Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Амир Темур ва ғарбий Хоразм

Амир Темур ва ғарбий Хоразм
04 Ağustos 2019 - 12:38 'да юкланди ва 389 марта ўқилди.

АМИР ТЕМУР ВА ҒАРБИЙ ХОРАЗМ

Бугунги кунда фуқаролар ўртасида Амир Темурнинг ғарбий Хоразмга бесабаб юриш қилгани ва уни забт этгани ҳақида фикрлар юради. Аслида Амир Темурнинг ғарбий Хоразм билан олиб борган сиёсати давлат хавфсизлиги билан боғлиқ масалалардан бири бўлган. У давр урушлар даври эди, қайси давлат заиф бўлса кучли давлат уни босиб оларди ва асоратга соларди. Ўша пайтда Соҳибқирон Амир Темурнинг мўғул зулмига зарба бериши унга янгича муаммоларни туғдирган. Ғарбий Хоразм, Олтин Ўрда, Мўғулистон, Эрон, Миср, Сурия ва Ироқ каби ўз даврининг кучли давлатлари ҳукмдорлари Амир Темур давлатига рақиб сифатида қараб, уни ҳар қандай йўл билан сиёсат саҳнасидан четлатишга ҳаракат қила бошлагандилар.

Бундай шароитда Амир Темур учун ўз мақсадларини амалга оширишга эришиш мушкул масала бўлиб, бу давлатларнинг ҳар қайсиси билан алоҳида сиёсат йўналишларини белгилаш талаб этилар эди.

Ғарбий Хоразм Амир Темур давлатининг яқин қўшниси бўлиб, келажакда у билан сиёсий ва иқтисодий манфаатлар тўқнашуви эҳтимоли мавжуд эди.

Амир Темур 1370 йилда ўтказилган қурултойдан кейин Чиғатой улуси ҳудудларини тиклашни мақсад қилиб қўяди ва бу йўлда ўз эътиборини ғарбий Хоразмга қаратади. Унинг энг муҳим мақсадларидан бири ўз давлатининг шимолий чегараларининг хавфсизлигини таъмин этмоқчи ва бу масалани Хоразм Сўфийлари билан ҳал қилмоқчи эди. Амир Темур биринчи марта Хоразмга юриш қилганда у ернинг ҳукмдори Ҳусайн Сўфий эди. Дастлабки юришдаёқ Ҳусайн Сўфий сулҳ тилаб омон сўраганди, аммо Амир Темурга ҳасади бўлган амир Кайхусрав Хутталоний Ҳусайн Сўфий ҳузурига бир кишини юбориб, ундан ярашмасликни, ташқарига чиқса ўзи ҳам унга келиб қўшилиши хабарини етказади. Унга ишониб жанг олиб боришга қарор қилган Ҳусайн Сўфий жангда енгилади. Амир Темур Кайхусрав Хутталонийнинг бу ишидан воқиф бўлади ва уни Амир Ҳусайн аскарлари қўлига топширади. Кайхусрав Хутталоний улар томонидан ўлдирилади. Амир Темур Хутталонни Шер Баҳромнинг ўғли Муҳаммад Миракка Хутталон ҳокимлигини беради.

Натижада Ҳусайн Сўфий урушда енгилади, пушаймон бўлиб вафот этади. Унинг ўрнига ўтирган укаси Юсуф Сўфий ўз элчилари орқали айттириб Амир Темур билан сулҳ тузади. Амир Темур элчиларга Сўфийларнинг қизи гўзал Севинбекани ўғли Жаҳонгир Мирзо учун сўратади. У кейинчалик Амир Темур саройида Хонзода Бегим номи билан машҳур бўлади. Элчилар бу таклифни айтганларида Юсуф Сўфий унга рози бўлади ва сеп-сарполари тайёр бўлса тўй бошлашни айтади. Амир Темур иккинчи марта Хоразмга юриш қилиш арафасида ҳам Кайхусрав Хутталонийнинг ўғли Муҳаммад, Хизр Ясовурийнинг ўғли Исҳоқ ва Амир Темур ишонган амири Маҳмудшоҳ Бухорий учаласи тил бириктириб Хоразм ҳукмдори Юсуф Сўфий олдига бориб, Амир Темурнинг сўзига кирмасликка ташвиқ этганлар. Юсуф Сўфий уларнинг гапига кириб мухолифатчилик қилган ва Амир Темурнинг ерларига юриш қилиб Кат ва унинг атрофларини вайрон қилганди. Амир Темур Хоразмга иккинчи марта юришни бошлайди ва унинг остонасига етиб боради. Юсуф Сўфий ўз ишидин пушаймон бўлиб, омонлик тилади ва Севинбекани юборишини айтади. Бу гапдан кейин Амир Темур Самарқандга қайтиб тўйга тайёргарликни бошлайди. Амир Темур 1374 йилнинг март ойида Севинбека (она томондан Ўзбекхоннинг авлоди-Ш.Ў.)ни олиб келишга Ёдгор Барлос, Довудбек ва Ўлжойтубекни подшоҳона совғалар билан Хоразмга юборади. Хоразмда ва Самарқандда шоҳона тўйлар берилади ва икки хонадон қуда-андачилик иплари билан абадий боғланади.

Шундай бўлса ҳам Хоразм Сўфийлари ва Амир Темур ўртасида низолар давом этиб, Соҳбиқирон бу ерга беш марта юриш қилишгача етиб борган.

Кейинги низолар давомида пайтларда ҳам Сўфийлар Амир Темурга душманлик муносабатида бўлиб, у билан ҳатто музокаралар олиб боришни истамас, қулай фурсат келганида Темур давлатига тез-тез босқинлар уюштириб турар эди. Воқеалар жараёнида Амир Темурга душманлар сони кундан-кунга ўсиб, унинг географик ҳудудлари кенгайиб борганини кўриш мумкин.

Юсуф Сўфийнинг 1372-1373 йиллардаги талончилик юриши туфайли Амир Темур Ғарбий Хоразмга иккинчи марта юриш қилади. Сўфийларнинг кўп илтижо ва совға-саломларидан сўнг Амир Темур уларни кечиради.

Хоразм Сўфийлари бир неча бор мухолифатчилик қилган бўлсалар ҳам, Амир Темур улар билан дипломатик йўл билан бу алоқаларни яхшилашга интилади. Бироқ Сўфийлар Соҳибқироннинг Ўрусхонга қарши юришга кетганидан ва Мовароуннаҳрда йўқлигидан фойдаланиб, унинг ерларига босқин ясади. Низомиддин Шомийнинг келтиришича, Соҳибқирон Жаловатийни элчиликка Юсуф Сўфий қошига юборди ва «Қариндош бўлғондин мухолифат қилмоқ яна не жиҳаттин турур?» деб сўради. Аммо бунга жавобан Юсуф Сўфий элчини тутуб беркитти. Соҳибқирон унинг бу беандиша ҳаракатидан жаҳли чиқиб яхшиликча хат ёзади. Хатда «Подшолардин раво эрмаским элчини банд қилғай, анинг учунким, аларда гуноҳ бўлмас. Агар сенинг сўзунг бўлса сенинг била турур, элчи била не ишинг? Борғон элчини йибаргил ва мундоқ қилмағилким, пушаймон бўлғунг турур», – дея огоҳлантирган.

Аммо бу сафар ҳам Юсуф Сўфий элчини бандга солди. Бу албатта унинг томонидан содир этилган қўпол хато эди. Шу тариқа Сўфийлар ва Амир Темур давлати ўртасида низолар чуқурлашиб боради. Низомиддин Шомий бу ҳақда қуйидаги сатрларни ёзиб қолдирган: «Соҳибқирон лутф ва ҳайрихохлик юзасидан яна бир мактуб йўллади, унда: «Элчига ўлим ва бандилик йўқдур. Элчининг гарданидаги вазифа буйруқни аниқ етказишдан бошқа нарса эмасдир. Менинг элчимни қайтариб юбор»,- деб ёзди.

Мактубдаги огоҳлантиришларга қарамасдан Сўфийлар ишни пайсалга солаётган эди. Шу тариқа Амир Темурнинг Хоразмга юриш қилишига асосли сабаблар кучайиб боради.

Ҳалқаро майдонда Амир Темурга қарши кучларнинг бирлашувида Хоразм ташкилотчилик ролини ўйнаётган бўлиб, бу ҳолат Амир Темур давлатига катта хавф туғдирар эди.

Юсуф Сўфий Соҳибқиронга қарши Оқ Ўрда билан ҳам махфий алоқалар олиб борар, Амир Темур эса бу ишлардан бохабар эди. Шунингдек, Оқ Ўрда ҳукмдори Ўрусхон билан Мўғулистон ҳокими Қамариддинларнинг ҳамфикрликлари ҳам Амир Темурнинг эътиборида бўлади.

Юсуф Сўфий билан низолар кескинлашаётганда «Термиз тарафдан Амир Соҳибқирон ҳузурига янги пишган қовун келтирдилар. У «Юсуф Сўфий гарчи ўринсиз мен билан муҳолифат қилган бўлса ҳамки, аммо орамизда қариндошлик бор бўлгани учун биринчи қовунни усиз ейишга лойиқ эмасдур» деб қовунни бир олтин табоққа қўйиб, Юсуф Сўфийга юборди. Юсуф Сўфий бунинг эвазига таъзим ва ҳурмат мақомида туриб узр сўраши ва неча ҳисса қилиб туҳфа ва совғалар юбориши лозим эди. У эса ўша “қовунларни сувга ташлашни буюрди ва олтин табоқни дарвозабонларга бахшийда қилди».

Шу туфайли Амир Темур 1375 йилда Хоразмга учинчи марта юриш бошлайди ва ички мураккаб жараёнлар туфайли бу юриш вақтли тўхтатилади. Амир Темурнинг Тўхтамишга ёрдам бериш мақсадида Оқ Ўрдага юриши вақтида Сўфийлар яна Бухорога юриш бошлайдилар. Бундан хабар топган Амир Темур 1379 йилда Хоразмга навбатдаги юришни бошлайди. Юсуф Сўфий орага кўп нуфузли одамларни солиб, яна минг бор кечирим сўраб, унинг ҳузурига элчи юборади. Амир Темур бу сафар ҳам Юсуф Сўфийни афв этди. Шу билан бутун Хоразм устидан Темур ҳукмронлиги тан олинди. Битимга мувофиқ, Юсуф Сўфий Ғарбий Хоразм устидаги ҳуқуқларидан маҳрум бўлди.

Юсуф Сўфий 1380 йилда ўлдирилгандан кейин Амир Темур бу сулолани Хоразм тахтида қолдирган. Сулаймон Сўфий Амир Темурга қарши кайфиятда бўлган ва Тўхтамишхон ҳокимиятини тан олиб унинг номи билан тангалар зарб этган.

Сўфийлар Амир Темурнинг кундан-кунга кучайиб бораётганини англасалар-да, 1386-1388 йилларда Эронга қарши олиб борган уч йиллик уруши пайтида унинг Мовароуннаҳрда йўқлигидан фойдаланиб, яна Амир Темур давлати ерларига босқинчилик юришларини уюштиради.

Бу даврда ҳалқаро майдонда вазият мураккаб тус олади. 1387 йили Амир Темурнинг Мовароуннаҳрда йўқлигидан фойдаланиб Тўхтамиш ҳам Темур давлати ҳудудига бостириб киради. Бир томондан Мўғулистон амири Анқа Тўра Фарғонага ҳужум қилади, Хутталонда эса Султон Маҳмуд Темурга қарши исён кўтаради. Аслида буларнинг ҳаммаси ўзаро махфий келишилган ҳолатда Мовароуннаҳрга давомли босқинларни уюштираётган эди.

У 1387 йилда Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон ва Мўғулистон хони Қамариддинларнинг бирлашган қўшинлари билан Мовароуннаҳрга уюштирилган юришида иштирок этган.

Узоқ йиллар давомида рақибига катта имкониятлар яратган Амир Темур 1388 йилда ғазабланиб Хоразмга бешинчи марта юриш қилади ва уни мағлуб этади.

Амир Темурнинг Чиғатой улуси ерларига эгалик қилишга талабгор эканлигини инобатга олсак, унинг Ғарбий Хоразм билан юзма-юз келиши аниқ масала бўлиб, Сўфийларнинг Амир Темурнинг куч ва имкониятларини тўғри баҳолай олмаганлиги уларнинг сиёсий саҳнадан барвақт тушиб кетишига сабаб бўлган. Хоразмда содир этилган ғорат Сўфийлар сулоласи вакилларининг калтабин сиёсати натижаси эди.

Шоҳиста Ўлжаева

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube