Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

ДХХнинг харажатларини чет эл оффшоридаги компаниялари тўлаб бериши мумкинлигини тасаввурингизга сиғдира оласизми?

ДХХнинг харажатларини чет эл оффшоридаги компаниялари тўлаб бериши мумкинлигини тасаввурингизга сиғдира оласизми?
06 Ağustos 2019 - 6:00 'да юкланди ва 922 марта ўқилди.

Давлат Хавфсизлик Хизмати (ДХХ)нинг ички эхтиёжларига сарфланаётган айирим харажатларни, чет эл оффшоридаги компаниялари тўлаб бериши мумкинлигини тасаввурингизга сиғдира оласизми? Сиғдириш жуда мураккаб – бироқ, бу амалга ошган фактдир!

Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги раҳбарларининг диққатига:

Бир мунча вақт муқаддам The Herald газетаси томонидан ўтказилган журналистик суриштирувидан аëн бўлишича, кўплаб уддабурон шахслар, манзили Буюк Британиянинг, Эдинбург шаҳри, Монтгомери кўчасидаги эски ховлида жойлашган 78-уйда (78 Montgomery Street, Edinburgh, United Kingdom), фақат қоғоздагина «нуфузли» кўринган инглиз ширкатларини очиб, бу ширкатлардан, ўзларининг жиноий мақсадларини амалга оширилуви йўлида фойдаланиб келганлар.

Юқорида кўрсатилган манзилда, бошқалар қатори, «ELECTRON EUROPE L.P.» ширкати ҳам рўйҳатга олинган бўлиб, бу ширкатнинг асл эгаси – Ўзбекистон Республикаси фуқароси Буриев Асламбек Бурхановичдир.

Аввалида таъкидланганидек, Буриев А.Б., ўзининг «ELECTRON EUROPE L.P.» ширкати орқали, оз эмас-кўп эмас Давлат Хавфсизлик Хизмати (ДХХ)нинг ички эхтиёжларига сарфланган айирим харажатлар пулини тўлаб берган!

Мазкур факт, ўтган ойда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Буриев А.Б.га нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тергов қилиш жараёнида ошкор бўлиб, янги очилган холат сирасига кирди ва инкор қилиб бўлмайдиган хужжатли далиллар орқали тўлалигича ўз тасдиғини топди.

Шу ўринда қисқача маълумот – мен, хорижий инвестор бўлмиш Мохамед Али Прем Назир,Сингапур давлатидаги «PROFIL TRADING PTE LTD» компаниясига раҳбарлик қиламан. Бизнинг ёзган аризамизга асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Буриев А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168 моддаси, 4-қисми, «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу, № 24/18-2218 сонли жиноят иши бўйича тергов харакатларини амалга оширишлик Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш Бошқармасига топширилган.

Асосий мавзуга қайта туриб шуни таъкидлайманки, хозирда, прокуратура, «саҳоватпеш» Буриев А.Б.нинг оффшордаги пулларини олди-бердиси дабдурустдан юзага келмай, балки олдиндан пухта режалаштирилган коррупцион схемага таяниб амалга оширилганлигини тўлиқ англаб турсада, ушбу ўта жиддий масалани пайқамасликка харакат қилиб, ўзининг бор эътиборини, унга қўйилаётган асосий айбловга (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) қаратмоқда.

Бундан ташқари прокуратура, давлат имиджини топтайдиган ушбу нохуш холатни – яъни, Ўзбекистондаги Махсус Хизмат Идораларидан бирининг ички эхтиёжларини, чет эл оффшоридаги «ELECTRON EUROPE L.P.» инглиз ширкати томонидан молиялаштирилганлик факти ҳақидаги маълумотларни «тепадагиларга» ва оммавий ахборот воситаларига чиқиб кетмаслигининг чораларини кўриб, уларни астойидил яширишга уринмоқда.

Буриев А.Б.нинг юкоридаги кирдикорлари ягона эмасдир. Англияда (Suite 1, 4 Queen Street, Scotland, Edinburgh, United Kingdom манзилида жойлашган), Буриев А.Б.га тегишли бошқа бир ширкат – «EUROMEDICAL BUSINESS TRADE COMPANY L.P.» ширкати ҳам фаолият юритади. Чет эл оффшоридаги ушбу ширкат орқали, Буриев А.Б. яна бир давлат муассасаси – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг ички эхтиёжларини хам сурункали тарзда молиялаштириб келган. Буриев А.Б.га нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тергов қилиш жараёнида бу факт хам, аввалгиси каби ўз тасдиғини тўлалигича топган. Бироқ, прокуратура, мазкур холатга хуқуқий баҳо бермасдан, ушбу фактни исботловчи хужжатли далилларни жиноят ишига қўшиб қўйиш билан кифояланган холос.

Юқорида айтиб кетилган учта давлат идораси томонидан, ушбу ўта жиддий фактлар бўйича зудлик билан қонунда белгиланган текширувлар ўтказилмай, сукут сақлаш холати, бу нарса, у ерда ўтирган айирим кимсаларнинг қайсинисигадир «керак бўлиб қолганига» ишора этади. Шу боис, мутасаддилар кўришни истамаётган ушбу масалани, ижтимойи тармоқлар орқали, ҳалқ мухокамасига олиб чиқишга қарор қилдик.

Оммавий ахборот воситалари диққатига – агар Сиз, юқорида барча баён этилганларга, журналистик суриштируви ёки соҳангизга доир бошқа йўл билан муносабат билдиришни истасангиз, «PROFIL TRADING PTE LTD» компанияси Сиз билан боғланиб, мулоқот қилишга тайёрлигини билдиради.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube