Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Қўқон шаҳри бозор ва карвонсаройлари тарихи

Қўқон шаҳри бозор ва карвонсаройлари тарихи
06 Ağustos 2019 - 7:45 'да юкланди ва 386 марта ўқилди.
ҚЎҚОН ШАҲРИ БОЗОР ВА КАРВОНСАРОЙЛАРИ ТАРИХИ
Ҳар бир давлатнинг тараққий этиши албатта унинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий равнақига боғлиқдир. Олий ҳукмдорлар табиий равишда мамлакатдаги фаровонликни савдо билан боғлаганлар. Савдони тараққий эттириш, унинг учун етарли шароитларни яратиб бериш асосий вазифалардан бири саналган. Айниқса, марказлашган давлатнинг салоҳияти кучли бўлган даврларда мамлакат иқтисодиёти равнақ топган, янги бозорлар қурилган, мавжудлари кенгайтирилган, савдо дўконлари, карвонсаройлар ва бошқа савдо иншоотлари барпо этилган. Савдо муносабатлари, бож тизими тартибга солиниб, уларнинг назорати кучайтирилган.
Хонлик бозорлари орасида пойтахт Қўқон бозори яққол ажралиб турган. Хонликнинг кўплаб ҳукмдорлари мамлакат шаҳарларида, пойтахтда бозор, савдо расталари, дўкон ва карвонсаройлар қуришга катта эътибор берганлар. Хусусан, Қўқон хони Шоҳруҳбий (1709 – 1721) янги ташкил қилинган давлатнинг марказига Ўрда билан бир қаторда бозор бунёд этган. Унинг вориси Абдураҳимбий (1721 – 1734)нинг пойтахтда дастлабки амалга оширган ишларидан бири бозор ва расталарни қуриш бўлган. Абдукаримбий (1734 – 1750) эса Қўқон атрофини девор билан ўраган ҳамда шаҳарда янги бозор ва расталар барпо қилган. Норбўтабий (1763 – 1798) ҳукмронлиги даврида хонликнинг нисбатан иқтисодий юксалган даври бошланган бўлиб, хонлик шаҳарларида, хусусан, Қўқонда ариқлар, масжид, мадраса, ҳаммом, карвонсарой ва савдо дўконлари барпо қилинган.
XIX аср бошларидан хонлик иқтисодий ҳаёти аста-секинлик билан ривожланиб бориши оқибатида бозорлар сони ҳам ортиб борган. Жумладан, 1813 – 1814 йилларида хонликда бўлган Ф.Назаровнинг ёзишича, Қўқон марказида учта тошдан қурилган бозор бўлган ва уларда ҳафтада икки марта бозор ташкил этилган. 1830 йилда Қўқонда бўлган хорунжий Потанин, хонлик пойтахтида 6 та бозор бор деб кўрсатган. Номаълум муаллиф маълумотларига кўра, XIX аср 40-йилларида Қўқонда мавжуд бўлган 6 та бозорнинг 2 тасида маҳаллий, 4 тасида турли ҳудудлардан келган савдогарлар савдо ишларини олиб борганлар. Қўқон бозорларининг баъзиларининг Ўрта Осиёда мавжуд бўлган анъанага кўра усти ёпиқ бўлиб, ёғингарчилик мавсуми учун ҳам қулай бўлган. Қўқон бозори Бухоро бозоридан сўнг Ўрта Осиёда энг яхши бозорлардан бири бўлган ва бу номга у Муҳаммадалихон даврида эришган. Чунки, Муҳаммадалихон ҳукмронлик қилган XIX аср 20-йилларида хонликнинг сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан анча юксалиши – пойтахтда бозор ва савдо билан боғлиқ иншоотлар қурилишига ва бу соҳага эътибор кучайишига олиб келган.
Худоёрхон (1845 – 1858, 1862 – 1863, 1865 – 1875) ҳокимиятни мустақил бошқаришни бошлаганидан сўнг (1852), хонликнинг турли ҳудудларида, хусусан, кичик шаҳар ва қишлоқларида ҳам бозор, дўкон, карвонсарой ва бошқа савдо иншоотлар қурилиши давом эттирилган. 1856 – 1857 йилларда Қўқон асосий бозорида қурилган карвонсарой ва тўқимачилик моллари сотиш учун мўлжалланган савдо расталари шулар жумласидандир. Хоннинг буйруғи билан Каримқули меҳтар томонидан қурдирилган чит растаси пойтахтдаги энг йирик савдо расталаридан бири ҳисобланган. Худоёрхон ҳукмронлигининг учинчи даврида (1865 – 1875) ҳам савдо иншоотлари қурдиришни давом эттирган. Жумладан, у 1867 – 1868 йилларда хазинабон Исо Авлиёга хонликнинг ҳамма ҳудудларида бозор, янги дўкон ва карвонсаройлар қурдиришни буюрган. Натижада, Қўқон бозорида чит сотиладиган савдо расталари, каппон, катта ва кичик – пахта, ўтин ва бошқа маҳсулотлар сақланадиган ва улар билан савдо қилинадиган карвонсаройлар барпо қилинган. Бу даврда Қўқон бозоридаги чит расталари сони 250 тага етган. 1870 йил Қўқон марказий бозорининг тўқимачилик расталари жойлашган қисмида ёнғин чиқиши натижасида чит растасининг 250 дўконидан 5 – 6 тасигина омон қолган. Худоёрхон фармони билан қисқа муддатда Қўқон бозорининг чит растаси қайта қурилган. Ёнғиндан оз муддат ўтгач, Қўқонда бўлган А.П.Федченко, Қўқон бозори ҳақиқатдан эътиборга лойиқ, у ҳамма томондан ўзига хос меъморчилик услубида қурилган, бозор ташкилий ишлар юзасидан Ўрта Осиёда энг яхшиларидан ҳисобланади. Қўқон савдо саройларининг усти баланд ёғоч том билан ёпилган ва унда ҳаво жуда яхши айланади, деб қайд этган.
Ўрта Осиё шаҳарларига хос тарзда Қўқоннинг асосий бозори шаҳарнинг марказида, турли кўчалар туташган ерда жойлашган ва “Катта бозор” номи билан танилган бўлиб, А.Л.Кун 1875 йил пойтахтга келган даврда бу бозорда 2000 атрофида дўкон бўлганлигини қайд этган. Асосий бозор маҳсулот турларига қараб, алоҳида савдо расталарига ёки кичик бозорларга бўлинган. Деҳқончилик маҳсулотлари бозори ва ғалла бозори, ипак ва пилла бозори, пахта бозори, ўсимлик ёғи бозори, майиз бозори (қуруқ мевалар бозори), пичан, ёғоч, беда, похол бозорлари, гуруч бозори, баққолчилик моллари бозори, кийим-бош бозори, чой растаси, заргарлик растаси, чорва моллари бозори, дон бозори шулар жумласидандир. 1271 йилги (1854 – 1855) маълумотларга кўра, Қўқон асосий бозоридаги бўёқ маҳсулотлари растаси бозорнинг чеккасида – “Бозор-и поён”да (Қуйи бозор), чорва моллари бозори эса Ўрта Осиё шаҳарсозлиги анъаналарига хос равишда шаҳар чеккасидаги майдонда жойлашган эди.
Қўқон шаҳарлари бозорларидаги дўконлар уч турга: ҳукмрон сулола вакиллари ва турли амалдорларга тегишли, хусусий ва вақф дўконларига бўлинган. Архив маълумотларига қараганда, хонлик тугатилиши арафасида Қўқон шаҳри бозорларида 1911 савдо дўкон бўлган ва уларнинг 599 таси ҳукмдорга қарашли, 1312 таси хусусий дўконлар ҳисобланган. Н. Пантусов маълумотларига кўра, Худоёрхон ҳукмронлиги даврида пойтахтдаги карвонсарой, дўкон, ҳаммом ва бошқа савдо иншоотларининг аксари қисмидан солиқ олинмаган. Чунки, уларнинг асосий қисми хонга қарашли бўлган ёки вақф мулклари ҳисобланган. Хусусан, бу даврда шаҳардаги 10 та карвонсаройнинг 5 таси хонга тегишли бўлган. Дўконлар савдогарларга ижарага берилган ҳамда улардан белгиланган тартибда ижара ҳақи олинган. 1874 йилда Қўқондаги 575 савдо дўконидан хон хазинасига 2131 тилло даромад тушган.
Қўқон хонлиги бозорларида энг йирик савдо очиқ бозор майдонларида амалга оширилган бўлса, карвонсаройларда нисбатан қиммат моллар, чет эл моллари ва улгуржи моллар савдоси амалга оширилган. Қўқон бозорлари савдогар ва харидорлар билан гавжум бўлиб, биргина майда савдо-сотиқ ишлари билан асосий бозорда 600 атрофида савдогар шуғулланган.
Хонлик иқтисодий ҳаёти анча мўътадил кўрсаткичга эришган XIX аср ўрталарида эса, Қўқонда бозор ҳафтада уч кун – чоршанба, пайшанба ва якшанба кунлари эрталабдан кечгача давом этган. Чоршанба асосий бозор куни ҳисобланиб, шу куни бозорга хонликнинг турли шаҳарларидан ва қўшни ҳудудлардан савдогарлар келганлар.
Қўқон атрофидаги қишлоқларда ҳам ҳафтанинг турли кунларида бозорлар ташкил этилган бўлиб, Конибодомда якшанба, Бешариқ, Янгиқўрғон ва Олтиариқда душанба, Яйпан, Бувайда ва Риштонда сешанба, Исфарада чоршанба, Чоркуда пайшанба куни бозор бўлган.
Хонлик пойтахти Қўқонда кўплаб карвонсаройлар мавжуд бўлган. В.В.Велъяминов-Зернов, XIX аср ўрталарида Қўқонда 9 та карвонсарой борлиги ҳақида маълумот берган бўлса, XIX аср 70-йилларида пойтахтда бўлган А.П.Хорошхин, шаҳарда 10 та карвонсарой бор ва уларнинг бири – Закотсаройда рус савдогарлари, яна бирида пахта билан савдо қилувчи савдогарлар туради, деб маълумот қолдирган. Шунингдек, номаълум муаллиф маълумотларига кўра, XIX аср 70-йилларида Қўқонда 15 та катта ва бир нечта кичик карвонсарой ишлаб турган.
Савдогарлар карвонсаройларда яшашдан ташқари савдо қилиш имкониятига ҳам эга бўлганлар. Одатда, хонлик карвонсаройларнинг ҳар бирида 12 – 35 тагача дўкон мавжуд бўлган ва уларда асосан улгуржи савдо амалга оширилган. Савдогарлар карвонсарой дўконларини ижарага олганлар ва маълум миқдорда ижара ҳақи тўлаганлар. Хусусан, XIX асрга оид маълумотларга кўра, Қўқон ва Тошкент карвонсаройларида яратилган шароит ва карвонсаройнинг нуфузига қараб савдогарлар бошқарувчига дўкон ижараси учун йилига 3 –5 тилло тўлаган. Карвонсаройларда туя ва отларни сақлаш учун учун ҳам махсус жойлар мавжуд бўлган ва уларга озиқ-овқат карвонсарой ҳисобидан берилган. XIX аср ўрталарида савдогарлар Қўқон, Тошкент, Туркистон карвонсаройларида туя ва от учун 5 коп. (тийин) дан жой ҳақи тўланган.
Қўқон бозорларида аҳолининг ҳордиғи учун бир қатор имкониятлар мавжуд эди. Улар жумласига, чойхона, ҳаммом, сартарошхона ва бошқа жамоатчилик иншооатларини киритиш мумкин. Қўқон хонлиги бозорлари чойхоналари билан ҳам машҳур бўлган. Хонликнинг Қўқон, Тошкент, Наманган, Марғилон, Хўжанд ва бошқа йирик шаҳарларида ўнлаб чойхоналар фаолият юритган.
Қўқон бозорларида керакли шароитлар яратилган кўплаб ҳаммомлар ишлаб турган. Қўқон бозорларидаги ҳаммомлар озодалиги ва хизмат кўрсатиш сифати билан машҳур бўлган. Ҳаммомларда бир нечта кичик гумбазларда иссиқ ва совуқ сув, либосхона, дам олиш хонаси, қудуқ, меҳмонхона, ошхона ва ўртада ювиниш хонаси бўлган. В.В.Вельяминов-Зерновнинг ёзишича, XIX аср ўрталарида Қўқонда 6 та, Тошкентда 11 ҳаммом ишлаб турган.
Қўқон бозорлари расталарга бўлинган бўлиб, ҳар бир растанинг ўз оқсоқоли бўлган. Оқсоқол ўз растасини ёрдамчиси билан биргаликда назорат қилган ва растадаги ҳар бир дўкондан 2 танга ва ундан кўпроқ ўз ҳисобига пул олган. Тунлари ҳам расталар хавфсизлиги учун оқсоқол жавобгар бўлган ва унинг учун ҳам ойига ҳар бир дўкондан 10 коп. дан пул йиққан.
Қўқон хонлиги бозорларидаги олди-сотди жараёни бир маромда давом этиши ва тозалик, тартиб-интизомнинг жойида бўлишида давлат амалдори –раисларнинг ўрни катта бўлган. Раис хонлик шаҳарларида баъзан, қози раис деб ҳам аталган. Бу лавозимга хулқ-атвори яхши, шариат илмининг чуқур билимдони ҳамда аҳоли ўртасида катта ҳурматга эга бўлган кишилар тайинланган. Бу вазифага баъзан қозилар ҳам тайинланган бўлиб, шунинг учун ҳам қози раис деб аталган. Хонликнинг йирик шаҳарларида биттадан, кичик шаҳар ва қишлоқларнинг бир нечтасида битта раис бўлган. Хусусан, Тошкент ва Қўқонда ҳам Россия истилосига қадар биттадан раис бўлган. Раис диний маросимларни назорат қилиш билан бирга, дўкон, савдо расталари ва бозорларда савдо-сотиқ жараёнини назорат қилган. У бозор кунлари ўзининг халфа деб аталадиган 10 дан ортиқ ёрдамчиси билан бозор айланган. Раис тартиббузарликни олдини олган, тарозиларни тўғри ишлаётганини ва ҳатто ҳунармандлар томонидан тайёрланган буюмлар сифатини ҳам текширган. Шунингдек, спиртли ичимликлар савдосига қарши курашган. Раис кўча, ариқ ва бозор майдонларининг тозалигига ҳам жавобгар бўлган. Бозордаги нарх-наводан, савдогарлардан ва тарозидан норози харидорлар арзларини эшитган ҳамда айбдорларни жазолаган. Жазо икки усулда амалга оширилган бўлиб, биринчисида, айбдорга 3 тадан 39 тагача қамчи билан урилган бўлса, иккинчисида бозор ва шаҳар кўчаларида сазойи қилинган. Раиснинг ҳукми хонликдаги оддий фуқаролардан тортиб, амалдор ва хорижликлар учун ҳам қатъий эди.
Қадимдан Ўрта Осиёда мамлакатлари иқтисодиётида бозор ва унда амалга оширилган савдо катта даромад манбаи ҳисобланган. Сиёсий жиҳатдан мустаҳкамланиб олган хонликда бозор ва савдо иншоотлари – карвонсаройлар, савдо расталари ва дўконлар қуриш, мамлакатда савдони ривожлантириш учун кўплаб ижобий ишлар изчил амалга оширилган. Бу соҳада пойтахт – Қўқон шаҳри яққол ажралиб турган. Хонликнинг бошқа ҳудудлари каби пойтахт Қўқонда ҳам бозор, дўкон ва карвонсаройлар қурилган, мавжудлари кенгайтирилган, бозорлар фаолиятини тартибга солган. Бозор ва карвонсаройлар фаолиятини яхшилаш, бозорлардаги тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, солиқларни назорат қилиш мақсадида ҳукмдорлар томонидан махсус давлат амалдорлари белгиланган. Шунингдек, бозорларда чойхона, ҳаммом, сартарошхоналар мавжуд бўлиб, аҳоли бу ерга нафақат савдо қилиши, балки маданий ҳордиқ чиқариши учун ҳам келган. Натижада, XIX аср биринчи ярмида Қўқон бозорлари меъморчилиги, ташкилий ишларнинг яхши йўлга қўйилганлиги, озодалиги, тўкинлиги ва савдогарлар учун яратилган шароитлар бўйича Ўрта Осиёда етакчи мавқеларни бирини эгаллаган.

З. МАДРАҲИМОВ

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube