалари бор.

Позитив постни мухлиси кўп. Шунга яраша like ҳам кўп.

Фақат мақтасангиз like босадиган тоифалар бор.

Фақат танқид қилсангиз like босадиган тоифалар бор.

Ибратли воқеани ишқибози кўп.

Танқид қилсангиз жим туриб ўқиб, ичида маъқуллаб, like босгани қўрқадиганлар бор.

Умуман like босмайдиганлар бор.

Ёқса ҳам ёқмаса ҳам фарқи йўқ. Номингиз учун like босадиганлар бор.

Ўқимасдан like босадиганлар бор.

Ҳазил пост остида жам бўладиган тоифалар бор. Ҳамиша баҳор. Беданага фарқи йўқ. Қаерга борса питпилдиқ.

Хотин, деган сўз ишлатилиши билан иштонбоғи ечилиб, дарров етиб келадиган тоифалар бор.

Шахсларни душман тутган тоифалар бор. Улар ёмон кўрган шахсни номини тилга олишингиз шарт эмас. Биттаси, десангиз “фалончи”, ҳақида экан деб етиб келадиган тоифалар бор.

Ўзидан авлиёуллоҳ ясаб олганлар бор. Like босишни ўзига эп кўрмайди. Танишларига эҳсон тариқасида босади. Аммо like олишдан роҳатланиб юраверади.

Номингизга эътибор бермайдиган ҳақиқий холис тоифалар бор. Ёзган нарсангизни залворига қараб like босади. Фикр билдиради.

Фикримга қарши бўлган оппозиционер тоифалар бор. Ҳурмат доирасида фикр билдиради. Ойна тутади. Фикрлашиб маза қиласиз.

Ёзган постингиз остида изоҳ қолдирмай, шахсийда фикрини билдирадиганлар бор.

Борлигини, йўқлигини билмайсиз. Арвоҳга ўхшаб кузатиб юрадиганлар бор.

Ўзича дўст бўлиб олиб, қарши тарафга скринларни етказиб турадиган қулоқ тоифалар бор.

Қўлига поп корнни олиб, қарши тарафни скринларини сизга жўнатиб, икки тарафни уруштиришдан роҳатланадиган тоифалар бор.

Фалон нарса ҳақида ёзинг, пистон нарса ҳақида ёзманг, деб ақл ўргатиб, ўзи “qalesla, yaxwimisla, solla yaxwimi?”, деб юрадиган тоифалар бор.

Тоифалар кўп. Ўлмасак кўраверамиз экан. Аёллар ҳақида гапирмадим. Улар умуман бошқа сайёра.

Саййид Ислом

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube