Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Чиғатой улуси

Чиғатой улуси
23 Temmuz 2019 - 9:58 'да юкланди ва 416 марта ўқилди.

ЧИҒАТОЙ УЛУСИ

Чиғатой улуси – Чингизхон томонидан 2-ўғли Чиғатой ва унинг меросхўрларига ҳукмронлик учун берилган (1224) ҳудуднинг номи. Чиғатой улуси Қашқар, Еттисув ва Мовароуннаҳр ерларини ўз ичига қамраб олган.

Кўчманчилик билан шуғулланувчи мўғулларнинг ўтроқ аҳолини бошқариш тажрибаси йўклиги боис Чиғатойхон ўзига тегишли улусни бошқаришни аввал хоразмлик Махмуд Ялавочга, сўнгра унинг ўғли Масъудбекка (1238—89) топширади. Ўзи эса умрининг охиригача укаси Ўқтой қоон саройида бош маслаҳатчи тарзида фаолият кўрсатади.

Чиғатой улусидан олинадиган даромадларнинг асосий қисми Қорақурумга жўнатилган. Қолган қисмини маҳаллий аҳолидан тайинланган олий ҳоким улус эҳтиёжлари ҳамда қўшин харажатлари йўлида сарф қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Чиғатой улусида ҳам Чингизхон барпо этган мўғуллар давлатидек меҳнаткаш омма нафақат мўғул босқоқлари, доруғалари, балки маҳаллий зодагонлар ва оқсуяклар томонидан ҳам эзилган.

Деҳқонлар, ҳунармандлар, косиблар, чорвадорлар илгаридан мавжуд бўлган солиқлардан ташқари мўғуллар жорий қилган янги солиқ ва ўлпонларни тўлашга мажбур эди. Охир-оқибат Чиғатой улусининг қишлоқ ва шаҳарларида мўғулларга ва ерлик зодагонларга нисбатан норозиликлар кучайган, қўзғолонлар бўлиб ўтган.

Чиғатой вафотидан сўнг Мангу қоон ва Ботухон Чиғатой улусини мулк сифатида тугатиб, уни Тули ва Жўжи ворислари ўртасида тақсимлашга келишиб олишган. 1251 йил империя пойтахти Қорақурумда бўлиб ўтган қурултойда Мангу қоон этиб сайлангач, чиғатой хонзодаларнинг кўпчилиги Ўктой қоон авлодлари қатори қатл қилинган. Чиғатой улусини Мангу қоон ва Ботухон бўлишиб олганлар.

Мовароуннаҳр Ботухонга қарам бўлиб қолган. 13-асрнинг 60-йилларида Чиғатойнинг 6-фарзанди Байдарнинг ўғли Олғу (1261—65) чиғатойлар ҳокимиятини қайта тиклашга эришади. Олғу вафот этгач, унинг ворислари — Муборакшоҳ ва Бароқхон маҳаллий аҳоли билан яқинроқ муносабатда бўлиш мақсадида мусулмон динини қабул қилганлар. 1266 йил Чиғатой улуси хони қароргоҳи Еттисувдан Мовароуннаҳрга — Оҳангаронга кўчирилади. Бароқхон ҳукмронлиги вақтида Хайду кўрсатмасига мувофиқ Масъудбек томонидан Бухоро қайта тикланади. Фарғона водийсида янги шаҳар — Андижонга асос солинади. Кебакхон (1318—26) даврида қароргоҳ Қашқадарёга кўчирилади, қадимги Насаф яқинида Қарши шаҳри барпо этилади.

Улус Эрондаги каби маъмурий бирликлар ҳамда солиқ ундирилувчи туманларга (Фарғона ва Қашқарда — ўрчин) тақсимланади, ягона пул бирлиги — кебакийга ўтилади. Аммо мўғул мулкларини бирлаштириш ва марказлаштириш мақсадида ўтказилган маъмурий ва молиявий ислоҳотлар сиёсий тарқокликка барҳам беришга қодир эмас эди. 14-аср ўрталарида Чиғатой улуси Мовароуннаҳр ва Мўғулистонга бўлиниб кетган. 1370 йил Мовароуннаҳрда Амир Темур салтанатининг ўрнатилиши чиғатоийлар ҳокимиятига барҳам берди.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube