Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

ХХ аср бошларида Туркистон

ХХ аср бошларида Туркистон
22 Temmuz 2019 - 9:55 'да юкланди ва 538 марта ўқилди.

ХХ АСР БОШЛАРИДА ТУРКИСТОН

Туркистон минтақаси ХХ аср бошларида учта сиёсий бирлик: Туркистон генерал–губернаторлиги, Бухоро амирлиги, Хива хонлиги ҳудудларидан иборат эди. Туркистон генерал-губернаторлиги ёҳуд Туркистон ўлкаси Россия империяси таркибига кирган бўлса, Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги Россияга қарам бўлган ярим мустақил давлатлар эди.

Туркистон генерал-губернаторлигининг умумий майдони ХХ аср бошларида 1.738.918 км2 ни ташкил этган. Аҳоли сони 1897 йилга биринчи Бутунроссия аҳолини рўйхатга олишнинг тўла бўлмаган маълумотларига кўра, 5.280.983 кишидан иборат бўлган. Россия статистик бошқармасининг 1914 йилда тўлмаган маълумотларига кўра бу кўрсаткич 6.492.692 кишига етган.

Туркистон аҳолисининг умумий миқдорида ўзбеклар, қозоқлар, қирғизлар, тожиклар, туркманлар, қорақолпоқлар, кўпчиликни ташкил этганлар. Уларнинг миқдори 1897 йилда–4.986.324, 1914 йилда–5.941.604 кишидан иборат бўлган. Славян аҳолиси (руслар, украинлар, белоруслар) нинг сони 1897 йилда – 197.240, 1914 йилда–406.607 кишини ташкил этган. Бундан ташқари Туркистон аҳолисининг этник таркибида бошқа халқлар ҳам мавжуд бўлган.

Подшо Россияси Туркистондаги хонликлар ҳудудининг катта қисмини босиб олгач, табиий ресурсларга ниҳолда бой ўлкага эга бўлди. Туркистон ўлкаси област (вилоят), уезд, волост (бўлик), участка ва оқсоқолликларга бўлиниб бошқарилди. Туркистон генерал – губернатори бир вақтнинг ўзида Россия подшоси ноиби (ярим подшо), харбий округ қўшинлари қўмондони, бош прокурор ва бош миршаб эди. У Бухоро амири фаолиятини Россия империясининг Бухородаги сиёсий агентлиги (1885–1917 йй.), Хива хонини эса Амударё бўлими бошлиғи (1873–1918) орқали назорат қилиб турган. Туркистон ўлкаси Сирдарё, Фарғона, Самарқанд, Еттисув (Семиречье), Каспий-орти (Закаспий) вилоятлари ҳамда Амударё бўлимига бўлинган эди. Вилоятлар оқ подшо тайинлаган ҳарбий губернаторлар томонидан бошқарилар эди.

Сирдарё вилояти Тошкент, Авлиё ота, қазали, Перовск, Чимкент; Фарғона вилояти Марғилон, Андижон, қўқон, Наманган, Ўш; Самарқанд вилояти Жиззаҳ, Каттақўрғон, Хўжанд, Самарқанд; Еттисув вилояти Верний, Жаркент, Копал, Лепсинск, Пшипак, Пржевальск; Каспийорти вилояти Ашхобод, Красноводск, Манғишлоқ, Марв, Тажан каби уездларга бўлинган.

ХХ аср бошларида Туркистон ўлкасида мустамлакачилик ва улуғ миллатчиликка асосланган сиёсий–маъмурий тизим ҳукм сурган. Россия ҳукумати ўзбек ва бошқа туб халқларга сиёсий ва инсоний ҳуқуқлар беришни хаёлига ҳам келтирмаган. Россия матбуоти ва илмий асарларида Туркистон ўлкаси очиқдан–очиқ «Россия мустамлакаси» номи билан изоҳланган. Хатто аҳвол шу даражага бориб етганки «Русский Туркестан» («Рус Туркистони») атамасини ишлатиш одат тусига айланди. Шунингдек, туб халқлар, ўзбеклар, қозоқлар деб асл номлари билан эмас, балки «инородец» («бегона зот»), туземец («ерли аҳоли») деб юритилган. Мустақилликнинг йўқотилиши, сиёсий хавфсизлик ва адолатсизлик, бутун жамият аҳолини Россия давлатига қарши кучни мухолифатга айлантирди. Уларнинг орасида туб халқлар юқори табақаларининг илғор вакиллари ҳам бўлиб, озодлик ғоялари борган сари куч-қувватга тўлиб борди. Бу илғор кейинчалик жадидлар сиёсий фаолиятининг асосини ташкил қилди.

ХХ аср бошларида Бухоро амирини ҳудуди 225 000 км2 ни ташкил этган. Амирлик ҳудуди бу пайтда 28 та беклик, пойтахт Бухоро атрофлари эса 9 та туман, улар ўз навбатида 125 та амлокдорликка ва 10 000 дан ортиқ оқсоқолликларга бўлинган. Пойтахт атрофидаги туманлар ва Бухоро шаҳрини амир номидан қушбеги–Бош Вазир бошқарган. Бу маъмурий бўлиниш фуқарога яхшироқ хизмат кўрсатиш манфаатини ҳам унчалик қондирмас эди.

Бухоро аҳолиси кўп миллатли эди. Уларнинг миқдори тахминан 2–2,5 млн. киши бўлган. Бу ерда ўзбеклар, тожиклар, туркманлар, қозоқлар, қирғизлар, қорақолпоқлар, бухоро яҳудийлари, форслар ва араблар истиқомат қилар эди.

Амирликда аҳолининг кўпчилиги–1,5 млн. кишини ўзбеклар ташкил этган. Мамлакат аҳолисининг асосий қисмини деҳқонлар, чорвадорлар ва шаҳар ҳунармандлари (косиблар)дан иборат бўлган.

Россия империясининг Сиёсий агенти Бухоро амири ва унинг алоқадорлари устидан махфий назорат ва кузатув олиб борувчи марказ вазифасини адо этган. 1895 йил 1 январдан Бухоро амирлигини Россия божхона тизимига киритилиши ҳам мустамлакачилик сиёсатининг бир кўриниши бўлди. Империянинг ХХ аср бошларида Бухорода ўтказган пул ислоҳоти ҳам ана шу мақсадга қаратилган эди. Божхона соҳасида давлат мустақиллигининг йўқотилиши ва Бухоро тангаси (миллий валюта)нинг рус рублига бўйсундирилиши Бухорни Россиянинг хом ашё макони ва арзон бозорига айлантиришда муҳим босқич бўлди.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube