Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Абу Райҳон Берунийнинг ижтимоий гуманитар фанлар соҳасига қўшган ҳиссаси

Абу Райҳон Берунийнинг ижтимоий гуманитар фанлар соҳасига қўшган ҳиссаси
06 Ağustos 2019 - 7:15 'да юкланди ва 250 марта ўқилди.

АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙНИНГ ИЖТИМОИЙ ГУМАНИТАР ФАНЛАР СОҲАСИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ

Ўтмиш тарихимизни ўрганишда бевосита тарихий манбаларга мурожаат қилинади ва манбалар орқали тарихий воқеалар таҳлил қилиниб, аниқлик киритилади. Ўзбекистоннинг VIII аср охиридан бошлаб, ХII асргача бўлган тарихи деярли араб тилидаги ёзма манбаларда ёритилган. Манбашуносликда араб тилида ватанимиз тарихига оид ёзма манбаларни муаллифларнинг келиб чиқишига қараб, икки гуруҳга ажратиб ўрганилади. Биринчиси араб тилида ижод этган юртимиздан чиққан тарихчи ва олимлар бўлиб, уларнинг асарларида она ватанга муҳаббат алоҳида намоён бўлади, бу айниқса Абу Райҳон Берунийнинг “Осор ул-боқия” асарида халқимиз қадимги маданияти тўғрисидаги маълумотларида алоҳида кўзга ташланади.

Иккинчи гуруҳ — хорижлик олимлардан иборат бўлиб, улар яратган араб тилидаги асарларида юртимиз тарихи, маданияти, сиёсий-ижтимоий ҳаёти ёритилган. Мазкур муаррихлар юртимиз ҳудудини умуммусулмон олами, араб халифалиги бир қисми сифатида ёритганлар. Араб тилида битилган энг муҳим манбалар қаторида қомусий билимлар соҳиби Абу Райҳон Беруний ва унинг тарихий асарларини келтириш жоиз. Беруний табиий ва ижтимоий фанлар бўйича 150 дан ортиқ асар яратиб, асосан табиий фанлар соҳасида улкан кашфиётларга ва муваффақиятларга эришган бўлса-да, ўзининг ижтимоий фан, айниқса тарих тўғрисидаги чуқур билимларини “Осор ул-боқия ан ал-қурун ал-холия” (“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”), “Ҳиндистон” ёки “Китаб таҳҳиқ молил-Ҳинд мин манқула фи-л-ақл ва-л-марзума” (“Ҳиндларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларининг тадқиқ этиш”) ва “Китоб ул-мусаммара фи ахбори Хоразм” (“Хоразм ҳақидаги ахборотлар ҳақида суҳбатлар”) номли асарлари билан ижтимоий гуманитар фан соҳасига катта ҳисса қўшди. “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асари 1000-йили Журжон шаҳрида ёзиб тамомланган. Унда қадимги Ўрта Осиё, Юнон, Эрон, Ҳинд, насроний, яҳудий ва бошқа халқларнинг исломиятгача бўлган тарихи, урф-одатлари, байрамлари ва асосан вақтни ҳисоблаш тақвим-хронология тўғрисида мукаммал маълумот беради. Ушбу асарнинг ХIV асрда яратилган мўътабар қўлёзмасига нодир расмлар ишланган ва бу ноёб санъат обидаси Шотландия пойтахти Эдинбург шаҳри Университети кутубхонасида 161- рақам остида сақланмоқда. “Осор ул-боқия”нинг русча ва ўзбекча таржималари Тошкентда 1957 ва 1968 йиллари чоп этилди. Китоб Европада “Хронология” номи билан машҳур. Берунийнинг Хоразм тарихига оид асари юқорида зикр этилган номдан ташқари, яна “Тарихи Хоразм” ва “Машоҳири Хоразм” (“Хоразмнинг машҳур кишилари”) номлари билан ҳам машҳур бўлиб, унинг айрим лавҳалари – парчалари Абулфазл Байҳақийнинг 1056- йили ёзиб тамомланган “Тарихи Байҳақ” ва Ёқут Ҳамавийнинг “Мўъжам ул-булдон” асарларида сақланиб қолган. Ушбу асарда Ўрта Осиёда, жумладан, Хоразмда илк ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ҳақида маълумот берилган.[1] Беруний ўз замонида кенг тарқалган ривоят ва афсоналардан (масалан, Сиёвуш ҳақидаги афсона), «Авесто» ва «Шоҳнома» асарларидан фойдаланган. Бизнинг фикримизча, ўша ривоят ва афсоналарга таянган ҳолда Беруний Хоразмда сиёвушийлар сулоласи ва унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган илк давлатчиликнинг шаклланиши ҳақида ўз қарашларини баён қилган. Берунийнинг таъкидлашича, Хоразмда илк антик давлатчиликнинг шаклланиш жараёни узоқ йиллар давом этган. Кейинги йилларда ўзбек давлатчилигининг шаклланиш санаси тўғрисидаги Беруний фикрлари кўпчилик олимлар томонидан ўрганилмоқда. Берунийнинг «Авесто» ва «Шоҳнома» асарларида Хоразмда шоҳлик тузумининг асосчиси ва волийси сифатида илоҳийлаштирилган ҳамда халқ оғзаки ижодида кенг тарқалган Сиёвуш ҳақидаги афсоналарга асосланган ҳолда берган маълумотларига кўра, биринчи босқичда Турон ҳукмдори Афросиёбнинг (Алп Эр Тўнга) куёви Сиёвуш, унинг ўғли Кайҳусрав ва улар авлодларининг Хоразмга кўчиб келиши билан бу ерда аста – секин ягона подшоликка бирлашиш жараёни бошланган. Маълумки, афсонавий сиёвушийлар Хоразмга келгунларига қадар бу ерда, юқорида қайд қилганимиздек, сак – массагет қабилалари иттифоқи мавжуд бўлиб, унинг таркибига бир қанча қабилалар: апасийлар, дербиклар, дахлар, ос оланлар, хорасмий қавмлари кирганлар. Бу иттифоққа кирган ҳар бир қабила ўз сардорига (подшосига) эга бўлган. Тўмарис, Аморг, Саксафар, Амарей, Скунха шулар жумласидандир.1

“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида кейинги даврлар тарихи, араб халифалиги томонидан Хоразм ҳудудини босиб олиниши ва маънавий маданиятга етказилган зарар тўғрисида: “Қутайба хоразмийлар ёзувини, уларнинг ривоятларини билганларини билган ва хоразмийларда мавжуд бўлган фанларни ўрганган кишиларни йўқ қилган ва ҳар қандай азоб қийноқларга дучор қилган”. Китобда яна бундай дейилган, “Сўнгра, Қутайба ибн Муслим ал Бахилий хоразмийлик хаттотларни йўқотган, дин пешволарини ўлдирган, уларнинг китоблари ва ўрамаларини ёқиб юборган. Натижада хоразмликлар деярли саводсиз бўлиб қолишган ва улар керак бўлган барча билимларни фақат хотираларида сақлашга мажбур бўлишган”.2

Берунийнинг яна бир асари “Ҳиндларнинг ақлга сиғадиган ёки сиғмайдиган таълимотлари ҳақиқа­тини аниқлаш” (“Ҳиндистон”) асарини ёзди. Ушбу асарни ёзиш учун машаққат билан бўлса-да, ҳиндларнинг мумтоз адабий тили бўлган санскритни чуқур ўрганди. 1035- йили Ғазнада ёзилган “Ҳиндистон” асари алоҳида илмий аҳамиятга эга. Асар бой манбалар ва шахсий кузатишлар асосида ёзилган ва Ҳиндистоннинг географик шароити, аҳолиси, машғулоти, ҳиндларнинг ижтимоий-сиёсий тузуми, уларнинг дини, урф-одатлари ва ривоятлари ҳақида сўз юритилган.

Ҳинд олимлари, айниқса, Жавоҳарлал Неру Беру­нийнинг ушбу китобига жуда юқори баҳо берган. Бу асар ҳозирда ҳам қадимги Ҳиндистон тарихини ўрганишда муҳим манбадир. Рус шарқшунос олими В. Розен “Ҳиндистон” асарини Шарқ ва Ғарбдаги қадимги ва ўрта аср китоблари орасида тенги йўқ асар, деб баҳолаган. Асарнинг арабча матни инглизча таржима билан 1887-1888- йилларда австриялик шарқшунос олим Э.Захау томонидан нашр қилинган бўлса, 1963- ва 1965- йилларда асарнинг рус ва ўзбек тилидаги таржималари ҳам чоп этилди.2

Берунийнинг табиий ва ижтимоий фанлар соҳасидаги илғор ғоялари ўз замондошларига, жумладан Ибн Сино ижодига эмас, Беруний ва Ибн Синога устозлик қилган олимлардан Абу Наср Ироқ, Абу Саҳл Масиҳий, Абу Али Ҳасанларга ҳам улкан таъсир кўрсатди.

Берунийнинг “Китоб фи ахборот ал-мубаййизот вал-каромита” (“Оқ кийимлилар ва карматларнинг хабарлари ҳақида китоб”) асари ҳам тарих илми учун алоҳида қийматга эга. Унда ўша замонларда Ўрта Осиёда кенг тарқалган ижтимоий ҳаракат – карматлар ҳаракати ҳақида маълумотлар бор.3

Абу Райҳон Беруний бутун умри ва ҳаётини илм-фанга сарфлади. Фаннинг, турли соҳалари қаторида ижтимоий гуманитар фанлар соҳасини ҳам юқори даражага кўтарди. Марказий Осиё ва Яқин Шарқ халқлари қадимий даври ва Ўрта асрлар тарихини илмий жиҳатдан ишлаб кўрсатди. Буюк ватандошимиз ҳозирги давр фанларининг деярли ҳаммасининг пойдевори асосини яратган, олимнинг тарихий асарлари тарих соҳасида бетакрор манба бўлиб қолажак.

Ур ДУ, т.ф.н., доценти, Матякубова Муборак

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube