Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Саид Абдулазиз Юсупов иши ҳақида баъзи қўшимча хулосалар

Саид Абдулазиз Юсупов иши ҳақида баъзи қўшимча хулосалар
26 Temmuz 2019 - 11:43 'да юкланди ва 1298 марта ўқилди.

САИД АБДУЛАЗИЗ ЮСУПОВ ИШИ ҲАҚИДА БАЪЗИ ҚЎШИМЧА ХУЛОСАЛАР:

1. Фирибгарлик айблови. Юсуповга пул бериб, йиллар давомида ололмаганини даъво қилувчилар видеоси чиққандан кейин кўпчилик фикр беришга иккиланиб қолди. Лекин бир нарсани яхши тушуниш керакки, Юсуповга жиноий иш очишдан асосий мақсад бу даъволар эмас. Фаразан, даъвогарлар айбланувчи билан олди-берди қилгани рост десак ҳам, ва у пулларни вақтида қайтаролмаган бўлганида ҳам, унга қўлланилаётган процессуал қоидаларнинг қўпол бузилиши, оиласига ҳам таҳдидлар бўлаётгани бу ишнинг айнан сиёсий иш эканлигига яққол далил бўлиб турибди.

Хусусан:
Адвокати билан сурункали кўриштирмаслик. Соғлиги доимий парваришни талаб қиладиган ҳолатда атайлаб соғлиғини ёмонлаштирувчи муносабатда бўлинаётгани белгилари. (Оёқлари тромблар таъсиридан қорайиб кетганлиги, тиббий кўрикнинг яқинлари гувоҳлигисиз енг ичида ўтказилгани, кўрикда қатнашган ОАВ вакилларининг сирли жимлиги). Энг нейтрал одам ҳам унга қийноқ қўлланилаётгани эҳтимоли кучли эканлигини тан олади.

2. “Ўзи хавфсизлик хизмати номидан иш олиб борган экан, айб ўзида, давлат органи номини ўртага қўйиб, оддий ишни сиёсий жараёнга айлантирди”, деган фикрга жавоб.

Аввало бирор фуқаронинг (журналистми, зиёлими, таржимонми, техник ходимми)махсус вазифалар доирасида Давлат Хавфсизлик Хизмати берган вақтинчалик ваколат билан иш олиб бориши ҳайрон қоладиган нарса эмас. ДХХ низомида “бу орган хавфсизликни таъминлашда халқ хизмати ва ёрдамига суянади” деб таъкидланган.

Бир неча йиллар олдин инглиз тили репетитори билан гаплашиб қолганимда айтган эди. “Баъзан ярим тунда ҳам СНБдан қўнғироқ қилиб чақиртиришади, катта хажмдаги чет тилидаги ёзишмалар ва хатларни зудлик билан қисқа муддатда ўзбек (ёки рус?) тилига ўгириш керак бўлади. Тонготар таржима қилиб чиққан пайтимиз ҳам бўлган. Лекин меҳнатимга розиман ва оз бўлсада хавфсизлик ишига ҳисса қўшганимдан фахрланаман”, деган маънода. Ўзимга ҳам бир МХХ да ишлайдиган маҳалладошим суҳбат орасида “масалан, сенинг бирор технология соҳасидаги билимларингга давлат эҳтиёж сезса, керак бўлса сендан ҳам фойдаланишади, бу хавфсизлик тизими сифатли ишлаши учун зарур нарса”, деган эди. (“Ол-а, уларнинг куни менга ўхшаган самоучкаларга қолса, ўлибди энди”, дегандим. Ичимда.)

Энди Юсупов чет элдаги мухолифат вакиллари билан музокаралар олиб боришга вакил қилингани маълум. Бунда у фақатгина ДХХ номидан иш олиб бора оларди, холос. Нега? Фараз қилайлик, Юсупов мухолифат вакили билан маълум келишувга эришди. Энди у мухолифатчи келишувлар бажарилиши қандай кафолатланиши ҳақида сўрайди. Юсупов нима дейди? “Мана мени чин журналистлик сўзим, хеч ким тегмайди”, деб кулгига қоладими? Йўқ. У албатта айтадики: “Чет эл мухолифати томонидан бўладиган ҳолатлар ва сиёсий хавфсизликни таъминлашга ҳозир ҳам ДХХ Президент олдида жавобгар ва ваколатли. Мен ДХХ ваколати ва кафолати асосида гаплашишга келдим. Мен келишув хулосасини уларга етказаман, улар тасдиқласа, ана шунда келишув шартлари давлат номидан кафолатланган бўлади”. Бошқа ҳеч қайси ташкилот бундай ваколат беришга ҳаққиям, духиям йўқ.

Бундай расмий ваколат берилганини Саид Абдулазизнинг ота-оналари ҳам хабардор бўлишган. Бундан ДХХ раиси ҳам хабардор бўлган. Бундан Исмат Хушев ҳам хабардор бўлган. (Бу ваколат оғзаки берилгани эҳтимоли катта. Сабабини қуйида айтаман.)
Энди шунда ҳам “ДХХ номини сотиб юрган экан”, деб айблаш бу хавфли нарса (асли кулгили, лекин буни худди катта айбини кашф қилгандек таъкидланиши жиддий хавотирга солади.)

3. Сир эмаски, ҳозир бизда сиёсий ва иқтисодий таъсир доираларини тақсимлаш жараёни авжида. (Сабаблари ва оқибатлари алоҳида мавзу.) Сиёсий кучга эга бўлишда каттаю кичик ричаглар ишга солинаяпти. Хориждаги мухолифат билан алоқа ўрнатилиши ва Муҳаммад Солиҳнинг қайтиши ҳақидаги сигналлар ҳам шу ричаглардан бири. Бунақа пайтда ўртада турган воситачи қилич тиғи устидаги одам ҳисобланади. Чунки, бир томоннинг таъсири кучли келиб, иш ўхшаса, у қаҳрамонга айланади. Акси бўлиб, нариги томон босиб кетиб, режа амалга ошмай қолса, у “бузғунчи хоин”га айланади ва кўпинча “козёл отпущения” бўлиб, бошида таёқ синади.

Муҳим нуқта бор. Сиёсий адолат устивор бўлмаган ҳолларда, воситачиликка иложи борича бўйнида бирор расмий айби бор ёки бирор айбга тортишга ростми-ёлғонми, асос бор одам танлашга харакат қилинади. Ва музокара ваколатлари расман эмас, оғзаки берилади. Нега? Иш ўхшамаса, томонлар келишолмай қолса, келишувга кўнмаган томонга норозилик сигнали бериш ва музокара махфий пунктлари ошкор бўлмаслиги учун воситачини хибсда сақлашга “форточка” қолдириш учун. Шунинг учун ҳам сиёсий адолат ўрнашмаган муҳитда сиёсат ифлос ўйинга айланиб кетаверади, одамлар тақдирини ўйин қилиб ўйнайди. Ўртада туриб, икки томонни келиштиришга воситачи бўлиб, хизмати эвазига ўта ноҳақ жазолар олганлар узоқ-яқин тарихда минглаб.

Юсупов савияли таҳлилчи ва журналист сифатида қандай таваккал иш ичида эканлигини билганига шубҳам йўқ. Қамоқда туриб, “майли бу ичкаридаги гаплар ташқарига чиқмай қўяқолсин, Президент ва давлат шаънига ёмон гап тарқаб юрмасин”, маъносида гапиргани бунга бир далил.

4. “Ухлаб кетган” пуллар масаласи. Даъвогарлар пул бергани фаразан рост деб олсак ҳам, гапидан маълум бўладики, Юсупов пулларни шунчаки еб-ичиб юбормаган. Фойда келтирадиган ишлаб чиқаришга ёки Президент ҳақидаги янги китобини чоп этиш харажатларига тикканини айтиб, пулларни қайтаришга қўшимча муҳлат сўраган. Китоб ростдан ҳам чоп этилганини ҳисобга олсак, ва бу китобни чоп этишга зимдан қаршиликлар бўлиб, муддати кечикканини ҳисобга олсак, даъвогарлар гапи рост бўлса, Юсуповни жуда борса, “ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар билан пулларни вақтида қайтаришга улгурмаганлик”да айблаш мумкин, холос. Буни нари борса, “банкротлик” дейиларди, асло “фирибгарлик” эмас.

(Изоҳларда бир одам айтдики, унинг танишлари ҳам Юсупов билан олди-бердиси бўлган, уларга пулни кечикиб бўлса-да, тўлиқ қайтарган.)

(Видеода чиққан даъвогарлардан бири, “Юсуповдан пулларни қайтаришни талаб қилганимда фарзандим ҳақида гапириб, яширин таҳдид қилиб гапирди”, дегани кучли шубҳа уйғотди. Оддий қарз олди-бердисида бунақа оиласи ёки фарзандига зарар етказиш ишорасини қилиш учун одам ё гапининг жиддийлигини англамайдиган ғирт думбул-аҳмоқ бўлиши керак, ё ўтакетган садистик-мафиоз кайфиятдаги “конченний” ноинсоф бўлиши керак. Унча мунча тубан одам ҳам бу гапни жиддий натижага эришиш йўлида сўнгги чора сифатида ишлатади. Савияли таҳлилчи, амалда жонкуяр зиёли сифатида таниганим Саид Абдулазиз оддий гап орасида қарз қистовидан вақтинча қутулиш учун бу гапни айтганини тасаввур қилиб кўрдим, ақлга тўғри келмайди. Ўша даъвогарнинг бошқа гапларини билмадим-ку, айнан шу гапи айбловни кучайтириш учун қасддан бўрттиргандек тушундим.)

Лекин юқорида айтилганидек, уни ҳибсда сақлаётганларга бунинг унчалик аҳамияти ҳам йўқ аслида. Юсупов бировдан бир тийин олмаган бўлган тақдирда ҳам бошқа айблов билан барибир ҳибсга олиниши кимларгадир керак бўлган. Президентга мурожаат қилган видеосида “икки соат қидирган фарзандимни, қайтиб кўрмаслигинг мумкин, деб таҳдид қилишгач, сохта айбловларни бўйнимга олиб, қўл қўйишга мажбур бўлгандим”, деган эди. Демак, уни истаган пайт қамоққа олиш ва вазифаларидан четлаштириш учун “предохранитель – дежурний статья” ясаб қўйишган. Ва Юсупов шунча йиллар мобайнида “тиғ устида” эканлигини англаган ҳолда фаолият юритган, кўрсатувлар тайёрлаган, музокаралар қилган, ОАВ лар ривожи учун ишлаган… Оғир.

Инсофли ўйин қоидаларига кўра, сиёсий воситачи, “элчи” қилинган шахснинг дахлсизлигини (хеч бўлмаганда соғлиғи ва ҳаётига хавф бўлмаслигини) уни тайинлаган томонлардан бири таъминлаши керак эди. Ҳозир шу элементар мардликни ҳам кўрмаяпмиз.

Азамат Андреев

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • хакикат ;

    Юсуповни йук килишади булар,агар бу инсон дххни айрим нозик движеналаридан хабардор булса билаверингки дхх гувох колдирмайди

    27/07/2019 18:01
  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Бу мақолани ўқиб, М.Солиҳнинг кўп йиллар аввал айтган: “Режим вафо қилмагай” дегани эсга келаверади.

    26/07/2019 22:50
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube