Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Шу кунлар яқинлашдимикин?

Шу кунлар яқинлашдимикин?
23 Temmuz 2019 - 10:18 'да юкланди ва 954 марта ўқилди.

Гарчи шу кунга қадар Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов бошқарган давр ҳақида ӯзининг салбий муносабатларини ӯта эҳтиёткорона, шу билан бирга, мавҳум тарзда ва умумлаштирган ҳолда билдирган бӯлса-да, ҳеч қачон Устозининг номини очиқ тарзда тилга олиб, Каримов номи билан боғлиқ бирор бир воқеликни конкрет танқид қилмаган.

Бироқ шу кунларда матбуотда, айрим минбарларда собиқ президент, миллат душмани Ислом Каримовнинг кирдикорлари, найранглари, шафқатсизликлари, зулмлари ҳақида ошкора гапирила бошланди. Менимча, гапирувчилар собиқ президентни ӯз-ӯзидан эмас, Каттанинг рухсати билан хотирламоқда, аниқроқ айтадиган бӯлсак, Катта ӯзи айтолмайдиган гапларни казо-казолар орқали айттирмоқда, яъни Путинча дипломатия ишга солинмоқда. (Бу борада оғзи шалоқ Владимир Жириновскийнинг бир пайтлари Ӯрта Осиё давлатларига ташлаган қармоғи назарда тутилмоқда).

Аслида Бош вазир Абдулла Арипов ҳам Каримовга қаратилган “Дангасамиш, дангаса бӯлмасин десанг иш билан таъминлаб қӯй эди” деган нафратомуз сӯзларини минбарда давлат раҳбарининг рухсатисиз айтганига ишониш қийин.

Худди шундай Исмоил Жӯрабеков ҳам Афғонистон билан Ӯзбекистонни боғловчи кӯприк ҳақидаги хотираларини Шавкат Мирзиёев билан маслаҳатлашган ҳолда оммага ошкор қилган бӯлиши эҳтимолдан холи эмас. Чунки мамлакатда Каримовнинг хотираси абадийлаштирилган, пойтахтда ва вилоятларда ҳайкаллар ӯрнатилган бир пайтда Исмоил Жӯрабековнинг собиқ Президент ҳақида амалдаги Президент билан маслаҳатлашмасдан бундай тарзда ошкора жавоб бериши тоталитар Ӯзбекистон шароитида ақлга сиғадиган иш эмас.

Рости, Исмоил Жӯрабековнинг хотираларини ӯқиб, титраб кетдим. Бошқалар қалбида ҳам нафрат вужудга келган бӯлиши эҳтимолдан холи эмас. Эътибор беринг:

–Кўприкдан ўтишим билан яна қўнғироқ бўлди.

– Нима қилдинг? Портлатдингми йўқми?

– Музокарамиз…

– Мен сени музокара олиб боришга эмас, юртимизга бўладиган хавфни бартараф қилишга юбордим.

– Ўртоқ Президент…

– Гапимни бўлма! Агар ярим соатдан кейин кўприк портламаса, билиб қўй, қамаласан!

– Вазиятни юмшатаман…

– Мамлакат тақдири учун мен жавобгарман. Бир тўда одамларни деб, бутун халқимнинг ҳаётини таҳликага қўя олмайман. Сен буни тушунасанми, ўзи?..

Мана сизу биз 27 йил давомида ишонган, шаънига мадҳиялар битиб кӯкларга кӯтарган давлат раҳбарининг шафқатсизликлари. Менимча, бу “хамир учидан патир” бӯлиши ҳам мумкин. Наҳотки..?

P.S. Хӯш, нега бу ҳақида ёзгим келиб қолди?

Менинг қалбимда Мирзиёевга яна бир бор умид пайдо бӯлгандек. Фикримча, Президент айни чоғда кимлардир “айтаётган” Устозининг кирдикорларини яқин кунлар ичида ӯз оғзи билан халқига маълум қилади. Турғунлик даврига холис баҳо беради. Чунки Президент: “Эҳ-ҳе, бу бошлар неларни кӯрмади? Бош омон бӯлса вақти-соати келса ҳаммасини сизларга айтиб бераман” дегандилар. Шу кунлар яқинлашдимикин?

Сизу бизнинг кимларгадир берган ваъдаларимиз унутилиши мумкин, аммо Президентнинг ваъдаларини ҳеч ким, ҳеч қачон унута олмаса керак.

Рузибай Азимий

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    И.Каримов: “Бир тўда одамларни деб, бутун халқимнинг ҳаётини таҳликага қўя олмайман” – деган бўлса, уни ҳалқпарвар деб тушиниш керак эмасми?

    23/07/2019 14:44
  • Мухожир ;

    Тезрок айтсаларууу, эшитишни истардик…

    23/07/2019 12:37
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube