Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

22 июл -Комилжон Отаниёзовнинг таваллуд куни

22 июл -Комилжон Отаниёзовнинг таваллуд куни
22 Temmuz 2019 - 13:26 'да юкланди ва 439 марта ўқилди.

22 ИЮЛ -КОМИЛЖОН ОТАНИЁЗОВНИНГ ТАВАЛЛУД КУНИ

Хоразмнинг буюк санъаткори Комилжон Отаниёзов

1917 йил 22 июлда (айрим матбуот нашрларида 20 июл деб хато ёзилган) Бўйрачи қишлоғида тугилган.

Комилжоннинг отаси-Отаниёз Хужаниёз угли,онаси Анбар момо, акаси Фозилжон ва тогаси Камтар Хоразмий, хуллас хаммалари газал ва куй шайдоси булиб колмай, узлари хам шеър битишга, кушик айтишга кодир кишилар эдилар. Хонанданинг отаси уз замонасининг укимишли, билимдон кишиларидан булиб, “Ота Ниёзий” тахаллуси билан шеърлар ёзган. У Хивадаги Араб Мухаммадхон мадрасасида таълим олган, араб, форс тилларни яхши биларди. Ота Ниёзий классик адабиётимиз намоёндалари ижодини чукур узлаштирган, Хивада Абдуллахон мадрасасида мударрислик хам килган эди. Катта билим сохиби эканлигини кузда тутиб, уни “Отаниёз Охун” деб аташарди. Ота Ниёз Хоразм хони саройида бир неча йил мирзалик вазифасини бажариб, атокли шоирларниннг купгина асарларини, жумладан, “Мажмуат уш-шуаро”тупламини окка кучирган эди. кейинчалик у узи куй басталаган уч мингдан ортик байтни жамлаб, шеърий девон тузган эди. Ота Ниёзий шоирлик билан бирга музика санъатига хам кизиккан. У газалхонлик килган, танбур ва дутор чалган, куйлар басталаган. Унинг кутаринки рухидаги газаллари алохида ашулалар шаклида ва макомнинг турфа йулларида хозиргача хонандалар томонидан ижро этилади. Улар орасида: “Кулфатига арзимас”, “Жанонингиз келмокчидир”, “Жононаси яхши” ва бошкалар мавжуд. Комилжон отаси каламига мансуб газалларни хам куйга солиб, ижро этган. Умуман, Комилжоннинг отаси маърифатпарвар инсон булиб, умрининг охиригача эл эъзозини козонган эди. Ота Ниёз охун 1926 йили 84 ёшида вафот этади.

Комилжон туккиз ёшида отасидан айрилади. Ёшлигига карамай, у оилани тебратишга кумаклашади. Подачилик килади, далада ишлайди.

Комилжонга акаси Фозилжон мураббийлик килади. “Фозилжон укитувчи булиб ишлар, кушик-куй шайдоси булган. У дутор, гармонни чалар,ёкимли овози бор булган. Лекин у санъатини факат якин дустлари даврасидагина намойиш этган.

Фозилжон укаси Комилжоннинг тарбиясига алохида ахамият беради. У билан бирга кушиклар айтиб, куйлар чалишни машк килади. Умуман, Комилжоннинг ёшлигидан соз чалиб кушик айтишида акасининг ёрдами ва таъсири катта булди.

Комилжон уз кишлогида бошлангич мактабни битириб, шовот туманидаги туликсиз урта мактабда укий бошлайди. Мактабда Комилжон созанда Абдукарим Абдурахмонов ташкил этган хаваскорлар тугарагига катнашади.

Дастлаб Хоразм мақомларининг ашула йўлларини М.Худайбергановдан ўрганади.

Гурлан туман театри артистлари билан К. Отаниёзов 1939 йилда Тошсока канали курувчиларига концертлар берди. 1940 йилда Хива шахар театрида хизмат килди.

1943 йил сентябрида Хоразм вилоят музикали драма ва комедия театрининг ижодий коллективини мустахкамлаш ниятида Хива шахар музикали драма театридан бир неча истеъдодли артистлар таклиф этилади, улар орасида Комилжон Отаниёзов, Самандар Сароймонов, Бикажон Рахимова, Азиз Жуманиёзов, Карим Искандаров, Гулом тожиев,Юсуф Жабборов ва бошкалар бор эди. Бу театрда К. Отаниёзов “Даврон ота”, “Улим боскинчиларга”, “Тохир-Зухра”, “Фарход ва Ширин”, “Нурхон” спектаклларида бош ролларни ижро этган.

Хонанда замонавий кушиклар билан бирга Навоий, Фузулий, Огахий, Мунис Машраб ва бошка шоирларнинг газал ва мухаммасларига басталанган “Суворо”, Чапандоз” каби ашулалар ва катор дастон йулларини узлаштирди. Бу борада унга хонандалар Шерозий, Хожихон Болтаев, Бола бахшиларнинг ёрдами катта булди.

К.Отаниёзовнинг куп йиллик сафдоши, хамнафаси, хонанда ва доирачи, Узбекистонда хизмат курсатган артист Каримжон Исмоилов бу кизгин даврни шундай хотирлайди:

“Мен Комилжон ака билан 1946 йили танишганман Область театрига курикдан утишда менинг ижромни эшитиб , у шундай деган эди: Овозларимиз ухшаш экан, Иккаламиз жур булиб бир ашула айтиб курайлик-чи… Шунда бирлашиб “Савти суворо”ни айтдик. Овозларимиз жуда пар чикди, шу кундан бошлаб иккаламиз турли концертларда, байрам ва туйларда, гастролларда бирга хамнафас булиб ашула айтадиган булдик.

1947 йилда Хоразм вилояти музикали драма ва комедия театри кошида ашула ва ракс бригадаси ташкил этилади ва унга Комилжон Отаниёзов бадиий рахбар килиб тайинланади. К.Отаниёзов бошлик концерт бригадаси 1947 йилда юзлаб километр масофани босиб, Чоржуй Кунгирот темир йул курувчиларга хизмат килади.

1948 йилда К. Отаниёзовга узбек миллий санъатини ривожлантиришдаги хизматлари учун “Узбекистонда хизмат курсатган артист” фахрий унвон берилади.

1949 йилда Хоразм ашула ва ракс ансабли ташкил этилади ва унга рахбар килиб Комилжон Отаниёзов тайинланади.

Хоразм ансамбли Тошкентга гастролга келган 1949 йили Хамза номидаги санъатшунослик институтида Комилжон Отаниёзов Карим Исмоилов билан биргаликда ижро этган ун кисмдан иборат “Сегох” макоми,бир неча Хоразм кушиклари ва бир неча макомлардан намуналар магнит лентасига ёзиб олинади.Узбекистон радиоси фондида хам хонанда ижро этган “Наво” макомининг “Накши Наво” ва “Талкини Наво” кисмлари асраб-авайлаб сакланмокда.

Комилжон Отаниёзовга 1949 йили Узбекистон халк артисти унвони бурилади.

1951-1955 йилларда Комилжон Отаниёзов уз хамкасблари Матниёз Юсупов,Абдушариф Отажанов, Султон Хайитбоевлар билан биргаликда Тошкентдаги Хамза номли музика билим юртида укийди. У 1951 йилда бир катор узбек санъаткорлари билан Хитой Халк Республикасига, 1955 йилда Хиндистон, Бирма ва Афгонистонга ижодий сафар килади.

Комилжон 1955-1956 йиллари Тошкент консерваториясида таълим олади.

1959 йилда К. Отаниёзов бошлик Хоразм ашула ва ракс ансамбли Москвада утказилган узбек санъати ва адабиёти учинчи декасида катнашади. Ансамблнинг жозибадор кушик ва раксларини москваликлар кизгин кутиб олишади. Ансамблнинг рахбари К.Отаниёзов узининг ижрочилик махорати ва декадани утказишда актив катнашгани учун “Хурмат белгиси” ордени билан мукофотланади.

К. Отаниёзов 1957-59 ва 1963-68 йилларда филармония қошида Хоразм ашула ва ракс ансамбли (ҳозирги «Лазги») бадиий раҳбари булиб ишлайди.

Комилжон Отаниёзов мохир хонанда ва созанда булиш билан бирга раксга хам тузуккина туша оларди. Айникса унинг ашуласи журлигида машхур Хоразм раксларидан “Лазги” ижро этилганда гохо узи хам даврага тушиб кетарди. “Лазги”ни у хажвий ракслар устаси Султон Баликчидан урганган эди. Кейинчалик бу куйга Комил Хоразмий мухаммасини мослади, Ракс баланд пардаларда”Омон-омон-ай, омон” сузлари билан бошланиб, йигилганларни раксга чорлайди.

К. Отаниёзовни икки марта операция қилган тиббиёт фанлари доктори, профессор Саид Аъзамхўжаев ўз хотиралари: “Комилжон ака 1956-57 йилларда Тахтапулдаги шифохонада терлатма касали билан ётиб даволанган. Бир ярим ойдан кейин касали оғирлашгач, шифокорлар уни Жуковский номидаги шифохонага жўнатишади. У ерда ўт пуфаги олиб ташлангач, Комилжон акада қандли диабет хасталиги аниқланади. 1969 йили оғир асабий касалликка учраб, инсульт бўлган ҳофиз даволанишлардан сўнг яна ижодга қайтди. Бироқ, ўнг қўлида касаллик асорати қолганди. Шунга қарамасдан, қўлига торни олиб, уни чалишдан тўхтамаган санъаткорнинг миясига яна қон қуйилгач, қанд касаллиги кучаяди. Комилжон ака умрининг 20 йилини беморликда ўтказган, тўртта операциясини бошдан кечирган. Бироқ, шунча хасталик, унинг азоблари санъаткорнинг ижодига, жўшқинлигига ўз таъсирини ўтказа олмади. Унинг руҳан тетиклиги, касбига бўлган садоқати ҳар қандай касалликни ҳам енгишга қодир эди”. Дард устига чипқон Афсуски, шунча касалликларга бардош бера олган инсон туҳмат маломатини енга олмади.

Саид Ахмад бош редактор бўлган “Муштум” журналининг 1963 йил 2- сонида босилган мақола ва унда аёл кийими кийдириб тасвирланган расм устозни қаттиқ руҳий изтиробга солди.У туҳмат маломатини енга олмади. Журналда босилган “Ҳозир К.Отаниёзовга қўшиқ матни қанақалигининг аҳамияти қолмади. У киши шунчаликка бориб етдиларки, саҳнада ҳам, телевизорда ҳам хотинларнинг ашуласини айтаверадилар. “Тоҳир ва Зуҳра” достонидан Зуҳра билан боғда кезган чоғингда Моҳин отлиғ бу дилдоринг унутма… деб айтиладиган Моҳин қўшиғини қандай қилиб эркак киши куйлаши мумкин?! К.Отаниёзов айтаяптиларми, демак, мумкин эканда… ”мазмундаги киноя ва ҳақоратли сўзлар ниши санъаткорнинг юрагига ўқдек қадалди. Ўша даврда достонлар асосан эркаклар томонидан ижро этилганлиги сабабли К.Отаниёзов ҳам шу қадимий удумга амал қилган эди. Бироқ, куролмаслик касалига мубтало булганлар буни Саид Ахмад ижросида бошқача талқин қилиб Комилжон устони ҳақоратладилар, хаста кўнглини яна изтироб билан тўлдирирган эдилар.

Комилжон Отаниёзовга 1964 йили Туркманистон халк артисти 1968 йили Коракалпогистон халк артисти унвонларига сазовор булади.

Комилжон Отаниёзов 1967 йилда бетоблиги туфайли пенсияга чикади. Лекин у умрининг охиригача кушикни тарк этмади, куй басталашдан тухтамади.

О. А. Степанов б-н ҳамкорликда «Азиз ва Санам», «Ошиқ Ғариб», С. Ҳайитбоев б-н «Сўнгги хон» каби мусиқали драмалар яратади.

1967 й.да Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти театрида халқ ансамбли, 1973— 74 й.лар Шовот туманида «Феруз» ансамблини ташкил этади.

Комилжон аканинг Тошкентдаги ҳовлисида чой ичиб ўтирганимизда созандалардан бири, доирачи Отаназар Абдалниёзов кириб келди, – дея эслайди фахрий журналист Абдулла Юсупов – Саломлашиб, ҳол аҳвол сўрашгач, гап орасида “Ваҳобжон ака оламдан ўтибдилар” деди. Ўзбекистон халқ артисти Ваҳобжон Фаёзов устознинг энг яқин дўсти эди. Қўллари қалтираб, пиёладаги чой бир қалқди, устоз кўзи ёшланди. Юзига фотиҳа тортиб, бошини эгиб, бир муддат жим қолдилар. Сўнг марҳумни қайси қабристонга дафн қилишларини сўрадилар. “Мен ўлсам отамнинг ёнига дафн этинглар, сизларга васиятим шу”, дедилар. 1975 йил 5 ноябр куни тушдан кейин қор ёға бошлади. Устоз санъаткорнинг вафоти ҳатто осмонни ҳам йиғлатгандек эди гўё. Йиғлай- йиғлай устоз тобутини самолётга жойладик. Урганч аэропорти майдонига йиғилган тумонат одамни кўриб, Имсима опа “Булбулигўёнгиздан айрилиб қолдингиз”, дея ўкириб йиғлаб юбордилар. Биз устознинг тобутини қўлма қўл кўтариб, васиятини бажо келтирдик. У кишини Шовот туманидаги Иморат бобо қабристонига дафн этдик”. “Мурувватли инсон эди…” (Отаназар Абдалниёзов (доирачиси) хотиралари) “Устоз вафотидан кейин унинг маъракаларини ўтказишга бош қош бўлдик, – дея эслайди ҳофизнинг доирачиси Отаназар Абдалниёзов. – Аяни ортиқча қийнамаслик чорасини кўрдик. Устознинг омонат дафтарчасида 32 000 сўм пули бор экан. Уни ҳам олиб бўлмасди. Бу жамғармани машина ҳарид қилиш учун сақлаган эканлар. Устознинг концерт дастурларида ёки тўйларда бирон мартаям пул сўраганларини кўрмаганман. Пул йиғадиган одатлариям йўқ эди. “Қора кунга деб йиғиш керак деганимда”, “Ўладиган дунёда мол дунёга ҳирс қўйма, бугун топганингни ўртага қўй, кўпчилик билан е, ортганини бева бечораларга бер”, дердилар.

Комилжон устонининг ётган ерлари ёхти охирати обод булсин !!!

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube