Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Пахта”нинг энг олий нави

“Пахта”нинг энг олий нави
23 Temmuz 2019 - 9:48 'да юкланди ва 824 марта ўқилди.

Мусанниф Адҳам

СЎЗ ЭРКИНЛИГИ ЯХШИ НАРСА. ШУНЧАЛИК ЯХШИКИ, УНДАН ҲАТТО ТЎЛҚИН ЭШБЕКЛАР ҲАМ ЖЎШИБ МАДДОҲЛИК ҚИЛИШ, ЛАГАНБАРДОРЛИКНИ ҚИЁМИГА ЕТКАЗИШ, ПАХТАНИНГ ЭНГ ОЛИЙ НАВЛИСИНИ ҚЎЙИШ УЧУН ФОЙДАЛАНА ОЛАДИ:

***

(Мақола қисқартириб берилди)

Катта карвон йўлдан адашмас ёхуд Биринчи Президентимизнинг суянган тоғлари
(https://kun.uz/news/2019/07/22/katta-karvon-yoldan-adashmas-yoxud-birinchi-prezidentimizning-suyangan-toglari?fbclid=IwAR0fj-_F5cEfSkH7n3xNttJq3VORBISh90GK2stT07KqPxzwWbcrnP9nrBw)

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Тўлқин Эшбекнинг «Катта карвон йўлдан адашмас ёхуд Биринчи Президентимизнинг суянган тоғлари» сарлавҳали мақоласи UzA сайтида эълон қилинди.

Мақолада давлат ва жамоат арбоблари, Исмоил Жўрабеков ва Бўритош Шодиева, шунингдек ижтимоий тармоқларда бу шахсларнинг фаолиятига оид муқаддам эълон қилинган мақолалар ҳақида сўз юритилади.

Ғоят улкан, залворли карвон!

Мустақиллигимиз асосчиси дея эътироф этилган Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бу карвонга роппа-роса 27 йил сарбонлик қилди. Дастлабки давр – 1989-1991 йиллар бениҳоя оғир ва хатарли дамлар эди. Собиқ иттифоқда ҳеч бир республика раҳбари ўзи билганича ёки хоҳлаганича сиёсат юргизиши мумкин эмасди. Карвоннинг жилови Москвада эди…

Шундай оғир ва мураккаб замонда Ислом Абдуғаневич жуда катта жасорат ва сиёсий маҳорат билан Ўзбекистонни истиқлол сари бошлаб келди.

Шу ўринда иккита мулоҳаза.

Биринчиси, раҳматли Шароф Рашидовдан кейин Ўзбекистон анча йиллар раҳбарга ёлчимай қолганини кўриб, азият чеккан эдик. Худо кўрсатмасин, ўша таҳликали ўтиш йилларида кунимиз номуносиб кимсаларга қолганида бормиди… Бундай мустақил давлат, дориломон ҳаётни тушимизда ҳам кўрмасмидик…

Иккинчиси, Ўзбекистонни истиқлол сари бошлашдек ғоят залворли ишни биргина шахс билан боғламаслигимиз керак. Битта шахс ҳамма муаммони ёлғиз ўзи ҳал этолмаслиги кундай равшан. Республика етакчиси бўлган Ислом Каримов атрофида, қолаверса, Қорақалпоғистондан тортиб барча вилоятларда юзлаб раҳбар-кадрлар, мутасаддилар, депутатлар, зиёлилар, ёзувчи-шоирлар ҳам енг шимариб курашганларини яхши биламиз. Фақат, мустабид тузум давридан қолган ақида: жамиятдаги барча ислоҳотлар, бунёдкорлик ва бошқа ютуқларни биринчи шахс номи билан улуғлаб гапириш «одати» қолмаганди…

Айтайлик, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда Исмоил Жўрабековнинг хизматлари қанчалик улканлигини яхши билардик. Оддий одамлар орасида у киши ҳақида «Президентнинг энг ишонган кадри» деган фикр юрарди. Бироқ, бу улуғ сиймони ибрат қилиб кўрсатадиган бирор очерк ёки мақола ёзилганини билмайман.

Яна бир улуғ сиймо – Бўритош Шодиевани ҳам бутун халқимиз яхши билар, ҳурмат қилар, кўпчилик ҳақли равишда фахрланарди. 1999-2000 йилларда мен Олий Мажлис биноси биринчи қаватида жойлашган Марказий сайлов комиссияси Матубот гуруҳида фаолият кўрсатган давримда кўп депутатлар фаолиятини яқиндан ўрганиб, ҳатто «Ўзбекистонда қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг жамоатчилик билан алоқалари ва оммавий ахборот воситалари» деган мавзуда номзодлик диссертацияси ҳам ёзиб, ҳимоя қилганман. Ўша кезларда Олий Мажлис раисининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Бўритош Шодиева ҳақида ҳам оддий одамлар «Президентнинг энг ишонган кадри» деган фикрда эди. Афсуски, бу фидойи опа ҳақида ҳам эсда қоладиган очерк ўқимадим…

Кези келганда шундай сиймолар ҳақида «Ватан арбоблари» деган туркум очерклар ёзгим келади ва албатта ёзаман ҳам!…

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов вафотидан кейин халқимиз яна шундай синовларни бошидан кечирмоқда. «Қоралаш бошланса» устамонлар тош отишга пайт пойлаб туришгани сир эмас… Кимнидир ёмонлаб, кимгадир яхши кўринаман, дейдиганлардан ҳеч қачон яхшилик чиқмайди.

Мард ва олижаноб Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз вақтида Биринчи Президентимиз фаолиятига берган энг холис сиёсий баҳони бутун халқимиз жуда қониқиш билан қабул қилди. Бу ҳақда яна билишни истаганлар давлатимиз раҳбарининг «Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз» («Ўзбекистон», 2017 йил), «Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз» (1-жилд. «Ўзбекистон», 2017 йил), «Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир» (2-жилд. «Ўзбекистон», 2018 йил) деб номланган китобларидан теран нигоҳ ила ўқиб олишлари мумкин.

Тагсарлавҳамизни «Биринчи Президентимизнинг суянган тоғлари» деб ёзган эдик. Хўш, ўша тоғлар кимлар эди, деган саволга энди мухтасар жавоб айтсак бўлади. Юқорида сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлган икки сиймо номини тилга олган эдик. Агар рўйхатни улардан бошласак, бу ёғи муболағасиз – йигирма миллиондан ошиши аниқ! (Бу рўйхатга ҳали она сути оғзидан кетмаган ёшларни сунъий равишда киритмадик). Улар – 1989 йилда вояга етиб, эс-ҳушини таниган авлоддан тортиб бугунги кунгача юрт равнақи йўлида ҳалол меҳнат қилиб келаётган замондошларимиздир…

Шундоқ ислоҳотлар изчил давом этаётган бир паллада жамиятимиз ҳаётини янада мураккаблаштиришга, одамларда норози кайфият уйғотишга чиранганлар Биринчи Президентимизнинг руҳини безовта қилишга уринмоқда…

Шукрки, юртимиздан миллат ғурурини, ўтган аждодлар руҳини топтайдиган номард чиққани йўқ! Ҳеч қачон чиқмаса ҳам керак! Фақат, юртдан ўзларича бош олиб кетган тўрт-бешта аламзада ижтимоий тармоқлар орқали беармон ёмонлаб келмоқда. Уларга нисбатан юртимизда «Ит ҳурар, карвон ўтар» мақолига монанд муносабатда бўлиб келинмоқда. Улар минг ёмонламасин, раҳматли Биринчи Президентимиз ёмонотлиқ бўлиб қолмайди! Қолаверса, инсон шаъни қонун билан ҳимояланишини ҳам унутмаслик керак. Ҳар ким ўз қилмиши, ножўя гап-сўзлари учун бу дунёи у дунё жавоб бериши азалий ҳикматдир…

Журналистик кузатувим ва ўзимга яраша фикримга эга ижодкорман. Ўтган давр мобайнида жамиятимизда юз берган салбий ҳолатлар, коррупция ва бошқа иллатлар ҳақида ҳам яхши биламан.

Йиллар мобайнида пайдо бўлган муаммоларни ижобий ҳал этишга дадил киришган муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларини бутун халқимиз сидқидилдан қўллаб-қувватламоқда! Давлатимиз раҳбарининг салбий иллатларга қарши курашдаги матонатига ҳамма бирдек тан бермоқда…

Исмоил Жўрабеков билан суҳбат қилган журналист ҳамкасбимиз мақоласига «Кўприк ёхуд Президентнинг бажарилмаган топшириғи» дея сарлавҳа қўйишидан мақсади – шов-шувга ўчроқ ўқувчиларнинг эътиборини қозониш бўлгани сезилиб турибди-ку.

Бўритош Шодиева билан суҳбат қилган ҳамкасбимиз ҳам «Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг махфий топшириғи» деб сарлавҳа қўйиш билан қандай мақсадни кўзлагани аёндир.

Ҳар иккала суҳбатда ҳам Биринчи Президентимизнинг Олий бош қўмондон сифатидаги қирралари ўзига хос равишда очиб берилган холос. Ўша даврда унинг суянган тоғлари бўлган сиймолар ҳам бирор салбий гап айтишмаган.

Иккала суҳбат ҳам эндигина мустақил давлат сифатида қаддини ростлаётган Ўзбекистонимизни ёвуз кучлардан асраш йўлида юз берган воқеалар ҳақида. Ўша даврдаги Олий бош қўмондонимизнинг ҳарбий тактикаси хотирланган холос. Бу мавзу ҳамма учун қизиқарли, албатта. Бироқ, бу гаплардан бирор фожиа ясашга ҳожат йўқ-ку…

Илгари бундай мазмундаги мақола ё суҳбатлар хорижий сайтларда ёритилар ва гўё улар «қаҳрамон»га айланишарди. Сўз эркинлиги кенг қулоч ёзаётган сўнгги йилларда ЎзА унданда дадил мавзулари билан ахборот майдонини забт этаётгани қувонарли ҳол. ЎзАни ҳамма бирдек кузатиб турганини фейсбукда ҳозиржавоблик билан ёритилаётган муносабатлардан ҳам билса бўлади. Кўп шоввозлар ЎзАни манба сифатида кўрсатган ҳолда фикрномаларини баён этишаётир. Бу фикрлар, муносабатлар орасида халқчил, ҳаққоний мулоҳазалар ҳам кам эмас. Баъзиларини ўқиб, миллий уйғоқлик, ватанпарварлик туйғуларини ҳис этаётганларга тасанно айтгинг келади. Демак, она Ватанимиз тақдирига бефарқ қарамайдиган фидойилар кўплигидан хурсанд бўласан. Бироқ, мудом сувни лойқалатишни «касб» қилиб олган айрим кимсалар билиб-билмай, ўйламай-нетмай, мавзунинг моҳиятига унча тушунмай ўзгаларга лой чаплаётганлари жуда таажжубли ҳолдир. Умрини эл-у юрт хизматига бахшида этиб келаётган давлат ва жамоат арбоби Бўритош Шодиева шаънига тўғри келмайдиган баъзи гапларни ўқиб, очиғи, жуда ранжидим. Замонамиз Тўмариси дея эъзозлашга муносиб бўлган ҳурматли опамизни садоқат тимсоли, дегим келади. Унинг садоқатини она Ватани, халқи, кўп йиллар бир сафда фаолият кўрсатган Биринчи Президентимиз ва ҳамкасбларига бўлган ҳурмат-эътибори мисолида ҳам кўриш мумкин.

Ижтимоий тармоқларда роса шов-шув қилсак бўладиган яна бир қизиқ мавзу чиқиб қолди. Мазкур мақоламнинг дастлабки вариантини сайтимизда ёритган куним ёши саксонга яқинлашаётган ҳурматли устозларимдан бири менга қўнғироқ қилди:

– Ҳамманинг дилидаги гапларни ёзибсиз,– деди аввал табриклаган бўлиб. Кейин хомуш оҳангда давом этди – Афсуски, баъзилар сувни лойқалатишга, ҳамма ёқни алғов-далғов қилишга уринаётганга ўхшайди. Уялмай-нетмай менинг ҳузуримга келиб, нима дейди денг: «Биринчи Президентимизнинг хатоларини фош қиладиган, қоралайдиган давр келди. Ана, фалончи-писмадончилар билганларини айтди. Сиз ҳам унинг ёнида кўп юргансиз. Хатолари ҳақида интервью беринг ёки ўзингиз ёзасизми?». Кутилмаган бу гап менга қаттиқ зарбадек таъсир қилди…

– Ўша одамнинг кимлигини айтсангиз, ўзим бир гаплашиб кўрардим, – дедим босиқлик билан. – Қани мақсадлари нима экан?..

– У билан суҳбатимиз охирига етмади, – деди суҳбатдошим энди жўшқин бир оҳангда. – Ўзим бир ўрганай-чи, кейин, керак бўлса боплаб адабини берамиз!

Демак, масала равшан. Юқоридаги суҳбатларни уюштиришлари ва интервью берганларни ижтимоий тармоқларда ёмонотлиқ қилишлари ҳам тасодифий эмас. Катта ёшдагиларнинг қўли билан Биринчи Президентимизга тош отиш, кейин интернетда кимлигини таниб бўлмайдиган кимсалар номидан бугунги миллат етакчиларини ёмонотлиқ қилиш режаси пухта ишлаб чиқилганга ўхшайди…

Ориятли инсонлар Ватан учун жонини бахшида этиб кетганларнинг қадрига етадиган мард ва жўмард бўладилар. Улар ҳеч қачон ўз манфаатлари учун кечаги кунига, ўз бурчини бажариб кетган Биринчи Президентига тош отишларига асло йўл қўймайди!…

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Жорж Вашингтондан ё Мустафо Камол Отатуркдан қаери кам?

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мухожир ;

    Бетинг курсин. Улгандаям пахта куйур. Зиёликмуш яна.

    25/07/2019 06:23
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube