Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Аз-Замахшарий арабларга араб тилини ўргатган олим

Аз-Замахшарий арабларга араб тилини ўргатган олим
31 Temmuz 2019 - 8:00 'да юкланди ва 640 марта ўқилди.

Араблар ўзлари эътироф этади – агар хоразмлик аз-Замахшарий бўлмаганида улар ўз тилининг қонун-қоидаларини тўлиқ билолмаган бўларди

Бизнинг тарих деганда, кўз олдимизда, аввало, Амир Темур, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Имом Бухорий, Имом Термизий каби буюк аждодларимиз сиймоси гавдаланади. Яна қанчадан-қанча алломаларимиз бўлганки, уларни ҳар қанча фахр билан эсласак, арзийди. Кўҳна Хоразм заминида таваллуд топган, жаҳон фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аллома Абулқосим аз-Замахшарий ана шундай улуғ зотлардан бири бўлган.

1075 йил 19 мартда Хоразмнинг Замахшар қишлоғида дунёга келган аз-Замахшарий ҳақидаги маълумотлар асосан Ўрта аср араб манбаларида кўп келтирилади. Тарихчиларнинг аллома ҳақида билдирган маълумотларига кўра, ёшлигида юз берган бахтсиз ҳодиса туфайли унинг бир оёғини кесиб ташлашади ва бутун умри давомида ёғоч оёқда юради.

ЎзА хабарига кўра, бу изтиробли воқеа сабабми ёки ўз табиати шундай бўлганми – ҳар ҳолда аз-Замахшарий болаликдан илмга чанқоқ эди. Илм-фаннинг турли соҳалари билан қизиқиб, тенгдошлари орасида зўр истеъдодини намоён қилди. У мадрасада ўқитиладиган фанларни пухта эгаллашга киришди. Айниқса, араб тилшунослиги ва грамматикасига оид асарлар аз-Замахшарий фаолиятида муҳим ўрин эгаллайди.

Олим беш йил Маккада яшаб, араб тили грамматикаси ва луғатини ҳамда маҳаллий қабилаларнинг шева ва урф-одатларини чуқур ўрганди. Кўплаб асарлар ёзди. Шулардан бири араб тили грамматикасига оид “Ал-Муфассал фин-наҳв” (1121 йил) асаридир. Бу иш араб тилини ўрганишда йирик қўлланма сифатида шуҳрат топган асарлардан ҳисобланади.

Шунингдек, олимнинг «Муқаддамат ал-адаб», “Жавоҳирул-луға”, «Ал-Муфассал», «Асос ал-балоға», “Ал-Асмо фил-луға” каби йирик асарлари дунё илм аҳли орасида ғоят қадрланади.

Араблар ўзлари эътироф этади – агар хоразмлик аз-Замахшарий бўлмаганида улар ўз тилининг қонун-қоидаларини тўлиқ билолмаган бўларди. Маккада яшаган даврида аз-Замахшарий аксар вақтини Каъбада ўтказган. Ўшанда у доимо шеърият ихлосмандлари, толиби илм вакиллари, мухлис ва шогирдлар қуршовида бўлган. Кўпчилик ундан сабоқ олгани эътироф этилган.

Ўз даврида алломани яхши таниганлар ҳурмат юзасидан уни “Устоз уд-дунйа” (“Бутун дунёнинг устози”), “Устоз ул-араб вал-ажам” (“Араблар ва араб бўлмаганларнинг устози”), “Жоруллоҳ” (“Аллоҳнинг қўшниси”), “Фахру Хваразм” (“Хоразм фахри”) дея аташган.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Şuanda Ахмад ҳожи Хоразмий adlı kişinin yorumuna cevap yazıyorsunuz. Cevabı iptal etmek için tıklayın.

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    1997 йилда Ҳаж ибодатини бажаришга борганимизда Мадинада меҳмонхонага жойлашиб энди уйқуга кетгандик, юзлаган Мадиналиклар келиб: “Сизларнинг орангизда Замахшарий бор экан, шуни зиёрат қилгани келдик”, – дейишди.
    У пайтда Замахшар қишлоғи имоми, 70 ёшдан ошган қария энди уйқуга кетганди. Мен уларга: “Ана ўша сизлар излаётган одам”, – деб уни кўрсатдим.
    Тумонат одам бечора қарияни ўпиб қучоқлаб ўлдириб қўйишларига сал қолди. У бечора: “Дод, мени қутқаринглар, араблар менга ҳужум қилаяпти!”, – деб бақира бошлади.
    Араблар имом Замахшарийни “Устоз” деб аташар экан ва имом Бухорийдан ҳам афзал билишар экан.

    31/07/2019 23:10
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube